Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#Бир_мурожаат_изидан

Наманганда бир оиланиниг уч аъзоси “Метрика”ли бўлди.

Давлат хизматлари агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси ёрдами билан, 20 ёшни қаршилаган чоғида Мадинага туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилиб берилди.

Ўзи кўп йиллардан буён туғилганлик гувоҳномаси йўқлигидан қийналган Мадина устига-устак ҳеч бир ҳужжатсиз шаръий никоҳдан ўтиб оила қурган ва икки фарзандни дунёга келтирган. Уларга ҳам туғилганлик гувоҳномасини олишда қийинчиликка учраган фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлганидан сўнг, икки фарзанди Муроджон ва Нурсултонга ҳам туғилганлик ҳақида гувоҳномаси расмийлаштирилди.

Баъзан ота-оналарнинг бепарволиги сабаб ўз вақтида ҳал этилмаган юмушлар йиллар ўтиб турли кўнгилсизликларга сабаб бўлиш мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бир_мурожаат_изидан

44 йил олдинги никоҳнинг “соя”си “Темир дафтар”га тушди.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келади. Уларнинг аксарияти ФҲДЁ соҳасига оиддир. Яқинда келиб тушган мурожаатлардан бирида ҳам фуқаро қонуний никоҳдан ўтиш борасида дуч келаётган муаммосига ечим излаб, ёрдам сўраган.

Мурожаатда қайд этилишича, Ургутлик, 1954 йилда туғилган фуқаро К.А. шаърий никоҳ асосида иккинчи бор турмуш қурган. Қизиғи, биринчи турмуши билан қонуний тартибда ажрашмаган. Бу эса бугунги кунда оиланинг “Темир дафтар”га кириши учун муаммо туғдирмоқда. Унинг мурожаати асосида ФҲДЁ архивидаги маълумотлар кўздан кечирилганда К.А. 1977 йилнинг 16 декабрида А.Ҳ. билан қонуний никоҳ асосида оила қургани аниқланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига биноан лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида биринчи никоҳ бекор қилинмасдан туриб, бошқа никоҳга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Фуқарога ҳам шу тартиб-таомил тушунтирилди.

❗️Шу ўринда таъкидлаш керакки, айрим шахсларда эр-хотин узоқ вақт бирга яшамаса ёки қонуний никоҳ тузилган бўлсаю, гувоҳномани йўқотиб қўйган бўлса никоҳ ўз-ўзидан бекор бўлади деган нотўғри ёндошув мавжуд.

Агар ФҲДЁ бўлими томонидан берилган фуқаролик ҳолати билан боғлиқ бирор бир ҳужжатни йўқотган бўлсангиз, уни исталган ФҲДЁ бўлимида экстерриториал тамойил асосида қайта тиклатишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_мурожаат_изидан

Наманганда бир оиланинг 20 йиллик муаммосига ижобий ечим топилди. Уларнинг 3 нафари ҳеч бир ҳужжатсиз яшаб келган.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·