Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.29K links
Download Telegram
“Давлат хизматлари ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида давлат тилининг қўлланилиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давлат хизматлари агентлигида “Давлат хизматлари ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида давлат тилининг қўлланилиши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда товар белгилари ва корхона номларини танлашнинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан фойдаланиш ва лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида исмлар имлосида мавжуд муаммолар тўғрисида сўз юритилди.

Айрим вазиятларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва меъёрларига риоя этилмасдан, эътиборсизлик оқибатида баъзи хатоликларга йўл қўйилиши ҳолатлари иштирокчиларнинг қизғин мухокамасига сабаб бўлди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сарҳисоб

2021 йил III чоракда ДХА нима иш қилди?

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_ҳудуд

ДХА директори У.Муҳаммадиев Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида.

Дастлаб, У.Муҳаммадиев Қонликўл тумани Давлат хизматлари марказида бўлиб, фуқаролар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Маълумот учун ушбу марказда 298-сайлов участкаси ташкил этилган.

Шунингдек, У.Муҳаммадиев Шуманай тумани Давлат хизматлари марказининг фойдаланишга топширилган янги биносида бўлди. Марказда Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, адлия ва ФҲДЁ бўлими жойлашган. Бу эса, фуқаролар учун бир вақтнинг ўзида бир қанча юмушларини бир жойда ҳал қилишда катта аҳамиятга эга.

ДХА директори Марказнинг иккинчи қаватида жойлашган туман ФҲДЁ бўлими фаолияти, уларнинг кўрсатаётган хизматлари ҳақидаги аҳолининг фикри билан ҳам танишиб фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Бу жараёнда фуқаролар учун қулайликлар яратиш, уларга шаффоф ва тезкор хизмат кўрсатиш давлат хизматларини кўрсатишнинг асосий тамойили эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Шундан сўнг, У.Муҳаммадиев Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази биносининг қурилиш ишлари билан танишди. Хўжайли тумани аҳоли сони кўпчиликни ташкил этадиган республикадаги катта туманлардан бири ҳисобланади. Туманда жами 122 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишилар экан, ДХА раҳбари томонидан ташриф буюрган фуқаролар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилинди ва уларнинг фикр ва масалалари тингланди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сайлов_2021

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилган сайлов участкалари ҳақида хабардормисиз?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #ДХАга_ишга_қабул_жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармасида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш:👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/fargona-viloyat-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·