#Табрик
Давлат хизматлари соҳасида ислоҳотларни амалга оширишда айнан Давлат хизматлари марказлари ходимларининг ўрни беқиёс.
Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти барча ходимларини қадрлайди ҳамда юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз айёми билан самимий муборакбод этади.

Қадрли қалам, микрофон ва ноутбук моҳирлари!
Авваламбор Давлат хизматлари агентлиги жамоаси номидан соҳамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини халқимизга таъсирчан сўзингиз, фаолиятимизга бўлган объектив нуқтаи назарингиз учун миннатдорчилигимизни билдиришга ижозат бергайсиз.
Айнан Сизлар сифатли оммавий ахборот воситаларининг юқори стандартларини ўрнатиб, замонавий ўзбек журналистикасининг шаклланишига хизмат қилмоқдасиз.
Сизларнинг хабарларингиз, мақола-ю интервьюларингиз, репортажларингиз давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада яхшилашга кўмак беради.
Келгусидаги самарали ҳамкорликка умид билдирган ҳолда, Сизларга сўнмас илҳом, ижодий баркамоллик ҳамда янги ғояларнинг амалини тилаб қоламиз.
Давлат хизматлари агентлиги

Қадрли дўстлар!
Тўрт йил аввал айнан Сиз билан халқимизга яна бир қулайлик яратишдек эзгу мақсад билан давлат хизматлари марказларининг илк фаолиятини Адлия вазиримиз бошчилигида ҳаммамиз биргаликда йўлга қўйгандик. Ўшанда давлатимиз раҳбарининг юксак ишончларини оқлашдек залворли ва масъулиятли вазифа барчамизни ҳаяжон ва хавотирга солганди.
Ҳозирда мен ижтимоий тармоқларда Агентлик фаолиятига ижобий баҳо бераётганларига кўп бор гувоҳи бўляпман. Бундай юксак эътироф, гарчанд бошқа тизимда фаолият кўрсатаётган бўлсам-да, менга катта мамнуният бахш этмоқда.
Шуниси қувонарлики, ҳар бирингиз деярли ҳар куни кўплаб одамларга давлат хизматларини кўрсатасиз, бир марта чин дилдан раҳмат эшитиш минг йиллик савоб келтиришини эсласак, Сизлар тўплаган савобнинг ҳисоби йўқлигини англаш қийин эмас.
Яна бир нарсани таъкидлашни истардим: ҳеч бир соҳа, ҳеч бир инсон камчиликлардан холи бўлмайди. Фақат уни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш зарур. Шахсан ўзим ҳам эътироз ёки танбеҳни кўнглимга олганман, лекин бу нотўғри. Сиз ҳам шундай вазиятларда фақат олдинга интилинг, ҳамма нарса ўзингизга боғлиқлигини ёдда тутинг.
Айнан Сизларнинг тавсияларингиз туфайли янги платформадаги Марказларни яратгандик ва яратилмокда. Ҳар гал давлатимиз раҳбари бундай Марказларга ташриф буюрганларида, уларнинг кўзларидаги бизга бўлган ишончни кўриб, янада кучлироқ мотивация олганимни унутмайман.
Бугунги кунда Агентлик раҳбарияти тизим зиммасига юклатилган вазифаларни изчиллик билан бажараётганлари алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ. Агентлик жамоаси халқимизга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишда бир ёқадан бош чиқариб, уюшқоқлик билан меҳнат қилмоқда.
Унутманг, халқимиз, давлатимиз раҳбари Сиздан, ҳар бирингиздан янада кўпроқ меҳнат қилишингизни, садоқат билан, фидойилик билан халқимиз ишончини оқлашингизни кутмокда.
Азизлар! Бугунги тантана билан барчангизни яна бир бор самимий табриклайман! Хонадонингиздан файз-барака ва тотувлик аримасин! Келгуси фаолиятингизда ҳам улкан зафарлар тилаб қоламан.
Самимий ҳурмат ила доимо Сиз билан,
Х.Тураходжаев