Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Туркманистон Республикаси делегацияси аъзолари Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Туркманистон Республикасининг Лебап вилояти делегацияси аъзолари Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказида бўлишди. Қардош халқ вакиллари давлат хизматини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, марказда жисмоний ва юридик шахслар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар билан танишдилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифлар танлаб олинади

Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

💰 Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

☑️ Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

🔰 Лойиҳа доирасида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

⚠️ Якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Танланган ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилди Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан “YERELEKTRON” AAT орқали тайёрланади.

📝 Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этади.

💰 Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🌐 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни ташкил этади.

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

🔎 Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига киритилиб, 10 иш кунида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади.

📌 Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборилади.

🔄 Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ҳамда ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

📲 Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида (60-кун соат 24:00 гача) қабул қилинади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Электрон рақамли имзони олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Тренинг

ДХА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА МУТАХАСИССЛАРИ УЧУН ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.


Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ДХА ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар учун тренинглар ташкил этилди.

Тренингларда грузиялик халқаро эксперт Нино Чичуа «Public Service Hall (Адлия уйлари)» тақдимоти, мақсад/қадрият/брендлаш, коммуникация ва маркетинг, хизмат сифати менежменти масаласида;

Алишер Файзуллаев "Story telling" форматида маълумот тайёрлаш;

Мадина Рузматова жамоатчилик билан алоқалар(PR)даги янги инструментлар (усуллар)га оид;

Джеймс Бридли халқаро платформалар учун матнлар тайёрлаш юзасидан тушунчалар беради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Турар жой майдони бўйича маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Сиз тезлаштирилган давлат хизматларидан фойдаланганмисиз?
Anonymous Quiz
38%
Ҳа
44%
Йўқ
18%
Бу қандай хизмат?
#Хизматлар

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Доимий яшаш манзилим бошқа вилоятда. Тошкент шаҳридан никоҳдан ўтиш имконияти мавжудми?

❗️ Ҳа мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги 6191-сонли Фармонига асосан, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, экстерриториал тамойили (яшаш жойидан қатъий назар, исталган ФҲДЁ бўлими томонидан) асосида амалга оширилади.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбек тили ойлиги доирасида “Тил-тур” акцияси бошланди.

Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан республикамиз ҳудудларини айланиб чиқишни режалаштирилди.

Мақсад, аввало, давлат тилида иш юритиш ҳолатини, шунингдек, фуқаролар билан энг кўп мулоқотда бўладиган қуйи бўғинлар ишини ўрганиш.

"Тил-тур" Самарқанддан бошланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·