Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.9K photos
896 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Маданкон» маҳалласида истиқомат қилувчи С. С.нинг фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаётгани, карантин даврида ҳеч қайси ташкилот ишламаётганлиги ҳамда мутасаддилардан ёрдам сўраётгани ҳақида видео тарқалди.

ФҲДЁ соҳаси Давлат хизматлари агентлиги ваколатида бўлгани боис, ушбу масалага аниқлик киритамиз.

❗️Авваламбор эслатиб ўтмоқчимиз, бугунги кунда карантин чоралари кўрилаётган бўлса ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ эди.

ДХМларда кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилиб, ФҲДЁ бўлимларида фақатгина туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳнома берилиши йўлга қўйилган.

Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш учун ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туманининг 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова ва фуқаро яшаб турган маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ю. Махатовалар фуқаро билан учрашди.

Маълум бўлишича, С. С.нинг 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизининг ҳужжатлари ҳали-ҳануз олинмаган экан.

Сабаби — ушбу болаларнинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган, бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар эса мавжуд эмас.

❗️Мазкур ҳужжатларсиз эса ФҲДЁ туғилганлик ҳақида гувоҳномани бера олмайди.

Ўрганиш давомида 2020 йил 3 март куни С. С. номига Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги, бироқ карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаганлиги аниқланди.

Давлат хизматлари агентлиги Сариосиё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан қисқа фурсатларда туман тиббиёт бирлашмасидан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома нусхаси олиниб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан С.С. фарзандларига гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Бу ҳақида фуқарога ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Азиз юртдошлар!

Давлат хизматлари ёки «ЗАГС» соҳаларида муаммоларга дуч келсангиз Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч рақами, ёки @davxizmataloqa_bot телеграм қайта алоқа ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ҳар доим ваколатимиз доирасида Сизларга ёрдам беришга тайёрмиз!
#Расмий #Баёнот

🔍 Эндиликда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида “Сирли мижоз” тадбирлари ушбу хизматни кўрсатувчи консалтинг ташкилоти ёрдамида ҳам амалга оширилади.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=-tV3PkIR4F0&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/8c1Wcoum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Расмий #Баёнот

"ЗАГС"лар сергак ДХА назоратида

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ФҲДЁ бўлимларидан бири билан боғлиқ видео тарқалди. Унда ФҲДЁ бўлими мудираси Н. Н. билан фуқаронинг аудио-суҳбатлари келтирилган.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда чиқишидан аввал ушбу мазмундаги мурожаат Давлат хизматлари агентлиги 1148 ишонч рақами орқали келиб тушган ва маълумот тарқалиши кунига мазкур муаммо ҳал этилиб бўлган эди.

Мурожаат келиб тушганидан сўнг, Агентлик масъуллари томонидан ўша заҳотиёқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Натижада, 5 июнь кунидан ФҲДЁ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Н. Н. лавозимидан озод этилди.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар прокуратура идоралари томонидан ўрганилмоқда.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=SyyhfTGXOLY&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/QvEvJrum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муҳим_хабар #Расмий

ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

-----

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,


❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,

📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
#Расмий

⚡️Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин. Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мурожаат #Расмий

ФҲДЁда пластикни рад этиб, касса орти, тушунарсиз тўлов талаб қилишдими? Бизга хабар қилинг!

1148 – ДХА Ишонч телефони

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ идоралари ходимлари томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда ортиқча маблағ ундирилаётгани тўғрисида изоҳлар кўпайди.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyoda-plastikni-rad-etib-kassa-orti-tushunarsiz-tolov-talab-qilishdimi-bizga-xabar-qiling-1148-dxa-ishonch-telefoni

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

Пуллик хизмат - "қонуний коррупция" дегани эмас!

Айрим ОАВларда Давлат хизматлари марказларидаги «пуллик хизмат»лар ҳамда ФҲДЁ бўлимларидаги коррупция ҳолатларига оид маълумотлар жойлаштирилмоқда.

Бу масалада кўп маротаба тушунтириш олиб борилган бўлса-да, Давлат хизматлари агентлиги яна бир маротаба такрорлайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/pullik-xizmat-qonuniy-korrupsiya-degani-emas

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Расмий

Исм беришда қоида борми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда исм, фамилия, ота исмини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган турли муҳокамалар авж олди.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади:
https://davxizmat.uz/uz/news/ism-berishda-qoida-bormi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Расмий #Муносабат

«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

Азиз ҳайдовчилар!

Сўнги пайтларда халқ ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.

Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Юқоридаги инфографика орқали «права» алмаштириш хизмати қайси ДХМларда йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин. 👆🏻👆🏻👆🏻
#Муносабат #Расмий

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Давлат хизматлари агентлиги

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат #Расмий

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номи билан боғлиқ хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Муҳокамаларга сабаб бўлаётган тадбиркор аслида бошқа ном остида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази орқали қайта рўйхатдан ўтказилган ва номини ўзгартирган. Муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектининг фирма номи, тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·