Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#Мустақиллик_шукуҳи

"Мустақиллик – ҳуқуқ, имконият ва бурч демакдир"

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Сайхунобод туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ташкил этилган "Мустақиллик – ҳуқуқ, имконият ва бурч демакдир" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақилликка_30_йил
#Мустақиллик_шукуҳи
#ДХА_спорт_саломатлик

ДХА ХОДИМЛАРИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДА БЕЛЛАШДИ.

Мустақилликнинг 30 йиллиги байрами арафасида Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари ўртасида "Давлат хизматлари агентлиги директори кубоги" учун ҳамда хотин-қизлар ўртасида бадминтон бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Мусобақалар ғолиблари эсдалик дипломлар ва совғалар билан тақдирланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Мустақиллик_шукуҳи

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КАРВОНИ

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган карвонга Хива шаҳри очиқ осмон остидаги “Ичан-қалъа” музейида старт берилди.

Ушбу тадбир Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси, Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган бўлиб, тадбир доирасида флэшмоб, ҳуқуқий викторина, фан ва меҳнат фахрийлари иштирокида маҳорат дарслари, шунингдек ҳуқуқий маслаҳатлар ўтказилиб, сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Мустақиллик_шукуҳи

БАЙРАМ АРАФАСИДА МУНОСИБ ТУҲФА

Мустақилликнинг 30 йиллиги айёмига муносиб туҳфа сифатида халққа узоқ йиллар хизмат қиладиган, ноанъанавий меъморий ечимда барпо этилган Кармана тумани Давлат хизматлари маркази давлат хусусий шериклик асосида қурилиб, ҳалқ ихтиёрига фойдаланиш учун топширилди.

Маҳаллий инвестор томонидан 1100 квадрат метр майдонда қурилган бино 5 қаватдан иборат. Турар уй-жойнинг биринчи қаватида бунёд этилган марказ аҳоли ва тадбиркорлар, тизим ходимлари учун ҳам қулайлик яратиши шубҳасиз.

Жорий йилнинг ўзида Кармана тумани Давлат хизматлари маркази орқали фуқароларга 27 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилган. Маълумотларга кўра, хизматнинг 70 фози марказнинг ўзига келиб олинган.

Албатта бундай иш кўлами жараёнида ходимлар, хизмат олувчилар учун марказнинг аввалги биноси торлик қилган. Энди бундай ноқулайликлар ортда қолди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·