Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Қулайлик

Электрон рақамли имзонинг муддати тугаган калити энди онлайн равишда янгиланиши мумкин

Бунинг учун, ЭРИ калитлари эгалари e-imzo.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетга кириш ва менюдан “ЭРИ калитини яратиш”ни танлаш керак.

Операцияни тасдиқлаш учун телефон рақамини киритиш лозим.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/elektron-raqamli-imzoning-muddati-tugagan-kaliti-endi-onlayn-ravishda-yangilanishi-mumkin

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

Лицензия шарт эмас

Эндиликда, тадбиркорлар ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаш учун лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Шунчаки, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
(my.gov.uz) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб қўйиш кифоя.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/litsenziya-shart-emas

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади

Маълумотлар фақатгина тизимда рўйхатдан ўтказилган аккаунтлар томонидан киритилади. Яъни, ҳар бир иштирок этувчига махсус логин ва пароль берилади. Яна бир жиҳати шундаки, қайси аккаунт эгаси қачон ва нима маълумот киритгани шаффоф кўриниб туради. Бу эса тизимда фирибгарликларни олдини олишга ёрдам беради.

Блокчейн тизимида фойдаланувчи мустақил равишда алоҳида блокдаги маълумотни ўзгартиролмайди. Яъни бир блокдаги маълумотнинг ўзгартирилиши барча аввалги блокларга таъсир қилади. Шу жиҳатдан ахборот хавфсизлиги таъминланади ҳамда тизимда ҳам шаффофлик таъминланади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-organlarida-blokcheyn-tizimidan-foydalaniladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қулайлик

Авваллари ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилар эди.

Умуман олганда камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

Давлат хизматлари марказларига ташрифингизни олдиндан режалаштиринг!

https://www.youtube.com/watch?v=E0rx60CTsQE

Ҳозирда фақатгина Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида бу имконият мавжуд эмас. Лекин бу вақтинча. Мутахассислар томонидан тизимни такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
#Қулайлик

Туғилиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби соддалаштирилди.

Бунинг учун аввал камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилиб, камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

"Суюнчи" пулини олиш учун Халқ банкининг тегишли филиалларига бориш керак бўлади.

Комплекс хизматлардан фарзандингизнинг туғилганлигини ФҲДЁ идорасида қайд этиш вақтининг ўзида фойдаланиш имконига эгасиз.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari
#Қулайлик

⚡️Россияда ўзбекистонликларнинг эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш имкони яратилди.

Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йилнинг 25 январидан Россияда Ўзбекистон фуқароларининг эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бошланди.

БАТАФСИЛ

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·