Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Марказларимиз

Андижонда саккизинчи давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди

Олтинкўл туман Давлат хизматлари маркази кунлик ўртача 100-120 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатиб келади.

Марказнинг эски биноси қоронғу, ўта таъмирталаб бўлганлиги сабабли кўзда тутилган стандартларга жавоб бера олмас, фуқароларга кўплаб ноқулайликларни туғдирарди.

Бу эса табиийки, мижозларнинг турли норозиликлари келиб чиқишига туртки бўлган.

Батафсил 👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий, қулай ва шинам

Бугун Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 65 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжи кундан-кунга ортиб боряпти.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида Давлат хизматлари маркази томонидан қарийиб 13 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида 50 та, юридик шахс сифатида эса 81 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Энди аҳолига кенг ва ёруғ, шинам хоналарда хизмат кўрсатилади. 10 та қабул ойнасида шаффофлик мезони асосида хизматлар кўрсатилса, электрон навбат тизими 5 та мониторда акс этиб туради.

— Авваллари, арзимас юмушларни бажариш учун ҳам кўп вақтимиз давлат идораларида ўтарди, — дейди Сайдулла ота Тўхтаев. — Эндиликда, олдингидек сарсонгарчиликлар йўқ. Барча юмушимизни шу жойни ўзида битириб кетамиз. Бу, биздек ёши улуғлар учун жуда қулай.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Олис чўл манзили Томдида ҳам Давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди.

Бу Навоий вилоятида янги ишга туширилган саккизинчи марказ биносидир. Марказда ресепшен, кутиш зали, 10 та қабул ойнаси, касса, тиббиёт хонаси, болалар майдончаси, ўзига ўзи хизмат олиш хонаси, хуллас барча қулайликлар мавжуд.

Марказ биносининг иккинчи қаватида Томди тумани адлия ва ФҲДЁ бўлими, нотариус, халқ ва бош вазир қабулхоналари ҳам халққа хизмат кўрсатади.

Анжуманда Ердавлет Алданазаров ва Гулжазира Саломоваларнинг никоҳи қайд этилгани тадбирга файз бағишлади. Бинонинг тақдимот маросимида жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДАГИ ИККИНЧИ ЗАМОНАВИЙ МАРКАЗ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛИДИ

Бугун пойтахтимизнинг Олмазор тумани замонавий Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланиш учун топширилди.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун марказда яратилган қулайликлар, имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДАГИ ИККИНЧИ ЗАМОНАВИЙ МАРКАЗ ҚАНДАЙ ҚУЛАЙЛИКЛАРГА ЭГА?

Қуйидаги
видеоролик ёрдамида унга виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий марказларимиз яна биттага кўпайди.

Сурхондарё вилояти Денов тумани аҳолиси ҳам энди қулай шароитларга эга бинода давлат хизматларидан фойдаланади.

Марказда 10 та оператор ойнаси, болалар майдончаси, электрон навбат тизими мавжуд бўлиб, 150дан ортиқ турдаги давлат хизматлари қулай ва шаффоф тамойили асосида тақдим этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий давлат хизматлари маркази Деҳқонобод аҳолиси хизматида

Бугун мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида янги, замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

Деҳқонобод тумани - Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги, БМТТД ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида синов ҳудудлари сифатида танлаб олинган 7та ҳудудлардан бири.

🖥📱Марказ замонавий ахборот-коммуникация ускуналари билан жиҳозланган.
Марказ биноси қурилиши жараёнида унинг замонавий шаҳарсозлик стандартларига мувофиқлиги ва фуқаролар, хусусан, ногиронлиги бор инсонлар учун қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилган. Электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш учун қурилма, болалар майдончаси, буфет, мини-кутубхона ва WiFi мавжуд.

👩‍💻👨‍💻Марказда мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланишнинг турли имкониятлари тўғрисида ташриф буюрувчилар хабардорлигини ошириш мақсадида плакатлар ва ахборот стендлари ўрнатилган.
Бу ерда бошқа аксарият Давлат хизматлари марказларидаги каби, экстерриториал асосда, яъни фуқаронинг доимий яшаш жойидан қатъий назар хизматлар тақдим этилади.

Деҳқонободдаги янги Давлат хизматлари марказида 150 дан ортиқ давлат хизматлари тақдим этилади. Бундан ташқари, ушбу марказ биносида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхонаси ва Президентнинг Халқ қабулхонаси жойлашган.

👩‍💼Марказда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳам ўз фаолиятини бошлайди. У ерда аёллар бизнесни бошлаш ва юритиш, ҳуқуқий масалалар, бепул психолог маслаҳати ва ёрдамини олишлари мумкин бўлади.

Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу жумладан ёш болали аёллар, турли гуруҳдаги ногиронлиги бор инсонлар, ёшлар ва қарияларга мўлжалланган.

149 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Деҳқонобод туманида аҳолининг қарийб 3 фоизини ногиронлиги мавжуд инсонлар ташкил қилади. Улардан 400дан ортиқ нафари ногиронлар аравачалари ёрдамида ҳаракатланади ва 66 нафари кўзи ожиз инсонлардир. Давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида Деҳқонобод туманидаги Давлат хизматлари марказида пандуслар, тутқичлар, шунингдек, ногиронлик аравачалари, Брайль алифбосидаги махсус ахборот стенди билан таъминланган.

🙋‍♀🙋Деҳқонобод тумани Давлат хизматлари марказида илк бор волонтёрлар (кўнгилли) дастури амалиётда қўлланилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу дастур доирасида волонтёрларни Давлат хизматлари агентлиги ва унинг марказлари фаолиятига кўмаклашишга жалб этиш, яъни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари - ногиронлар, кексалар ва ёш болали аёлларга давлат хизматларини кўрсатишга кўмаклашади. Барча волонтёрлар чекка ҳудудларда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш бўйича махсус тренинглардан ўтдилар. Ҳар бир волонтёр ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган техник воситалар билан таъминланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

КИТОБ ТУМАНИ ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ БИНОСИДА ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан фуқароларга жорий йилнинг 1 июнига қадар 200 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган.

Марказ ташкил қилингандан буён туман бўйича жами 7 825 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шунингдек, Китоб туманидаги олис ва чекка худудларда сайер тартибда 3 мингга яқин хизматлар кўрсатилган.

Туманда Давлат хизматлари маркази "Варганза" филиали мавжуд бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу филиал орқали мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

Марказнинг янги фойдаланишга топширилган биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, умумий майдони 750 кв.м.ни ташкил этади.

Энди замонавий бинода иш бошлаган марказ орқали бир кунда 100-150 кишига хизмат кўрсатиш имкони мавжуд. Марказда ташриф буюрувчилар учун барча зарур қулайликлар яратилган бўлиб, болалар майдончасидан тиббиёт хонаси, кутубхонагача мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

ЗАМОНАВИЙ ДХМ ШЎРЧИЛИКЛАР ХИЗМАТИДА

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида бугунги кунда 200 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли сонининг йилдан йилга ортиб бораётгани давлат хизматлари олишга бўлган талабнинг ортишида ҳам муҳим омил бўлмоқда. Масалан, 2020 йил давомида Шўрчи тумани  Давлат хизматлари маркази томонидан 50 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг 6 ойи давомида 28 мингта давлат хизматлари кўрсатилди.

Қулай ва шинам бинода фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, айниқса ушбу жараённи электрон навбат орқали очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилаётгани ташриф буюрувчиларга манзур бўлмоқда. Муҳими, одамлар ва давлат идоралари ўртасидаги масофа яқинлашмоқда.

Батафсил👇
https://davxizmat.uz/uz/news/zamonaviy-dxm-shorchiliklar-xizmatida

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Қувада янги ДХМ халққа хизмат кўрсатади.

Қува тумани Фарғона вилоятида аҳоли энг зич жойлашган туман саналади. Ҳудуд 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, 264 минг аҳоли истиқомат қилади.

Айни кунларда туманда 1 746 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилнинг 6 ойи давомида 278 дан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу эса туманда жорий йилнинг шу даврида 560 га яқин янги иш ўринларини яратиш имконини берди.

Тўйга тўёна деганларидек, мустқиллигимизнинг 30 йиллик шодиёналари давомида қуваликларга бутунлай янгидан барпо этилган, зарур шарт-шароитларга эга давлат хизматлари маркази замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

Бу ерда электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфолэнд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ ахборот олиши мумкин. Марказда бир вақтнинг ўзида 14 нафар, бир кунда 500 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкони мавжуд.
#Марказларимиз
#Мустақиллик_30_йиллиги

Хонободда давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида қатор ижтимоий соҳа объектлари – мактаб ва маҳалла гузарлари, тадбиркорлик субъектлари фойдаланишга топширилмоқда. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси ҳам четда қолмади.

Куни кеча бир вақтнинг ўзида 10 кишига, бир кунда 200 нафарга яқин фуқарога 150дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкониятига эга Хонобод шаҳар Давлат хизматлари маркази замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

Марказда 10 та хизмат кўрсатиш учун қабул ойнаси, электрон навбат, 3 та монитор, касса, китоб жавони мижозлар хизматида.

Муҳими, марказда имконияти чекланган шахслар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.
Давлат хизматлари марказида яратиб берилаётган бу каби шароитлар одамларнинг вақтини тежаш билан бирга, давлат хизматларидан қулай шароитларда фойдаланиш имконини беради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

ҚОРАЎЗАКЛИКЛАР ЭНДИ ЗАМОНАВИЙ ДХМДА ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНАДИ.

Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларининг бири бўлган Қораўзак туманида такрорланмас архитектура дизайнига эга янги ва замонавий бино қад ростлади. Туман Давлат хизматлари маркази ходимлари энди марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда барча қулай шароитларда хизмат кўрсатади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДА УЧИНЧИ ЗАМОНАВИЙ ДХМ.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

**********************************

ТРЕТИЙ СОВРЕМЕННЫЙ ЦГУ В СТОЛИЦЕ.

ПОДРОБНО

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

162 турдаги хизматлар, "DXM drive" Асака тумани Давлат хизматлари марказида қандай қулайликлар яратилган?

Батафсил👇👇👇
https://telegra.ph/Asakadagi-Davlat-xizmatlari-markazi-endi-yangi-binoda-xizmat-korsatadi-10-21

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида фойдаланишга топширилган Давлат хизматлари марказида яратилган шароитлар билан танишмоқчимисиз?

Бандихон тумани Давлат хизматлари марказида ёш болали аёллар, имконияти чекланган шахслар, ёшлар ва ёши улуғ инсонларга бир хил шароит яратилган.

Маълумот учун, туманда қарийб 77 минг аҳоли истиқомат қилади.

👇👇👇
https://youtu.be/mOFQtObR-5A

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

Ромитан тумани Давлат хизматлари маркази янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давлат хизматлари марказининг янги биноси анъанавий архитектура ва халқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган ҳолда қурилган. Бинога кирганингизда Сизни дастлаб, юзда табассум билан ходим кутиб олади. Электрон навбатни олгач кутиш залига ўтасиз. Ҳа айтганча, марказга ёш бола билан келган бўлсангиз бунинг учун болалар майдончаси мавжуд. Сиз залда оператор чақириғи янграгунга қадар исталган китобингиз ёки янги нашрларни мутолаа қилиб туришингиз мумкин.

Янги марказда бир вақтинг ўзида 10 нафар, бир кунда эса 400 нафаргача фуқарога хизмат кўрсатиш имкони яратилган.

Ҳудуд аҳолисига қулай бўлиши учун Ромитан тумани ФҲДЁ бўлими ҳам марказнинг янги биносида жойлаштирилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

Замонавий ДХМ Мингбулоқ тумани аҳолиси хизматида.

Мингбулоқ тумани Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси бир вақтнинг ўзида 20 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Давлат хизматлари марказида ташкил этилган пресс-турда яратилган имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди. Марказда, кутиш зали, инвесторлар хонаси, болалар майдончаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги, шунингдек, эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сурдо-таржимон хизмати ишга туширилган.

Яратилган қулайликларнинг яна бири бу ерда ФҲДЁ бўлими ҳам жойлаштирилиб, ташриф буюрувчиларнинг бир жойда зарур хизматлардан фойдаланишлари учун шароит яратилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

Янги туманда янги марказ.

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий IТ-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Янгиҳаёт туман Давлат хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 160дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкони яратилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоски, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ва "саломатлик бурчаги", болалар ўйин майдончаси ҳамда кичик кутубхона ташкил қилинган.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Марказларимиз

Хўжайлида замонавий ва барча шароитларга эга Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Марказларда 160дан ортиқ турдаги хизматлар қулай ва шаффоф тамойиллар асосида тақдим этилмоқда.

Бу эса, бугун 10 декабрь - Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган куни, инсон қадри учун, турмуши фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий кўринишларидан бири бўлди.
#Марказларимиз

Янги марказ ва ФҲДЁ бўлими Мирзаобод аҳолиси хизматига шай.

Мирзаобод туманида 76 минг 500 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолисига қулайлик яратиш учун замонавий Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Марказда бир вақтнинг ўзида 8 нафар, бир кунда 250 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигида бўлиб ўтган тадбирда нуронийлар, маҳалла фаоллари, ибратли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди ҳамда давлат хизматлари марказлари фуқароларнинг оғирини енгил қилаётгани, оворагарчилик бартараф этилиб давлат хизматлари кўрсатишнинг шаффоф тизими яратилгани жамоатчилик вакиллари томонидан эътироф этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·