Davlat xizmatlari yangiliklari
51.3K subscribers
10.1K photos
930 videos
8 files
8.58K links
Download Telegram
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#Биласизми

❗️Давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат олиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиевнинг Латвия Республикаси МАРТА маркази вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида танлаб олинган 7 та пилот ҳудудларнинг Давлат хизматлари марказлари ҳузурида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларини тузиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Делегация аъзолари Илюта Лаце, Дита Лаце, Гундега Тентере, Диана Иележа хонимлар ташрифи давомида жойлардаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишуви, мутахассислар учун тажриба алмашиш тренинглари ўтказилиши режалаштирилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

УЧАЛА МАСАЛАМ БИР ЖОЙДА ҲАЛ БЎЛДИ

Сайёр давлат хизматлари шундай имконият бермоқда.

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги томонидан халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, уларга янада кенг қулайликлар яратиш ва хизматларни кўрсатишда шаффофликни таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бунда айниқса, давлат хизматларини кўрсатишнинг ўзига хос тизими — жойларга чиққан ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўз жойида ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

«Сиз келманг, ўзимиз борамиз!» лойиҳаси доирасида Каттақўрғон туманида кўрсатилган сайёр давлат хизматлари давомида туманнинг 70дан ортиқ маҳалла фуқаролари йиғинларида яшовчи аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, уларни қизиқтираётган масалалар жойида ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, каттақўрғонликлар шу куни 26 турдаги, яъни электрон рақамли имзо олиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш ва солиқдан қарзи бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот олиш, фарзандларини боғчага жойлаштириш каби бир қатор давлат хизматларидан фойдаланди.

— Анчадан буён кадастр, боламни боғчага жойлаш, ФҲДЁ билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат хизматларига эҳтиёж сезаётгандим, — дейди "Боғот" маҳалласи фуқароси Н.Мухторова. — Ушбу сайёр хизмат жараёнида учала масалам ҳам бир жойда ҳал бўлди. Нафақат мен, балки менга ўхшаган кўплаб қишлоқдошларимнинг мушкули осон бўлди. Давлат хизматлари маркази ходимлари мобил автобусда хизмат кўрсатиш асносида ҳар бир фуқаро билан мулоқот қилиб, тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам беришди.

Дарҳақиқат, сайёр хизмат давомида 35 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Хусусан, хизматлардан марказларга бормасдан ҳам Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн фойдаланиш тартиби тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/uz/posts/299648

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Сўраган_эдингиз

Доимий яшаш манзилим вилоятда туриб, Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳридан Давлат субсидияси асосида Ипотека кредитига уй олишим мумкинми?

❗️ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида ажратилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ва/ёки шаҳардан олиши мумкин.

Давлат субсидияси асосида Ипотека кредитига олиш учун ойлик даромадим камлиги сабабли ҳамкасибимни кафил қилиб кўрсата оламанми?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорининг 16-бандига асосан агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) ёки у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

Бунда ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорига яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қўшилганда ва даромадлар миқдори ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган меъёрлардан ошиб кетган тақдирда, унинг фақат етмаган қисми инобатга олинади.

Яқин қариндошлар деганда ариза берувчининг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, эр — хотиннинг ота-онаси тушунилади.

Юқоридаги савол-жавоблар ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий марказига фуқароларимиз томонидан келиб тушаётган саволлар асосида тайёрланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик
#БизКоррупциягаҚаршимиз
#Шаффоф_тўловлар

⚡️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Латвия Республикаси МАРТА маркази вакиллари иштирокидаги тренинглар бошланди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Латвия Республикасининг МАРТА маркази вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун экспертлар Илюта Лаце, Дита Лаце, Гундега Тентере, Диана Иележа хонимлар томонидан ўтказиладиган ўзаро тажриба алмашиш тренинглари бошланди.

Тренинглар уч кун давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda