Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
⚡️#Срочно

Дорогие граждане!

Как известно, решением специальной комиссии, организованной для предотвращения распространения коронавируса утверждено, что трудовая деятельность сотрудников госорганов по максимуму должна быть организована удаленно (онлайн или дистанционно).

Специалисты Агентства государственных услуг переведены на дистанционный режим работы.

❗️Потому, мы вынуждены временно приостановить деятельность телефона доверия АГУ 1148.

Однако, наша команда заботится о Вас и Ваших интересах. Поэтому мы решили еще более активизировать наш телеграм-бот @davxizmataloqa_bot

Через этот бот Вы можете отправлять вопросы, касательно недостатков, проблем в сфере, а также деятельности Центров госуслуг.

Благодарим за понимание. Будьте здоровы!
#Муҳим_хабар #Расмий

ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

-----

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,


❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,

📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2964 та, 2234 та тугилиш, 656 та никоҳ, 65 та ўлим, 9 та ажрим ҳақидаги гувоҳномалар тикланиб, ўз эгаларига топширилди.
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

- Давлат хизматлари маркази ходимлари кўмаги ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Чунки, субсидияга ариза ташлаш учун ҳужжатларимни йиғишга давлат хизматчисининг катта ҳуқуқий ёрдами тегди, - дейди учқудуқлик Гулнозахон Зоирова.

- Икки нафар фарзандим бор, 9 йилдан буён ижарада яшаймиз. Бирин-кетин фарзандларим туғилди. Бола парвариши билан уйда ўтирдим. Ҳозирда турмуш ўртоғим билан Шимолий кон бошқармасида ишлаймиз. Аммо, ижара тўлови оила иқтисодини еб битиради.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/boshpana-blmasa-odamning-biri-ikki-blmajdi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

🔹сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

🔹маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

🔹65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

🚫 Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

‼️Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз
ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

❗️Хусусан, давлат томонидан ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

❗️Мазкур оилалар рўйхатини ишлаб чиқишда қуйидаги оилаларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:

✔️таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

✔️ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

✔️ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

✔️14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

✔️меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

❗️Моддий кўмак юкларини манзилли тақсимлаш ҳамда етказиб бериш мақсадида маҳаллий ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлигининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди, шунингдек, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.

❗️Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш мақсадида қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) ишга туширилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Шунингдек, волонтёрларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

❗️Эндиликда моддий кўмак юкларини ўз манзилига етказиб беришда асосий ёрдамчи бўлган волонтёрлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур ҳимоя воситалари – тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоп, дезинфекция воситалари, шунингдек, узлуксиз ҳаракатланиш учун автотранспорт воситалари (дамас, лабо, газель ва б.қ.) билан таъминланади.

❗️💰Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.

❗️Келгусида давлат томонидан карантин даврида аҳолининг муҳтож катламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ҳам ажратилади.

❗️Давлат томонидан карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

‼️ Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тайёрланади.

🔹Йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма эълон қилди.

1️⃣ Уйдан чиқмаслик;

2️⃣ Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

3️⃣ Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;

4️⃣ Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;

5️⃣ Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;

6️⃣ Оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

7️⃣ Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;

8️⃣ COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган аксарият хизматларни онлайн равишда олиш мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингизни хавф остига қўйманг.

💻 Давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланинг.
#ДХА_таҳлили

Келиб тушган мурожаатларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрига (1 616 та) тўғри келса, энг кам мурожаатларни Андижон вилоятида (170 та) кўришимиз мумкин.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/reports/2020-yilning-otgan-6-oy-davomida-davomida-dxaga-6-347-murojaat-kelib-tushgan

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Расмий саҳифаларимизга сўнги кунларда бола туғилганда бир маротабалик суюнчи пулини олиш билан боғлиқ саволлар тушишини бошлади.

Умуман олганда, жорий йилнинг июнь ойида ушбу «суюнчи» пулини олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиниши бошланганидан буён Марказларимиз 67 500 дан ортиқ мурожаатни қабул қилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/suyunchi-bering-suyunchi-pulini-5-daqiqada-olasiz

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ФҲДЁ_хизматлар

Такрорий гувоҳномаларни расмийлаштириш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
#ДХА_таҳлили

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тури 13 тага кўпайиб, уларнинг сони 143 тага етди, 6 ой давомида кўрсатилган хизматлари сони 3,6 млн.тани ташкил қилди.

Марказлар орқали давлат хизматларини қабул қилишга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда жорий йил якунига қадар яна 20 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/reports/6-oy-davomidakorsatilgan-xizmatlari-soni36-mlntani-tashkil-qildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ФҲДЁ_хизматлар

Туғилганликни қайд этиш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.
Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев на проходящем сегодня видеоселекторном совещании отдельно затронул эпидемиологическую ситуацию в стране.
Отмечена необходимость применения новых стратегий профилактики, раннего выявления коронавирусной инфекции, осуществления лечебных и наблюдательных мер в случаях бессимптомного и легкого протекания болезни.
Поручено пересмотреть действующие процедуры тест-анализа и разработать систему, удобную для населения.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter