Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Хизматлар

Адлия ва ФҲДЁ органларидан чиқадиган ҳужжатларга апостиль қўйиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларни олиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Филиалларимиз

Лоғонда Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

Фарғона тумани географик жиҳатидан тарқоқ ҳудуд. Туман сарҳадларининг деярли учдан икки қисми қўшни Қирғизистон билан чегарадош. Эътиборли жиҳати шундаки, қирғиз, тожик, ўзбек миллати вакиллари узоқ йиллардан буён қуда-анда ришталари билан боғланиб, тинч ва тотув истиқомат қилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёналари кунларида Қирғизистон, Тожикистон мамлакатлари делегациялари иштирокидаги уч авлод учрашувининг айнан Фарғона туманида ташкил этилиши замирида ўзига хос ҳикмат бор.

Тадбир мамлакатимиз меҳмонларини ўзбекона урф-одат билан кутиб олишдан бошланди. Делегация аъзоларига аввало мамлакатимизда эришилган ютуқлар, тадбиркорлик фаолияти намуналари, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари иштирокидаги чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир давомида Давлат хизматлари марказининг "Лоғон" қилшоғидаги филиалининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Делегация вакиллари фуқаролар учун филиалда яратилган шароитлар билан танишди.

Жумладан, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш мукаммал тизимини яратиш Президент Ш. Мирзиёев ташаббуси билан бошланганидан хабаримиз бор. Бугун мана шу уч авлод учрашуви баҳонасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишни бевосита кузатдим. Мобил хизматлар учун махсус автобус ва бугунги филиал менда катта таассурот қолдирди. Сабаби, Тожикистонда ҳам марказга қатнов қийин бўлган ҳудудлар кўп. Хурсанд бўлганим, бундай ислоҳотларнинг барчаси оддий халқ ва тадбиркорлар учун.

"Лоғон" қишлоғининг ўзида бешта маҳалла фуқаролари йиғини бор, унда 16 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. ДХМ филиали лоғонликлар билан биргаликда қўшни ҳудудлар – Дамкўл, Аввал каби 15 та МФЙ даги 43 минг аҳолига хизмат кўрсатади.Бу эса фуқароларимизнинг узоқ йўлга боришга сарфлаган вақти ва нақди тежалишига хизмат қилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги сонида адлия вазири Русланбек Давлетов мустақилликнинг ҳуқуқий аҳамияти тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари билан бўлишади.

В сегодняшнем выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости страны, министр юстиции Русланбек Давлетов делится своими размышлениями о правовом значении независимости.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги 5 йилда турли соҳаларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган 10 та энг муҳим ислоҳотлар таҳлил қилинди.

Парламентда Коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус қўмиталар ташкил этилди;

Давлат хизматларини кўрсатиш тизими ислоҳ қилинди;

Коррупциявий омилларни келтириб чиқарувчи ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилди;

Лицензия ва рухсатнома бериш тартиблари соддалаштирилди;

Олий таълим тизимидаги коррупциявий хавф-хатарлар бартараф этилмоқда;

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги ва ҳисобдорлиги таъминланмоқда;

Шаффоф давлат харидлари тизими яратилди;

Ишга қабул қилишнинг очиқ танлов механизми йўлга қўйилди;

“Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда;

Барча давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши мувофиқлик тизимлари жорий этилмоқда.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
#Хизматлар

Хусусий нотариал фаолият учун лицензия олиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Сайёр_хизматлар

Наманганда фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёналари кунларида Наманган вилоятида ўтказилган тадбирда Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга сайёр хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари ходимлари тадбирга ташриф буюрган фуқароларга уларни қизиқтирган масалалар, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби, масофадан туриб хизматлардан фойдаланиш усуллари, соҳага оид янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари моҳияти юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Филиалларимиз

Маданиятда ДХМ филиали давлат хизматлари кўрсатиб келмоқда.

Андижон вилояти Пахтаобод туманининг учдан икки қисми қўшни Қирғизистон билан чегарадош. Қирғиз, тожик, ўзбек миллати вакиллари узоқ йиллардан буён қуда-анда ришталари билан боғланиб, тинч ва тотув истиқомат қилиб келмоқда.

Пахтаобод тумани Давлат хизматлари марказининг "Маданият" филиали томонидан қишлоқдаги 18 та МФЙларда яшовчи 50 минг нафардан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатади. ДХМ филиали маданиятликлар билан биргаликда қўшни ҳудудлардаги – "Бўстонобод", "Навбаҳор", "Хаётбахш", "Дурдиёр" каби МФЙ ларнинг 10 мингдан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатади.

Марказ томонидан 2020 йилда 3 229 нафар фуқарога хизмат кўрсатилган бўлса, 2021 йилнинг ўтган даврида 4 916 нафар фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилган.

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Олтинкўл тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда ФҲДЁ бўлими фаолияти, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Хизмат сафари давомида У.Муҳаммадиев ДХМ-Маҳалла-Фуқаро тамойили асосида давлат хизматларининг ҳар бир хонадонга кириб бориши, масофадан туриб электрон хизматлардан фойдаланишни кенгроқ тарғиб қилиш ҳаётий зарурат эканлигини таъкидлаб, талаб ва эҳтиёжга кўра олис ҳудудлардаги филиаллар сонини ошириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан масъулларга кўрсатма берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda