#Муҳим_хабар
Ҳурматли фуқаролар!
20 июнь тонги пойтахтимиз айрим фуқаролари учун осон кечмади.
Айрим техник носозликлар сабаб, болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш тизими вақтинча ишдан чиқди.
Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан мазкур муаммо тезкорлик билан бартараф этилди. Белгиланган 81 та мактабга қабул пойтахтимизнинг барча Давлат хизматлари марказлари 21 июнь куни соат 9.00 дан бошланади.
Тез кунларда эса ҳужжатларни онлайн тартибда my.gov.uz портали орқали олиш имкони яратилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Маълумот учун: Мактабларга ҳужжатларни Давлат хизматлари маркази орқали топшириш учун Сиздан фақатгина 2 та ҳужжат талаб этилади:
- ота-онанинг паспортлари;
- боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг, биз эса реал вақт режимида мижозлар оқими ҳақида маълумот тақдим этиб борамиз!
Қўшимча саволлар учун Давлат хизматлари агентлигининг 1148 қисқа рақамига ёки @davxizmataloqa_bot Телеграм қайта алоқа боти орқали мурожаат қилишингиз мумкинлиги эслатиб ўтилади!

Илк йўлланмалар топширила бошлади
21 июнь соат 15.15 гача пойтахтимиздаги Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатда белгиланган мактабларга жами 320 йўлланма топширилди.
Хизмат олиш вақти тахминан 7-10 дақиқа.
Бугунги Юнусобод, Миробод ва Олмазор туманлари ДХМларида мурожаатчилар сони кўп бўлиб, навбатлар юзага келмоқда. Шу боис, ўзингиз яшаб турган ҳудудга яқин бўлган ДХМ га мурожаат этишингиз тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, 81 та мактабга асосий квота бўйича болаларни мактабга жойлаштириш учун ДХМ ходимларига ота-она паспорти ва фарзандингиз туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишингиз керак.
Қабул 31 августга қадар давом этади.
Янгиликлардан хабардор бўлиш учун https://t.iss.one/davxizmat каналига уланинг!

⚡️Махсус рухсатномаларга асоссиз равишда эга бўлишга ҳаракат қилиш ҳолатлари аниқланганда, бундай шахсларга доир маълумотлар жамоатчиликка очиқ етказилади.
❗️Шахсга доир маълумотларни тарқатиш қонунга зид эканлигидан хабардормиз. Бироқ, юртимизда кечаётган оғир вазиятда, карантин талабларига риоя қилинишини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлиги хавфсизлиги учун ҳам масъулиятни ўз зиммамизга оламиз.
Замонамиз “қаҳрамони” бўлишдан ўзингизни асранг!
Давлат хизматлари агентлиги
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Давлат хизматлари марказлари ҳаракатланиш учун стикерларни БЕРМАЙДИ!
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда йирик солиқ тўловчи корхоналари ходимлари машиналарига стикер берилиши ҳақида хабар тарқалди.
Ушбу маълумот аҳоли ўртасида англашилмовчиликларга сабаб бўлди.
❗️Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.
Янги тартиб бўйича стикерлар ФАҚАТГИНА йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимларининг шахсий ёки хизмат автотранспорт воситалари учун берилади.
Аризалар my.soliq.uzда жойлашган солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
❗️Янги тартиб бўйича стикер олиш билан боғлиқ барча саволлар билан Давлат солиқ қўмитасининг 1198 ишонч рақамига қўнғироқ қилиш лозим.
Бошқа турдаги ҳуқуқий маслаҳатларни Адлия вазирлигининг телеграмдаги @huquqiy_maslahatbot орқали олиш мумкин.
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

#Муҳим_хабар #Расмий
ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!
Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.
❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!
Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.
Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.
-----
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,
❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,
📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).
Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.