Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
877 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро
#Филиалларимиз

Янгиқўрғонда иккинчи филиал Бекобод қишлоғида иш бошлади.

Янгиқўрғон туманидан 15 километр узоқликда жойлашган ҳудуд аҳолиси деҳқончилик ва боғдорчиликка меҳр қўйган. Аввал улар давлат хизматлари марказларидаги хизматлардан фойдаланиш учун туман марказига келар эдилар. Энди эса, бунга ҳожат қолмади. "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Янгиқўрғон тумани Давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур филиал Янгиқўрғон туманидаги Бўстон, Гулистон, Соҳил, Нуралиобод, Боғистон ва Чортоқ туманидаги Алихон, Арбағиш, Бозорбоши, Созсой, Тўпқайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 21минг нафардан ортиқ аҳолига давлат хизматларини кўрсатади.

Филиал очилишида сўз олган қишлоқ аҳли давлат хизматлари марказлари хизматларида ўз маҳаллаларида фойдаланиш имконияти туғилганидан мамнун бўлдилар.

Мен 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида маориф тизимида фаолият олиб бораман. Сўнги 5 йил ичида рақамли технология ривожланиши кўплаб инсонларни югур-югурлардан ҳоли этди. Давлат хизматлари марказлари шунингдек, ФҲДЁ бўлимларида хизмат кўрсатиш сифатига ҳам шу ахборот коммуникация ривожланиши ва Агентлик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб ҳозирда фуқаролар сарсон бўлишига чек қўйилди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги тизим ўзини том маънода оқлади. Бундан 5-10 йил аввал давлат идоралари маҳаллангизга бориб, бизга нима хизмат дея қўлини кўксига қўйиб хизмат кўрсатади деса, мен тугул бирорта маҳалладошимиз ишонмаган. Мана шу кунларга ҳам етиб келдик. Янги филиал аҳолининг яхшилигига хизмат қилсин,- дейди қишлоқдаги 60-мактаб директори Носиржон ака Жўрабоев.

Давлат хизматлари марказининг филиали очилишини эшитиб келган бекободлик 10 нафар фуқаронинг узоғи шу куннинг ўзида яқин бўлди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#ДХАдан_қулайлик

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИ ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИМИСИЗ?

ВАҚТИНГИЗНИ ВА НАҚДИНГИЗНИ ТЕЖАНГ!

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИГА ТАШРИФИНГИЗНИ ОЛДИНДАН РЕЖАЛАШТИРИНГ!

БАТАФСИЛ👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=GVE7vitZSYQ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДXA #Вакансиялар

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇


https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-andijon-viloyati-bosharmasi-tizimidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha-elon

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДXA #Вакансиялар

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇


https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-hizmatlari-agentligi-samarand-vilojati-bosharmasi-tizimidagi-bsh-vakant-lavozimlar-bjicha-elon

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

2021 йилнинг ўтган даврида неччи нафар болага боғчага йўлланма берилди?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Знаете_ли_Вы

Сколько детей получили направление в детские сады за прошедший период 2021 года?

🔗Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ_на_латинице
🔴 #Гендер_тенглик

Гендер тенглиги соҳасида миллий қонунчиликни мониторинг қилиш ва қўллаш масалалари.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Франциянинг Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (АСТЕD) Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда “Гендер тенглиги соҳасида миллий қонунчиликни мониторинг қилиш ва қўллаш” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тренингда Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М.Махмудова Агентлик фаолиятида гендер тенглик масалалари бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида ўз фаолиятини бошлайдиган Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи ҳамда Латвиянинг МАРТА маркази ҳамкорлигида Давлат хизматлари маркази ҳузурида ташкил этилаётган Хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари фаолияти, лойиҳанинг мақсади ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида маълумотлар берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Айрим шахсларга субсидия тўлаш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев Халқаро Нотариуслар Иттифоқи (ХНИ) ташкилотининг вакили Ричард Бок билан учрашди.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва Халқаро Нотариуслар Иттифоқи (ХНИ) ташкилотининг Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси (CCNI) президенти Ричард Бок бошчилигидаги делегацияси ўртасида икки томонлама учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад - миллий нотариат тизимини ислоҳ қилиш доирасида умум эътироф этилган халқаро нотариат стандартлар моделидаги давлатларнинг илғор тажрибаси, нотариат соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш масалалари, шунингдек, соҳадаги ислоҳотлар ва унинг халқаро миқёсида тан олиниши орқали Ўзбекистонни Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиши масалаларини муҳокама қилиш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda