Forwarded from Xushnudbek.uz
Абитуриентлар томонидан энг кўп бериладиган саволлар
#abituriyent
Янги тартиб қоидалар ҳар доим тушунмовчиликларни ва кўплаб саволларни келтириб чиқаради, бу нормал ҳолат. “Нима, шуни ҳам тушунмаяпсанми” демаслик керак, токи одамлар янгиликларни моҳиятан тўла қабул қилгунигача тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.
Жорий йилги қабул жараёнларида айрим нарсалар расман ойдинлашмоқда, шу сабабли абитуриентлар томонидан энг кўп бериладиган саволларга навбати билан жавоб бериб боришга ҳаракат қиламиз.
1️⃣
2️⃣
Бу ерда 2 та муҳим жиҳат бор.
Биринчидан, қарорда «аввалги йилларда битирган» дейилган. Биз буни халқ тилида «аввалги йилларда йиқилган» деб талқин қиляпмиз. Лекин бир жойи борки, масалан, абитуриент 2018 йилда коллежни битиргану, лекин баъзи сабабларга кўра ҳужжат топширмаган ва жорий йилда 1-марта ўқишга топшираётган бўлса ҳам тўлов тўлаши керак. Демак, бу ерда дипломни қайси йили олгани муҳим, нечанчи марта ҳужжат топшираётгани эмас.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўлов тўлашдан озод этилади. Фақат бунинг учун ҳолатни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар топшириш талаб қилинади.
3️⃣
Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:
• она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
• математика;
• Ўзбекистон тарихи.
Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Бунинг тартиби қанақа бўлишини кейинги йил қабули яқинлашганда яна бафуржа гаплашамиз, насиб. Ҳозир унчалик муҳим эмас.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Янги тартиб қоидалар ҳар доим тушунмовчиликларни ва кўплаб саволларни келтириб чиқаради, бу нормал ҳолат. “Нима, шуни ҳам тушунмаяпсанми” демаслик керак, токи одамлар янгиликларни моҳиятан тўла қабул қилгунигача тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.
Жорий йилги қабул жараёнларида айрим нарсалар расман ойдинлашмоқда, шу сабабли абитуриентлар томонидан энг кўп бериладиган саволларга навбати билан жавоб бериб боришга ҳаракат қиламиз.
1️⃣
Assalomu alaykum. bir xil blokli bitta OTMning 3 ta fakultetiga xujjat topshirsa bo'ladimi. masalan Jahon tillar Universiteti. 1.ingliz tili va adabiyoti; 2.xitoy tiki; 3.ingliz tili filiologiya
ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Президент қарорида «учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди» дейилган. Яъни учта ОТМ эмас, йўналишни танлаш мумкин. Бундан келиб чиқиб, хулоса қилса бўладики, битта ОТМ доирасида ҳам фанлар мажмуаси бир хил бўлса, 3 та йўналишга ҳужжат топшириш мумкин.2️⃣
Salom.Abituriyentlar bu yildan kòrsatilgan summani tòlashadimi.(òtgan yil òqishga topshirib kirolmagan abiturentlar)
ЖАВОБ: Ҳа, ушбу ўзгариш жорий йилдан амал қилади. Яъни аввалги йилларда битирган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ЭКИҲ ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.Бу ерда 2 та муҳим жиҳат бор.
Биринчидан, қарорда «аввалги йилларда битирган» дейилган. Биз буни халқ тилида «аввалги йилларда йиқилган» деб талқин қиляпмиз. Лекин бир жойи борки, масалан, абитуриент 2018 йилда коллежни битиргану, лекин баъзи сабабларга кўра ҳужжат топширмаган ва жорий йилда 1-марта ўқишга топшираётган бўлса ҳам тўлов тўлаши керак. Демак, бу ерда дипломни қайси йили олгани муҳим, нечанчи марта ҳужжат топшираётгани эмас.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўлов тўлашдан озод этилади. Фақат бунинг учун ҳолатни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар топшириш талаб қилинади.
3️⃣
5 ta fandan imtixon topshirish keyingi yildan yo'lga qoyiladimi?
ЖАВОБ: Ҳа, кейинги йилдан. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:
• она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
• математика;
• Ўзбекистон тарихи.
Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Бунинг тартиби қанақа бўлишини кейинги йил қабули яқинлашганда яна бафуржа гаплашамиз, насиб. Ҳозир унчалик муҳим эмас.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қабул жараёнига оид савол-жавоблар
#abituriyent
Хабар қилинганидек, кеча таълимга масъул раҳбарлар билан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда ўзимни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдим. Хусусан:
👉 Қабул қуйидаги 3 та жойда бўлади:
Давлат хизматлари маркази (ДХМ) орқали — 5 та ОТМ (ТДЮУ, ҚДУ, ФарДУ, СамДУ, ГулДУ);
My.gov.uz орқали — юқоридаги 5 та ОТМ;
ОТМларнинг ўзида — қолган ОТМлар учун.
👉 Энди абитуриент ҳужжат топширмайди, балки оригинал ҳужжатларини кўрсатиб, рўйхатдан ўтади ва ўзи билан қайтариб олиб кетади;
👉 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидагилар керак:
1) паспорт (у йўқ бўлса, ёки 09-форма, ёки туғилганлик гувоҳномаси);
2) диплом ёки шаҳодатнома (иловаси билан);
3) мабодо имтиёзи бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат.
👉 ОТМлар орқали рўйхатдан ўтганда ҳам худди шу ҳужжатлар талаб этилади, аввалги йиллардагидек расм, папка, 086-маълумотнома шарт эмас;
👉 ДХМ ва портал орқали рўйхатдан ўтиладиган 5 та ОТМнинг тартиби қуйдагича:
• ушбу 5 та ОТМ фақат биринчи ОТМ сифатида танланаётгандагина ДХМга (портал) бориш керак. Масалан, абитуриент 1-ФарДУ; 2-ТДТУ; 3-ФарПИ кетма-кетлигида топширмоқчи бўлса, ДХМларга боради;
• агар ушбу 5 та ОТМ 2 ёки 3-ОТМ сифатида танланаётган бўлса, унда ДХМларга эмас, балки ОТМларга бориш керак. Масалан: 1- ТДТУ; 2-ФарДУ; 3-ФарПИ.
• бундан ташқари абитуриентларга енгиллик бериш мақсадида, Юридик университетдан ташқари қолган 4 та ОТМнинг ўзида ҳам ДХМдаги каби қабуллар бўлади. Яъни масалан, ГулДУни 1-ОТМ сифатида танламоқчи бўлганлар, хоҳласа ДХМга, хоҳласа ГулДУнинг ўзига бориши мумкин. Худди шу тартиб ФарДУ, СамДУ, ҚДУ учун ҳам амал қилади.
👉 ОТМлардаги қабуллар тартиби қуйидагича:
• исталган ОТМ орқали бошқа жойларга ҳужжат топшириш мумкин. Бунинг учун айнан ўша ОТМнинг ўзига бориш шарт эмас. Масалан, бухоролик абитуриент БухДУга бориб Тошкентдаги 3 та ОТМга: 1) ТТА; 2) Педиатрия; 3) Фармацевтика кўринишида ҳужжат топшира олади.
Ёки сурхондарёлик абитуриент ТерДУга бориб 1) ҚарДУ 2) СамДУ 3) ЎзМУ кўринишида топшира олади. Фақат битта жойи - мабодо СамДУ 1-ОТМ бўлса, унда юқорида айтганимиздек ёки тумандаги ДХМга ёки СамДУнинг ўзига бориш керак;
👉 Ёдингизда бўлса, анча олдин магистратурага фақат турдош мутахассисликлар бўйича бакалавар дипломига эгалар ҳужжат топширишга оид чекловни бекор қилиш режалаштирилаётгани ҳақида ёзгандим. Буни мутасаддилар ҳам тасдиқлади, жорий йилдан ушбу тартиб амал қилади. Батафсил: t.iss.one/xushnudbek/2003
👉 Тўловлар миқдори қуйидагича:
• жорий йилда битирганлар - текин;
• ўтган йилларда битирганлар - 101 365 сўм (порталдан топширса - 91 228 сўм).
Бошқа ҳеч қандай тўлов йўқ.
👉 Лекин кўп ўзгаришлар ҳозирча расман тасдиқланмаган, эрта-индин бу ҳақидаги қарорлар чиқиб қолишини маълум қилишди.
❓Сизни яна қандай саволлар қизиқтиради, изоҳларга ёзиб қолдиринг, имкон даражасида барчасига жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Абитуриентлар учун айрим эслатмалар
#abituriyent
👉 Бугун, якшанба куни ҳам қабул комиссиялари фаолият олиб боради. Тўлов қилиш имконияти ҳам бор ёки онлайн тўланг;
👉 Қабул 15 июлгача, узайтирилгани йўқ, миш-мишларга ишонманг. Агар узайтирилса, албатта расмий хабар берилади;
👉 Қабул комиссиялари охирги абитуриент қолгунча (соат нечигача бўлса ҳам) фаолият олиб боради, ҳеч ким қолиб кетмайди;
👉 Сиртқи учун қабул - 15 июлгача (30 июль деб адашманг);
👉 Онлайн ҳужжат топшириш хизмати ҳам ишга тушди (https://my.gov.uz/uz/students-admission) Бунда фақат 5 та ОТМни (ТДЮУ, ФарДУ, ҚДУ, СамДУ, ГулДУ) 1-йўналиш қилиб танлаш шарт. 2 ва 3-йўналишга исталган ОТМларни танлаш мумкин, бунга чеклов йўқ.