Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Муносабат

ДХМларда махсус стикерлар сотилмоқда-ми?

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар учун махсус рухсатномани муайян миқдордаги пул эвазига сотиб олинаётгани, шунингдек ушбу турдаги рухсатномани олишда кўмаклашиш таклиф этиш юзасидан хабарлар тарқалмоқда.

Биз ушбу масалага аниқлик киритмоқчимиз.

Давлат хизматлари агентлиги кадрлар сиёсати тизимда коррупцияга мойил шахсларни аниқлаш ва уларни хизмат кўрсатишларига йўлатмасликка йўналтирилган.

Агентлигимиз давлат хизматлари соҳасида жамоат назорати принципларини қўллаб-қувватлайди. Бунинг учун Facebook тармоғида агентлик расмий саҳифаси, 1148 ишонч телефони,ҳамда Telegram қайта алоқа боти ишга туширилди.

Шу боис Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганда мазкур жамиятга қарши ҳодисага дуч келсангиз, фуқаролик позициянгизни кўрсатиб, бу ҳақда дархол бизни хабардор қилишингизни сўраймиз (ишонч рақами -1148, @antikorbot).

Давлат хизматчиларининг коррупция ва фирибгарликларидан хабардор бўла тўриб, бефарқлик кўрсатиб индамаслик - жиноятга шерикликка тенг.

Дўстлар! Биз Сизлар билан мулоқотга муҳтожмиз.

Сизнинг ёрдамингизсиз, содир бўлаётган воқеалардан ўз вақтида хабарсиз қолиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашимиз қийин бўлади.

Келинг ушбу салбий иллатга биргаликда қарши чиқиб, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини шакллантирамиз.

#БизКоррупциягаҚаршимиз
🔴Live #БизКоррупциягаҚаршимиз

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигида коррупцияга қарши курашиш масаласида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар Европа Иттифоқи, БМТ ТД билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда Агентликнинг техник ходимларидан то бошқарув ходимларигача иштирок этмоқда.
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Давлат хизматлари агентлиги масъул ходими О.Бекмуродов иштирок этди ва соҳага оид саволларга жавоб берди.

📲 Матбуот анжумани тафсилотларини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/E9TGuDiaKJQ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Давлат хизматлари агентлиги тизимда коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда

https://www.youtube.com/watch?v=bhffMZeel3U&feature=youtu.be

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Коррупцияга қарши курашишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

👉 ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органлар (Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти)га берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса;

👉 коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно).

💰 Шунга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

🔰 Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

➡️ Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

🔎 Шахсларни рағбатлантириш масалалари коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия қарори асосида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор 1 иш кунида чиқарилади.

💳 Пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 15 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #БизКоррупциягаҚаршимиз

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар "Коррупциясиз тараққиёт сари" шиори остида, ДХА ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган Меморандум доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

Ҳурматли фуқаролар!

#БизКоррупциягаҚаршимиз

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#ДХАдан_қулайлик
#БизКоррупциягаҚаршимиз
#Шаффоф_тўловлар

⚡️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик
#БизКоррупциягаҚаршимиз
#Шаффоф_тўловлар

⚡️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги
@antikorbot боти орқали маълум қилиш мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#БизКоррупциягаҚаршимиз

ДХА тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Агентлик тизимидаги, жумладан, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1148” ишонч телефонига юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#БизКоррупциягаҚаршимиз

9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар ўртасида «Биз коррупцияга қаршимиз» шиори остида мақолалар танлови ўтказилди.

Танловга ходимлар томонидан келиб тушган 56 та мақолалар долзаблиги, мақола ғоясининг ўзига хослиги ва мақоланинг ижодий ёндошилганлиги каби мезонлар асосида таҳлил қилиб чиқилиниб, баҳоланди.

Якуний баҳолаш натижаларига кўра, Давлат хизматлари агентлиги Ташкилий-таҳлил бўлими етакчи маслаҳатчиси А.К.Жуманиёзовнинг «Коррупция – жамиятнинг энг катта кемирувчиси!» номли мақоласи ғолиб деб топилди ва тақдирланди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·