Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.82K photos
877 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Хизматлар

Яроқсиз ҳолатга ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш хизматидан фойдаланиш тартибиш

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

⚡️Педагогларни аттестациядан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг
қарорига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар
ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита Давлат
хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш орқали кўрсатилади.

Бу қандай амалга оширилади?

Ариза берувчилар (жисмоний шахслар) аттестациядан ўтиш бўйича сўровнома тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

педагогнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.

❗️Навбатдан ташқари аттестациядан ўткзиладиган холда БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Пенсия миқдори ҳақида маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Фуқаро пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (693-сон, 19.11.2021 й.) билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (
my.gov.uz) орқали берилади.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

▫️республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

▫️ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

▫️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

▫️ ёшга доир пенсия олувчилар.

❗️ Давлат
хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

2021 йилнинг ўтган даврида энг кўп фойдаланилган давлат хизматлари топ-5 талиги

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Йўқолган ашёларни Давлат хизматлари марказларига топшириш ва сақлаш ҳамда йўқолган ашёларни қидириш тартиби белгиланди.

“Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (28-сон, 18.01.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш учун Марказларга мурожаат этилганда БҲМнинг 5 фоизи, Ягона портал орқали мурожаат этилганда 4 фоизи, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Янги тартиб 2022 йил 1 мартдан ишга туширилиши назарда тутилмоқда.

Тартиб билан батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

❗️Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест натижалари 1 ҳафтада эълон қилинади.

Ҳукумат қарори (73-сон, 16.02.2022 й.) билан Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

❗️Регламент 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади;

талабгордан 3,5 х 4,5 см фотосурат ва давлат хизмати учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;

имтиҳон ўтказиладиган кунлар ДТМ сайтида эълон қилинади ва талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

тест натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилади;

малака сертификати ёки маълумотнома натижа эълон қилинган кундан бошлаб 1 иш кунида талабгорга юборилади.

🧾 Амалдаги ҳар бир даража (А2, В1, В2, С1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизими (В1, В2, С1) жорий қилинади.

🗓 Multi-level тест тизими 2022 йил 1 мартдан – инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан – немис, француз ва араб тиллари учун жорий этилади.

🖥 Регламентга мувофиқ, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда талабгор сўровномани мустақил равишда ЯИДХП орқали тўлдиради.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

➡️ Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ДТМ (ваколатли орган)га юборилади.

ДТМ талабгорларни малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида имтиҳон санасидан 3 кун олдин хабардор қилади.

Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади.

📌 Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютерда ўтказилиши мумкин.

📋 Имтиҳон топширишда талабгор паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади.

🔘 Малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:

● “тинглаб тушуниш”, “ўқиш” бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;
● “ёзма иш” бўлими 2 та ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ – 30-150 та сўздан, иккинчи топшириқ – 50-250 та сўздан);
● “гапириш” бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

🔗Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

2022 йил октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.

🔗Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·