Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДА УЧИНЧИ ЗАМОНАВИЙ ДХМ.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

**********************************

ТРЕТИЙ СОВРЕМЕННЫЙ ЦГУ В СТОЛИЦЕ.

ПОДРОБНО

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_Ёшлар_билан

А.Қодирий номидаги ижод мактабида ДХА мутахассиси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги таклифига асосан Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ўқувчи қизлар ўртасида қизларнинг жамият ва давлат қурилишига оид ижтимоий-сиёсий вазифаларни бажаришдаги ўрнини ошириш, шунингдек оилада аёл кишининг ўрни ва вазифалари, эрта турмушнинг салбий оқибатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М. Маҳмудова иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат мобайнида қизларга оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий асослари бўйича тушунтириш берилди.

Қизғин давом этган суҳбат давомида ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис М.Махмудовадан батафсил жавоб олишди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (645-сон, 15.10.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги 36-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Раъно Бойқўзиева жорий йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва айрим муаммолар ҳақида ахборот берди.

Жумладан, бугунги кунда давлат хизматлари марказлари билан ҳамкорликда ишлаётган ташкилотларнинг интеграциялашуви, бу борада соҳада учраётган айрим муаммолар ва таклифлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Маъруза давомида давлат хизматларини кўрсатишда ҳамкор ташкилотларда учраётган муаммоларга аниқ таклифлар билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ФҲДЁ бўлими эндиликда туман ДХМ биносида фаолият юритади.

Мақсад - фуқароларимизга зарур хизматларни бир ернинг ўзида, барча қулайликларга эга шароитларда тақдим этиш.

📍Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.
Мўлжал: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб ёнида.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Тайинлов

Мамаражабов Улуғбек Тоҳир ўғли Давлат хизматлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар У. Мамаражабов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси Улуғбек Тоҳир ўғлини тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Унутманг, сайловда овоз бериб, мамлакатимиз келажаги учун ривожланиш йўналишини танлашга ҳисса қўшасиз!

#oвозберинг

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сайёр_хизматлар

ДХМ ходимлари бозорлар ва йирик савдо мажмуаларида. Сабаб нима?

Бугун жойлардаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида аҳолига сайёр хизмат кўрсатмоқда.

Тадбирлар давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юзасидан фуқароларнинг саволларига тушунтиришлар берилиб борилмоқда.

Мен уй-рўзғор юмушлари билан туман марказидаги бозорга келгандим. Косонсой тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари бозорда сайёр хизмат кўрсатаётган экан. Вақт топиб марказга бора олмаётган эдим. Бир нечта саволларимни ходимларга бердим. Кадастр паспортини шакллантириш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат олдим. Бозорим ҳам битди. Маслаҳатни ҳам олдим,- дейди, косонсойлик Баҳодир Аҳмедов.

Сайёр хизмат тадбирлари барча туман (шаҳар) бозорларида давом этмоқда.
#Сайлов_2021

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида Давлат хизматлари марказларида ташкил этилган сайлов участкалари ҳақида хабардормисиз?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Сайлов_2021

Сирдарё ва Навоий вилоятларида Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилган сайлов участкалари ҳақида хабардормисиз?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сайёр_хизматлар
#Лойиҳа_натижалари

📊ДХА: "Ўзимиз келдик" лойиҳаси доирасида 17 октябрь куни республика бўйлаб ташкил этилган сайёр давлат хизматлари кўрсатиш ва бепул маслаҳат бериш тадбирлари натижалари билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида йирик савдо мажмуалари ҳамда бозорларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари
ўтказилди.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·