Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_хизматлар

Халқ хизмати учун тонгни тунга улашнинг ҳам гашти бор.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Davlat xizmatlari yangiliklari
"Сайёр" давлат хизматларидан хабардормисиз?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_хизматлар

❗️Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган график асосида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан махсус жиҳозланган “Исузу” автобуслари ва “Дамас” русумли хизмат машиналари воситасида дам олиш кунлари олис ҳудудларга борган ҳолда "сайёр" давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилган.

Маълумот учун, 2020 йил давомида жами 166 433 та "сайёр" давлат хизматлари кўрсатилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро #Сайёр_хизматлар

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани "Чуқурқоқ" маҳалласи аҳолисига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Сайёр_хизматлар

Отахон биз ўзимиз келдик!

Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан жойларга чиққан ҳолда сайёр хизмат кўрсатиш тадбирларининг ўтказилиши фуқароларнинг узоқ манзилларини яқин бўлишига замин яратмоқда.

Жумладан, Янгиқўрғон тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандан 45 километр олисда жойлашган “Мамай” қишлоғида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаро Абдуғани Йўлдошевга кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини кўрсатишга ариза олинди.

Шунингдек. Наманган тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари тумандаги “Равнақ”, “Қўшчинор”, “Намуна”, “Наврўз” маҳаллалари фуқаролари ва туманнинг тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига сайёр хизмат кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Сайёр_хизматлар

Марказий Фарғона чўлларида сайёр хизмат кўрсатилди.

Ёзёвон туманининг "Янги Бўстон" маҳалла фуқаролари йиғини марказий Фарғона чўллари бағридаги ҳудуд. Бу қишлоқ туман марказидан 40 км. узоқликда жойлашган. Мутасаддиларнинг саъй ҳаракатлари билан ҳайрли ишга қўл урилди. Қишлоқда мўжазгина мактабгача таълим ташкилотининг иш бошлаши 130 хонадонли қишлоқ аҳлининг чинакам қувончига айланди.
Авваллари қишлоқ болалари қўни-қўшнилар ва маҳалладошларнинг шахсий транспорт воситасида бир неча ўн километрлаб масофага боғчага қатнаган. Қамров кўрсаткичи эса жуда паст эди. Замонавий муассасанинг иш бошлаши қишлоқ оналарининг ҳузур ва халовати, фарзандлари келажагининг остонасига айланди.

Қишлоқ аҳли учун ҳудуднинг марказдан узоқлиги сабаб бошқа масалаларда ҳам қийинчиликларга дуч келиши табиий.

Ёзёвон туман Давлат хизматлари маркази янги бўстонликларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида янги очилган муассасага болаларни навбатга қўйиш жараёнини боғчанинг ўзида сайёр тартибда амалга оширди. Мобил хизматлар давомида 50 дан ортиқ болажонларга МТТ га бориш учун йўлланмалар берилди.

-Қишлоғимиз марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш жараёнларида посёлка сифатида ташкил этилган. Хозирда бу ерда 350 дан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади, -дейди қишлоқ фаоли Ҳилола Нишонова.- Хурсанд бўлганимиз МТТ очилиши билан йўлимизни яқин қилиб туман Давлат хизматлари маркази ходимлари сайёр тартибда, болажонларимизга йўлланмаларни шакллантириб беришди.

Сайёр хизматлар давомида болаларни боғчага жойлаштиришга йўлланмалар берилиши билан бир қаторда,кадастр,коммунал соҳалар бўйича ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди.Аҳолига давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ва яратилаётган имтиёзлар ҳақида айтиб ўтилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, туман миқёсида жорий йил 6 ойи давомида аҳолига 1 минг 200 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Сайёр_хизматлар

"Самарқанд"да
сайёр хизмат.

Бўка туман Давлат
хизматлари маркази ходимлари томонидан марказдан 25 чақирим олисда жойлашган "Самарқанд" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Қишлоқ аҳолиси бир қатор йўналишлар, жумладан, cув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича навбатга қўйиш учун ариза бериш, электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш каби давлат хизматларидан фойдаланди.

Шунингдек, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш, кадастр соҳасидаги
хизматлар бўйича 15дан зиёд сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_ҳудуд
#Сайёр_хизматлар

Ҳудудларда
сайёр хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Давлат
хизматлари марказлари ходимлари олис ҳудудларда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатмоқда.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Сайёр_хизматлар

Кексаларга
сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Давлат
хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ходимлари кўп йиллар халқимизга меҳнат қилиб, ҳозирда қарилик гаштини сураётган кексаларимизга алоҳида меҳр ва эъҳтиром кўрсатиб, уларнинг хизматлардан эмин-эркин фойдаланишларига имкон яратмоқда.

Хусусан, Мингбулоқ тумани Давлат
хизматлари маркази ходимлари тумандаги “Қолгандарё”, “Кичик Жомашуй”, “Қайрағочовул” ҳамда “Момохон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва “Қайрағочовул” маҳалласида яшовчи 78 ёшли Ханифа Мирзаевага кадастр паспорти онахонга сайёр тартибда топширилди.

Шунингдек, Норин тумани Давлат
хизматлари маркази ходимлари тумандаги “Тўда” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Рустамжон ота Мирзаабдулдлаевга кўчмас мулкни кадастр паспортини олиш бўйича сайёр давлат хизмати кўрсатилди.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_хизматлар

ДХА: Олис чўлдаги сайёр қабул.

Мобил офис яна йўлда. Учқудуқ туманининг "Кулқудуқ" овулида 200 га яқин оила истиқомат қилади. Ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти, умумтаълим мактаби, тиббий пункт, савдо расталари мавжуд. Аҳоли асосан чорва билан шуғулланади.


Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ташкил этилган сайёр қабул жараёнида фуқаролардан 50 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Учқудуқ тумани ДХМ ва ФҲДЁ бўлими томонидан аҳолига 25 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари шу ернинг ўзида кўрсатилди.

Байрам арафасида ташкил этилган тадбир давомида овул одамлари коронавирус касаллигига қарши эмландилар. Кексалар ҳолидан хабар олиниб, муҳтожларга ҳасса ва эшитиш мосламалари топширилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Ҳуқуқий_марш
#Сайёр_хизматлар

Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.

Марш доирасида аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Сайёр_хизматлар

Наманганда фуқароларга
сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёналари кунларида Наманган вилоятида ўтказилган тадбирда Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга сайёр хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари ходимлари тадбирга ташриф буюрган фуқароларга уларни қизиқтирган масалалар, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби, масофадан туриб хизматлардан фойдаланиш усуллари, соҳага оид янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари моҳияти юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сайёр_хизматлар

"ЎЗИМИЗ КЕЛДИК!"

Ушбу лойиҳа асосида Давлат
хизматлари агентлиги ташаббуси билан, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида республикамизнинг барча туман (шаҳар)лари деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда тақдим этилмоқда.

Куни кеча хабар берганимиздек, ҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида йирик савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда
сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилмоқда.

Сайёр хизмат кўрсатиш тадбирлари жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача бўлиб ўтади.

Маълумот учун бугунги кунга қадар Давлат
хизматлари марказлари томонидан 1 млн.га яқин сайёр хизматлар кўрсатилган.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_хизматлар

ДХА: "Ўзимиз келдик" лойиҳаси.

Бугун республика бўйлаб аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган
сайёр хизмат ва бепул маслаҳат тадбирларида Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳарларнинг одам гавжум манзилларида, бозорларида 180дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб, 850дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар 17 октябрь куни соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам бўлиб ўтади.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сайёр_хизматлар
#Лойиҳа_натижалари

📊ДХА: "Ўзимиз келдик" лойиҳаси доирасида бугун республика бўйлаб ташкил этилган
сайёр давлат хизматлари ва бепул маслаҳат тадбирларида натижалари билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар 17 октябрь куни соат 9:00дан 15:00гача туман(шаҳар)ларнинг бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ҳам бўлиб ўтади.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сайёр_хизматлар
#Лойиҳа_натижалари

📊ДХА: "Ўзимиз келдик" лойиҳаси доирасида республика бўйлаб ташкил этилган
сайёр давлат хизматлари ва бепул маслаҳат тадбирлари натижалари билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар 17 октябрь куни соат 9:00дан 15:00гача туман(шаҳар)ларнинг бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ҳам бўлиб ўтади.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сайёр_хизматлар

ДХМ ходимлари бозорлар ва йирик савдо мажмуаларида. Сабаб нима?

Бугун жойлардаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида аҳолига сайёр хизмат кўрсатмоқда.

Тадбирлар давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юзасидан фуқароларнинг саволларига тушунтиришлар берилиб борилмоқда.

Мен уй-рўзғор юмушлари билан туман марказидаги бозорга келгандим. Косонсой тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари бозорда сайёр хизмат кўрсатаётган экан. Вақт топиб марказга бора олмаётган эдим. Бир нечта саволларимни ходимларга бердим. Кадастр паспортини шакллантириш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат олдим. Бозорим ҳам битди. Маслаҳатни ҳам олдим,- дейди, косонсойлик Баҳодир Аҳмедов.

Сайёр хизмат тадбирлари барча туман (шаҳар) бозорларида давом этмоқда.
#Сайёр_хизматлар
#Лойиҳа_натижалари

📊ДХА: "Ўзимиз келдик" лойиҳаси доирасида 17 октябрь куни республика бўйлаб ташкил этилган
сайёр давлат хизматлари кўрсатиш ва бепул маслаҳат бериш тадбирлари натижалари билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида йирик савдо мажмуалари ҳамда бозорларда фуқароларга давлат
хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро #Сайёр_хизматлар

Мобил офис Ғозғонда.

Ташкил этилганига бир йил тўлган Ғозғон Навоий вилоятининг энг кенжа шаҳарларидан бири. Ҳудудда 9 мингга яқин аҳоли яшайди. 1 700 дан ортиқ хонадон мавжуд. Аҳоли асосан мармар ишлаб чиқариш, деҳқончилик ва чорва билан шуғулланади. Ғозғонда аёллар каштадўзлиги билан ном чиқарган бўлса, эркаклар учун ҳунармандчилик билан шуғулланади.

Ҳудуднинг "Мармаробод" маҳалласида аҳоли ва тадбиркорларга сайёр тартибда давлат хизмати кўрсатиш учун мобил офис хизматда бўлди. Автобусда туман ФҲДЁ бўлими мудираси фуқароларга никоҳ ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни топшириб, аҳолидан 3 та мурожаат қабул қилди. 8 та давлат хизмати кўрсатилиб, битта оилавий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·