Forwarded from Sevara Zakirova
#Муносабат
Бугун Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек 1148 қисқа рақамлли "ишонч телефони" орқали бир марталик нафақа пули беришни сўраб қилинаётган мурожаатлар сони ортди.
Мурожаатлар муаллифлари билан суҳбатлашилганда, оммавий ахборот воситалари орқали Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотларда, нафақалар тайинлаш Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланганлиги ҳақида ўқиганликларини билдирдилар.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагилар маълум қилинади.
Ҳақиқатан ҳам, 2020 йил 23 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 327-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:
✅Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
✅ Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
✅Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бери бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
✅Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.
❗️Жумладан, бир марталик нафақа пули, халқ тилида айтганда "суюнчи пули", яъни фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа назарда тутилган.
Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби қуйидагича:
✅Ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.
✅Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.
✅Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
✅Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

#Расмий #Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Маданкон» маҳалласида истиқомат қилувчи С. С.нинг фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаётгани, карантин даврида ҳеч қайси ташкилот ишламаётганлиги ҳамда мутасаддилардан ёрдам сўраётгани ҳақида видео тарқалди.
ФҲДЁ соҳаси Давлат хизматлари агентлиги ваколатида бўлгани боис, ушбу масалага аниқлик киритамиз.
❗️Авваламбор эслатиб ўтмоқчимиз, бугунги кунда карантин чоралари кўрилаётган бўлса ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ эди.
ДХМларда кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилиб, ФҲДЁ бўлимларида фақатгина туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳнома берилиши йўлга қўйилган.
Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш учун ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туманининг 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова ва фуқаро яшаб турган маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ю. Махатовалар фуқаро билан учрашди.
Маълум бўлишича, С. С.нинг 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизининг ҳужжатлари ҳали-ҳануз олинмаган экан.
Сабаби — ушбу болаларнинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган, бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар эса мавжуд эмас.
❗️Мазкур ҳужжатларсиз эса ФҲДЁ туғилганлик ҳақида гувоҳномани бера олмайди.
Ўрганиш давомида 2020 йил 3 март куни С. С. номига Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги, бироқ карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаганлиги аниқланди.
Давлат хизматлари агентлиги Сариосиё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан қисқа фурсатларда туман тиббиёт бирлашмасидан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома нусхаси олиниб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан С.С. фарзандларига гувоҳнома расмийлаштириб берилади.
Бу ҳақида фуқарога ҳам батафсил тушунтириш берилди.
Азиз юртдошлар!
Давлат хизматлари ёки «ЗАГС» соҳаларида муаммоларга дуч келсангиз Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч рақами, ёки @davxizmataloqa_bot телеграм қайта алоқа ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Биз ҳар доим ваколатимиз доирасида Сизларга ёрдам беришга тайёрмиз!

ФҲДЁ соҳасида нималар ўзгарди ва соҳани нималар кутмоқда?
Ижтимоий тармоқларда, ФҲДЁ идоралари ходимларига ҳақ тўлаш, улар ишини ташкил этиш ва моддий таъминоти билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтди.
Шунинг учун ушбу масалага аниқлик киритиб ўтмоқчимиз.
Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги мазкур соҳани яхшилаш учун бир неча йўналишдаги ишларга қўл урди.
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-sohasida-nimalar-ozgardi-va-sohani-nimalar-kutmoqda

ДХА: ёрдам беришга тайёрмиз. Фақат қонун доирасида.
"Холис фикр" телеграм-канали ҳамда журналист Норқобил Жалилов ўз саҳифаларида Чилонзор туман ФҲДЁ бўлимидаги ҳолат юзасидан пост қолдирди.
Давлат хизматлари агентлиги учун жамоатчиликнинг ҳар бир фикр-мулоҳазаси муҳим. Биз Сизларни тинглашга ҳамиша тайёрмиз.
Юқорида айтиб ўтилган маълумот мутахассисларимиз томонидан зудлик билан ўрганилди.
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxa-yordam-berishga-tayyormiz-faqat-qonun-doirasida

#Муносабат.gif
10.4 MB
#ДХА_ҳудуд #ДХА_фаолияти_рақамларда
Оила ҳар бир мамлакатнинг асосий негизи эканлигини инобатга олсак, табиийки, никоҳ, туғилиш, ажралиш ва ўлим каби ҳаётий воқеалар бор ва доим уларни қонуний қайд этишга эҳтиёж бўлади.
Кундалик турмушда бундай ҳолатлар ҳар куни учрайди. Ўтган 9 ой давомида Бухоро вилоятдаги ФҲДЁ бўлимлари томонидан 30 113 та туғилиш қайд этилди. Шундан, 15 626 нафари ўғил болалар бўлса, 14 487 тасини қиз болалар ташкил этади.
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/raqamlar-sozlaganda
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Оила ҳар бир мамлакатнинг асосий негизи эканлигини инобатга олсак, табиийки, никоҳ, туғилиш, ажралиш ва ўлим каби ҳаётий воқеалар бор ва доим уларни қонуний қайд этишга эҳтиёж бўлади.
Кундалик турмушда бундай ҳолатлар ҳар куни учрайди. Ўтган 9 ой давомида Бухоро вилоятдаги ФҲДЁ бўлимлари томонидан 30 113 та туғилиш қайд этилди. Шундан, 15 626 нафари ўғил болалар бўлса, 14 487 тасини қиз болалар ташкил этади.
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/raqamlar-sozlaganda
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат
Пуллик хизмат - "қонуний коррупция" дегани эмас!
Айрим ОАВларда Давлат хизматлари марказларидаги «пуллик хизмат»лар ҳамда ФҲДЁ бўлимларидаги коррупция ҳолатларига оид маълумотлар жойлаштирилмоқда.
Бу масалада кўп маротаба тушунтириш олиб борилган бўлса-да, Давлат хизматлари агентлиги яна бир маротаба такрорлайди.
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/pullik-xizmat-qonuniy-korrupsiya-degani-emas
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!
Азиз ҳайдовчилар!
Сўнги пайтларда халқ ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.
Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.
Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.
Юқоридаги инфографика орқали «права» алмаштириш хизмати қайси ДХМларда йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин. 👆🏻👆🏻👆🏻

Давлат хизматлари марказлари орқали "бола пули" берилмайди!
Сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларига "бола пули" ажратилишини сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар сони ортмоқда.
Биз ушбу масала юзасидан тушунтириш бериб ўтмоқчимиз.
❗️Маълумки, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади.
✅ Низомга кўра:
💰болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам агар оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаса, тўланади.
✅Ариза берилгандан кейин
❗️маҳаллада тузилган комиссия, ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда, ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
✅Оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
- мулкий даромадлар;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
- чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
- пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар;
- шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
✅Текшириш натижалари бўйича комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш далолатномасини тузади. Тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш бўйича хулоса далолатномада кўрсатилади.
✅ Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам комиссия қарори билан тайинланади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан https://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2134701 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
@S_Zakirova_PSA

#Муносабат #Расмий
Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.
Биринчидан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.
Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
✅ давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
✅тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
✅фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
✅жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.
Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.
❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.
Давлат хизматлари агентлиги

#ДХА_муносабат #Муносабат
ДХА мобил офислари ўзини оқла(ма)дими?
Айрим ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида чекка ҳудудларда яшовчи халқ хизматида бўлган Давлат хизматлари агентлиги автобуслари фаолиятига оид саволлар туғилаётган экан.
Келинг уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
БАТАФСИЛ👈🏼📰

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номи билан боғлиқ хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.
Биринчидан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.
Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
✅ давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
✅тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
✅фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
✅жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.
Муҳокамаларга сабаб бўлаётган тадбиркор аслида бошқа ном остида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази орқали қайта рўйхатдан ўтказилган ва номини ўзгартирган. Муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектининг фирма номи, тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.
❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·