#Сўраган_эдингиз
Ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш жараёнида электрон давлат хизматлари ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хизматлардан фойдаланишда юзага келаётган муаммолар юзасидан кимга ёки қаерга мурожаат қилиниши мумкинлиги ҳақидаги турли хабарлар ва изоҳларга дуч келмоқдамиз.
Юқоридаги инфографикаларда кўрсатилган масалаларга аниқлик киритамиз.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

❓Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига қаерда алмаштириш мумкин?
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 408-сон Қарорига асосан
✅ ИИББ ЙҲХБ бўлимларида (манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин https://docs.google.com/document/d/1ZpkDS9WekNrPeHYFA1QPBElIUdZ8BXX4ZPrCt1pLEaQ/mobilebasic);
✅ махсус ускуналар ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида(манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин https://t.iss.one/davxizmat/7087).

❓Товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчиман. Бу учун нима қилишим лозим?
❗️Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарори билан тартибга солинади.
Ушбу қарорга биноан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
✅ товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар топширилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги бир иш куни мобайнида ушбу талабномалар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;
✅ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, сотувчилар ёки уларнинг вакиллари талабномалар эълон қилингандан сўнг Агентликка рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин;
✅товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир мутлақ ҳуқуқ, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади;
✅товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўнгги уч йил мобайнида узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек, жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан аввал тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.
❓Тонировка учун рухсатномни фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилишини эшитдим. Саволим шундан иборатки, ҳозир ўзим мустақил my.gov.uz сайтидан рухсатнома олишим мумкинми?
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали, яъни my.gov.uz сайти орқали кўрсатилади.
Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Рухсатнома 1 йил муддатга берилади. Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.
Жавоблар ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан тайёрланди.

❓ Доимий яшаш манзилим вилоятда туриб, Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳридан Давлат субсидияси асосида Ипотека кредитига уй олишим мумкинми?
❗️ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида ажратилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ва/ёки шаҳардан олиши мумкин.
❓ Давлат субсидияси асосида Ипотека кредитига олиш учун ойлик даромадим камлиги сабабли ҳамкасибимни кафил қилиб кўрсата оламанми?
❗️Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорининг 16-бандига асосан агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) ёки у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Бунда ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорига яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қўшилганда ва даромадлар миқдори ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган меъёрлардан ошиб кетган тақдирда, унинг фақат етмаган қисми инобатга олинади.
Яқин қариндошлар деганда ариза берувчининг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, эр — хотиннинг ота-онаси тушунилади.
Юқоридаги савол-жавоблар ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий марказига фуқароларимиз томонидан келиб тушаётган саволлар асосида тайёрланди.

❓Давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали ариза бердингиз, унинг ҳолати, қайси босқичда эканлигини қандай текшириш мумкин?
❗️Бунинг учун ҳаволадан ўтиб,
✅ Ариза рақами;
✅ Махсус паролни киритишингиз керак.
Батафсил👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=QZ-cvBQNWr8

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
Гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқароларнинг никоҳлари қандай тартибда қайд этилади?
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқароларнинг никоҳлари қандай тартибда қайд этилади?
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз
❓Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида смс келади деб эшитгандим. Мен турмуш ўртоғимни телефонини кўрсатганман, энди смс унга келадими?
❗️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилган.
❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

❓Доимий яшаш манзилим бошқа вилоятда. Тошкент шаҳридан никоҳдан ўтиш имконияти мавжудми?
❗️ Ҳа мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги 6191-сонли Фармонига асосан, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, экстерриториал тамойили (яшаш жойидан қатъий назар, исталган ФҲДЁ бўлими томонидан) асосида амалга оширилади.

❓Электрон рақамли имзо калитининг пароли йўқолиб қолган тақдирда, уни тиклаш учун қаерга мурожаат қилиш лозим?
❗️Электрон рақамли имзо калитининг пароли йўқолиб қолган тақдирда, уни тиклаш учун e-imzo.uz сайти орқали паролни тиклаш бўйича мурожаат қилиш имконияти мавжуд.
Бунда, мурожаат қилинганидан сўнг белгиланган телефон рақамига электрон рақамли имзо калитининг пароли қайта юборилади.
Шунингдек, ушбу масалада ДХА 1148 телефони орқали операторга мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

#Мутахассисга_сўз_берамиз
❓Никоҳни қайд этиш муддатини қисқартириш мумкинми?
Батафсил👇
https://youtu.be/rXz3HiSh4RU

YouTube
Никоҳни қайд этиш муддатини қисқартириш мумкинми?
#Сўраган_эдингиз
❓Мен МЧЖни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза бергандим. Аризамга рад жавоби берилди. Қайси ҳолатлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади?
❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъэктларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга биноан қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
✅давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
✅Низомда назарда тутилган ҳолатларда тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;
✅Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
✅қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги — устав фонди миқдори оширилган (камайтирилганда), улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;
✅давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар белгиланган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун таъсис ҳужжатларида Низомга 11-иловада назарда тутилган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги;
✅юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;
✅улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги.
Савол-жавоб ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланди.

#Мутахассис_шарҳи
❓Туғилганлик гувоҳномасини қайта тиклаш тартибини биласизми?
Батафсил👇
https://youtu.be/QHEF5O2iduo

#ФҲДЁ_хизматлари
Исмни ўзгартириш тартиби қандай?
БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул
қилиш жадвали билан танишинг.

❓Қандай белгилар фирма номида кўрсатилиши мумкин эмас?
❗️Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фирма номида:
- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
❗️Шунингдек, фирма номида:
- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;
- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
- белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

❓Нотариус томонидан мерос иши учун оила аъзоларимни ФҲДЁ маълумотларини талаб қилинмоқда. Ҳужжатларни ФҲДЁ бўлимидан олсам бўладими?
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотлар нотариал идоралар томонидан ⚡️мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

❓Мен II гуруҳ ногирониман. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланманлар бериш тартиби ўзгарганлигини эшитдим. Янги тартиб қандай бўлади?
❗️ Янги тартибга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб санаторийларда даволаниш учун йўлланманлар олиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.
Бунинг учун сўровнома тўлдирилади ва унга:
✅имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нусхаси;
✅тиббий маълумотнома (даволовчи шифокор томонидан бериладиган санаторий-соғломлаштириш тавсия этиладиган маълумотнома) илова қилинади.
Ваколатли орган (туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари) сўровнома келиб тушганидан сўнг, уларнинг электрон реестрини юритади ва фуқаролар томонидан кузатиб борилиши учун навбатлар тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтида реал вақт режимида янгилаб борилишини таъминлайди.
❗️Йўлланмалар санаторийларнинг мавжуд ўринларидан келиб чиққан ҳолда ажратилган бюджет маблағлари доирасида навбат асосида берилади.
Ваколатли орган навбати келган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
▫️республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
▫️ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
▫️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
▫️ ёшга доир пенсия олувчилар.
❗️ Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

❓Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун кимлар мурожаат қила олади?
❗️Имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.
Хизматдан электрон шаклда фойдаланишни истасангиз, қуйидаги видеоқўлланма Сизга услубий кўмак беради.
ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

❓Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда фуқаролар давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкинми?
❗️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, қуйидагилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан озод қилинади:
✅халқ таълими органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;
✅жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;
✅жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;
✅жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;
✅Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.

Боғчадаги бўш жойлар ҳисоби ким томонидан юритилади?
Хабарингиз бор, янги тартибга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.
❗️Бунда, давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими (МТБАТ) томонидан амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида МТБАТга киритиб борилишини таъминлайдилар.
Тартибга кўра, Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади. МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
✅ тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда — йўлланма шакллантирилади;
✅ тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда — сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.
Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкилотлар ва гуруҳлардаги бўш ўринлар сони тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.
Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.
🔗Aлоқада қолинг: