Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХМ_МАҲАЛЛА_ФУҚАРО

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КОНИМЕХ ТУМАНИ ШЎРКУЛ ОЛИС ЧЎЛ ҲУДУДИДА АҲОЛИГА САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

ОЛИС ҲУДУДЛАРДА ФИЛИАЛЛАР СОНИ ОШИРИЛАДИ.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида жойлардаги Давлат хизматлари марказлари, уларнинг олис ҳудудлардаги филиаллари, ФҲДЁ идораларида халқимизга хизмат кўрсатиш жараёни билан танишиш, одамларнинг соҳага оид фикрларини билиш ва таклифларини тинглаш режалаштирилган.

Сафарнинг биринчи куни У.Муҳаммадиев Наманган шаҳри, Янги Наманган тумани "Бунёдкор" маҳалласида ташкил этилган филиал фаолияти, бу ерда аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Маълумот учун, бугун вилоятда давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудлардаги 8 та филиали хизмат кўрсатиб келмоқда. Улар сонини талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, яна ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, У.Муҳаммадиев томонидан шаҳардаги ФҲДЁ бўлими кўздан кечирилиб, ходимлар ва бўлимга ташриф буюрган аҳоли билан мулоқот қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

«Шампань» маҳалласида филиал иш бошлади

Тошкент вилояти Паркент тумани марказидан 20-30 чақирим олисда жойлашган аҳолининг узоғини яқин қилиш мақсадида «Шампань» маҳалла фуқаролар йиғинида Паркент туман Давлат хизматлари маркази филиали иш бошлади.

Батафсил👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/shampan-mahallasida-ham-filial-ish-boshladi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_маҳалла_фуқаро

ЯНГИ БОҒЧАГА ИЛК ТАРБИЯЛАНУВЧИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ўтказилган сайёр хизмат кўрсатиш жараёни давомида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А. Шин томонидан туманда янги очилган мактабгача таълим ташкилотига илк тарбияланувчи йўлланмаси топширилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🟢 #ДХМ_маҳалла_фуқаро

"Ўзимиз келдик"

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан туманнинг энг чекка қишлоғи "Теракли"да шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган 8 нафар ёш оиланинг никоҳи ҳамда 2 нафар ёш боланинг туғилганлиги муддати ўтиб, расмийлаштирилди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш вақтида улар томонидан сабаб сифатида туман марказига бориш қийнчилик туғдирганлиги ҳамда оилавий шароитлар кўрсатилган.

Олис ҳудудлар аҳолисига қуйлайлик яратиш учун йўлга қўйилган сайёр давлат хизматлари ёрдамида ушбу масалалар ўз ечимини топди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_маҳалла_фуқаро

КЎКДАЛАЛИКЛАР ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛМОҚДА

Чироқчи тумани Давлат хизматлари марказининг "Кўкдала" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган филиали томонидан бугунги кунга қадар 25 мингдан ортиқ хизматлар халқимизга тақдим этилди.

Муҳими, ҳудуд аҳолиси 70 км.йўл босиб, вақти ва нақдини сарфлашига ҳожат йўқ.

https://www.youtube.com/watch?v=2brnAQcTB28

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро #Сайёр_хизматлар

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани "Чуқурқоқ" маҳалласи аҳолисига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Давлат хизматлари марказлари томонидан олис ҳудудлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ёрдамида сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида халқимизга 110 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари тақдим этилди.

Батафсил👇
https://xs.uz/uzkr/59320

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

"Хитой"да Давлат хизматлари марказининг филиали ўз ишини бошлади.

Бугун туман марказларидан анча олисда бўлган ҳудудларда ташкил этилаётган Давлат хизматлари марказларининг филиалларида фуқароларимиз маҳалласидан чиқмаган ҳолда 150 дан ортиқ давлат хизматларидан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз, беминнат фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Амударё тумани марказидан 22 километр узоқликда жойлашган, 4 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган "Хитой" овул фуқаролар йиғинида Давлат хизматлари маркази филиали ташкил этилди.

Бу эса ўз навбатида "Хитой" овул фуқаролар йиғини, шунингдек унга яқин ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил, вақтини ва моддий харажатларини тежашга хизмат қилади.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

“Чашма”да Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

Биламизки, Пахтачи туманини Самарқанд шаҳри билан 130 километрлик масофа ажратиб туради. Туманнинг шундай қишлоқлари ҳам борки, уларга бориш учун узоқ йўлни босиб ўтишга тўғри келади.

Масалан, туман марказидан 35-40 километр узоқликдаги “Чашма” МФЙ чўл, қир-адирликлар бағрида жойлашган. Қишлоқнинг қоқ марказида замонавий
маҳалла биноси ва Пахтачи тумани Давлат хизматлари марказининг “Чашма” филиали фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Музаффар Ҳамдамов барчани байрам билан қутлаб, ҳудуддаги 2 та
маҳалла, 5 та қишлоқ аҳолиси эндиликда шу ернинг ўзида давлат хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлганини алоҳида таъкидлади.

Энди давлат хизматларига эҳтиёж сезганда овора бўлиб туман марказига боришга ҳожат йўқ. 160 га яқин хизматлар чашмаликларнинг яшаш ҳудудидида кўрсатилади.

Муҳими,
маҳалла фуқаролар йиғинига бирор бир масалада ташриф буюрган фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланиш зарурати туғилганда филиал хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Янги очилган филиал бугуннинг ўзидаёқ бир нечта фуқаронинг мушкулини осон, узоғини яқин бўлишига хизмат қилди. Хусусан, Бобошер ота Ҳалилов набираларини боғчага жойлаштириш, Муҳтарам Ҳимматова кадастр масаласида мутахассисга мурожаат қилиб, биринчилардан бўлиб филиал хизматларидан фойдаланди.

Эндиликда ҳафтанинг икки кунида "Чашма" ва унга ёндош маҳаллалар аҳолиси давлат хизматларини ўз яшаш ҳудудларидан чиқмаган ҳолда олишади.

Маълумот учун: Самарқандда Давлат хизматлари марказлари сони 8 тага етди. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида филиаллар томонидан 5 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

УЧАЛА МАСАЛАМ БИР ЖОЙДА ҲАЛ БЎЛДИ

Сайёр давлат хизматлари шундай имконият бермоқда.

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги томонидан халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, уларга янада кенг қулайликлар яратиш ва хизматларни кўрсатишда шаффофликни таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бунда айниқса, давлат хизматларини кўрсатишнинг ўзига хос тизими — жойларга чиққан ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўз жойида ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

«Сиз келманг, ўзимиз борамиз!» лойиҳаси доирасида Каттақўрғон туманида кўрсатилган сайёр давлат хизматлари давомида туманнинг 70дан ортиқ маҳалла фуқаролари йиғинларида яшовчи аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, уларни қизиқтираётган масалалар жойида ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, каттақўрғонликлар шу куни 26 турдаги, яъни электрон рақамли имзо олиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш ва солиқдан қарзи бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот олиш, фарзандларини боғчага жойлаштириш каби бир қатор давлат хизматларидан фойдаланди.

— Анчадан буён кадастр, боламни боғчага жойлаш, ФҲДЁ билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат хизматларига эҳтиёж сезаётгандим, — дейди "Боғот" маҳалласи фуқароси Н.Мухторова. — Ушбу сайёр хизмат жараёнида учала масалам ҳам бир жойда ҳал бўлди. Нафақат мен, балки менга ўхшаган кўплаб қишлоқдошларимнинг мушкули осон бўлди. Давлат хизматлари маркази ходимлари мобил автобусда хизмат кўрсатиш асносида ҳар бир фуқаро билан мулоқот қилиб, тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам беришди.

Дарҳақиқат, сайёр хизмат давомида 35 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Хусусан, хизматлардан марказларга бормасдан ҳам Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн фойдаланиш тартиби тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Сайёр хизматлар давомида 100 нафар фуқаронинг узоғи яқин, мушкули осон бўлди.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан бориш қийин бўлган ҳудудларда, шунингдек, ногиронлиги бор шахсларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятида олис ҳудудлардаги филиалларнинг 8 таси халққа яқиндан хизмат кўрсатмоқда. Бу орқали вилоятда деярли 200 мингдан ортиқ аҳолининг узоғи яқин бўлди.

Агентлик бундай қулайликлар билан чекланиб қолмай, марказдан олисда жойлашган ҳудудларга бориб сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш орқали юртдошларимизнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қисқа фурсатларда ҳал этишга кўмаклашмоқда.

Чортоқ тумани давлат хизматлари маркази ходимлари туман марказидан 58 километр узоқликда жойлашган қўшни давлат Қирғизистон билан чегарадош, «Тўриқ» маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолига Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ходимлари билан биргаликда сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Унда,аҳоли хонадонлари хатловдан ўтказилиб, кадастр паспортини шакллантириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди.

Бизнинг овул марказдан олисда жойлашгани боис, бундай хизматлардан фойдаланиш учун қийинчиликларга дуч келардик. Қишлоқдошлар хизмат олиш учун рўзғор ташвишларини бир четга қўйиб, бир соатлик йўл юриб вақт ва ортиқча маблағ сарфлаган ҳолда марказга борар эдилар. Мана қарангки, замонлар ўзгариб аҳолининг яшаш жойига келиб хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилибди. Бундан мен ва маҳалладошларимиз жуда мамнун бўлдилар. Шунингдек, бизга марказ хизматларидан масофадан туриб қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар беришди. Энди мен ва маҳалламиз фуқаролари хизматлардан узоқ йўл босиб марказга бориб фойдаланмаймиз. Аксинча, ўз маҳалламизда, ўз уйимизда фойдаланишимиз мумкин. Бу учун марказдан электрон рақамли имзо олсак бўлди дейди, «Тўриқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шерзод Маъруфхўжаев.

Шу куни тўриқликларнинг 25 нафарининг узоғи яқин, мушкули осон бўлди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро
#ДХА_ҳудуд

“Олтиқаҳрамон”ликлар билан очиқ мулоқот.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларга хизмат кўрсатиш билан бирга, жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни ташкил этишни ҳам анъанага айлантирган. Очиқ мулоқот одамларни қийнаётган ва қизиқтираётган масалаларни чуқурроқ ўрганган ҳолда қисқа муддатда бартараф этиш имконини беради.

Пастдарғом тумани “Олтиқаҳрамон” қишлоғида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам ҳар бир келган фуқаро учун манфаатли бўлди. Мурожаатларнинг деярли барчаси шу ернинг ўзида ДХА бошқармаси раҳбарияти, Давлат хизматлари маркази ҳамда туман 2-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишда ваколатли бўлган органлар вакиллари иштирокида мутахассислардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олишди. Талаб ва эҳтиёжларига қараб тадбир давомида давлат хизматларидан сайёр тартибда фойдаланишди.

— I-гуруҳ ногирониман, — дейди “Зорман” маҳалласида яшовчи Умаржон Шодиев. — Ушбу сайёр қабулда “Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш” хизматидан фойдаландим. Имкониятим чеклангани боис, 25-30 километр йўл босиб туман марказига бора олмаётгандим. Масаламни ҳал қилиш учун кўп вақт кетгани йўқ.

Сайёр қабулда 100 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан, 66 та мурожаат давлат хизматлари, 54 та мурожаат эса ФҲДЁ соҳасига оид.

— Биз яқинда унаштирилдик, — дейди Санжар Турдиев. — Бугунги сайёр қабулда қонуний никоҳдан ўтиш учун ариза топширдик. Уйимиз бу ердан бир неча одим нарида. Ҳа, демай тўйимиз бўлиши керак, мутахассисларнинг маҳалламизга келгани бизга анча қулайлик туғдирди. Улар бизга ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро
#Филиалларимиз

Жийдакападаги филиал халқ хизматида.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш йўлида марказдан узоқда жойлашган ҳудудларда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Аҳолини узоғини яқин қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар бизни ниҳоятда қувонтирди. Тўғриси, Давлат хизматлари марказида кўрсатилаётган хизматлардан ўз маҳалламда фойдаланаман деб асло ўйламаган эдим. Шу кунларга ҳам етиб келдик. Уйчи тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари уйма-уй тарғибот тадбирларини олиб борганида ҳайрон қолган эдим. Шунда улар ҳали вақтлар келиб, маҳаллада давлат хизмати кўрсатамиз деганида ишонмаган эдик. Мана энди марказнинг “Жийдакапа” филиали фаолияти йўлга қўйилганини эшитиб, ўз кўзим билан кўргани келдим. Қувонарлиси, марказда кўрсатиладиган хизматларнинг деярли барчасини шу мўъжазгина хонада олиш имконияти бор. Энди аҳолимиз 17 км. йўл босиб, туман марказига боришига ҳожат қолмади. Очиғини айтадиган бўлсам, бориш келиш учун сарфланадиган йўл ҳаққи ва хизмат олиш учун кетадиган вақт бизни фойдамизга хизмат қиладиган бўлди дейди, жийдакапалик тадбиркор Моҳидил Исоқова.

Уйчи тумани Давлат хизматлари марказининг “Жийдакапа” филиали 35 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган 9 та маҳалла фуқаролар йиғинига ҳафтанинг чоршанба, жума кунлари маҳаллада давлат хизматлари кўрсатиб, аҳоли ва тадбиркорларга бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериб боради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро
#Филиалларимиз

Янгиқўрғонда иккинчи филиал Бекобод қишлоғида иш бошлади.

Янгиқўрғон туманидан 15 километр узоқликда жойлашган ҳудуд аҳолиси деҳқончилик ва боғдорчиликка меҳр қўйган. Аввал улар давлат хизматлари марказларидаги хизматлардан фойдаланиш учун туман марказига келар эдилар. Энди эса, бунга ҳожат қолмади. "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Янгиқўрғон тумани Давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур филиал Янгиқўрғон туманидаги Бўстон, Гулистон, Соҳил, Нуралиобод, Боғистон ва Чортоқ туманидаги Алихон, Арбағиш, Бозорбоши, Созсой, Тўпқайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 21минг нафардан ортиқ аҳолига давлат хизматларини кўрсатади.

Филиал очилишида сўз олган қишлоқ аҳли давлат хизматлари марказлари хизматларида ўз маҳаллаларида фойдаланиш имконияти туғилганидан мамнун бўлдилар.

Мен 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида маориф тизимида фаолият олиб бораман. Сўнги 5 йил ичида рақамли технология ривожланиши кўплаб инсонларни югур-югурлардан ҳоли этди. Давлат хизматлари марказлари шунингдек, ФҲДЁ бўлимларида хизмат кўрсатиш сифатига ҳам шу ахборот коммуникация ривожланиши ва Агентлик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб ҳозирда фуқаролар сарсон бўлишига чек қўйилди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги тизим ўзини том маънода оқлади. Бундан 5-10 йил аввал давлат идоралари маҳаллангизга бориб, бизга нима хизмат дея қўлини кўксига қўйиб хизмат кўрсатади деса, мен тугул бирорта маҳалладошимиз ишонмаган. Мана шу кунларга ҳам етиб келдик. Янги филиал аҳолининг яхшилигига хизмат қилсин,- дейди қишлоқдаги 60-мактаб директори Носиржон ака Жўрабоев.

Давлат хизматлари марказининг филиали очилишини эшитиб келган бекободлик 10 нафар фуқаронинг узоғи шу куннинг ўзида яқин бўлди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Филиалларимиз
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Тўрақўрғондаги иккита филиал 75 минг аҳолига хизмат кўрсатади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Тўрақўрғон туман Давлат хизматлари маркази ходимлари маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот тадбирларини олиб бориш билан бирга, аҳолини давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам таҳлил қилган эди. Шундай тарғибот тадбирлари давомида тумандан 20 километр узоқликда жойлашган "Бозорбоши" маҳалласида фуқароларнинг вақт ва нақдини тежаш мақсадида филиал ташкил этиб, шу ерлик аҳолига хизмат кўрсатишни режалаштирилган эди.

Қисқа вақт мобайнида 35 минг аҳолига ўзига яқин бўлган маҳаллада хизматлардан фойдаланишлари учун Тўрақўрғон тумани Давлат хизматлари марказининг "Бозорбоши" филиали ўз фаолиятини бошлади.

Тўрақўрғон туманидаги яна бир филиал "Хўжанд" маҳалласида иш бошлади. Мазкур ҳудудда 14 та мактаб, 13 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 1 та коллеж фаолият олиб боради. Филиал хизматларидан эса, 40 мингга яқин аҳоли фойдаланиш имконияти мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХМ_МАҲАЛЛА_ФУҚАРО

ДХА: АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ва бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги "Шарқ тонги" маҳалласида аҳоли муаммолари ўрганилди.

Хусусан, ўрганишлар давомида Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларга мобил "офис" ёрдамида сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, ФҲДЁ соҳасига оид билан масалаларга ҳам ечим изланди.

Қолаверса, маҳалла аҳлининг соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ-тартибот органлари билан боғлиқ, ободонлаштириш, коммунал ва бошқа соҳада қийнаётган муаммолари ва қизиқтираётган масалалари тингланди.

- Уй-жойимизга кадастр ҳужжати қилган эдик, - дейди ушбу маҳаллада яшовчи Хусайин Амритдинов. - Турли сабаблар билан вақтида уни давлат рўйхатидан ўтказишга имкон бўлмади. Давлат хизматлари маркази ходимлари уйимизга келиб шу муаммоимни жойида ўрганиб, аризамни рўйхатга олишди. Вақт ва нақдимни тежадим.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Ангор туманида Давлат хизматлари марказининг «Хўжанқо» филиали иш бошлади.

Филиалнинг тантанали очилиш маросимида жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир қатнашчилари филиалда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш асносида, мутахассислардан соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олишди.

Шу куни соҳа вакиллари томонидан маҳалла аҳлига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича "маҳорат" дарси ўтказилди.

Қувонарлиси, эндиликда мазкур мўъжазгина филиалда давлат хизматларидан "Хўжанқо", "Улуғбек", "Янгиобод" маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли фойдаланиши мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро
#ДХМ_Сайёр_хизматлар

“СИЗ КЕЛМАНГ, ЎЗИМИЗ БОРАМИЗ!”

Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилаётган сайёр давлат хизматлари ҳамда сайёр қабуллар фуқароларнинг узоғини яқин қилиш баробарида, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда соҳадаги янгиликлар билан яқиндан таништириш имконини бермоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдаги манзили Каттақўрғон туманидаги “Шўрак” ҳамда “Янгиқўрғонча” маҳаллалари бўлди.

Каттақўрғон тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ муаммолари, мавжуд масалалари ўрганилди ҳамда талаб ва эҳтиёжга қараб шу жойнинг ўзида сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

Жумладан, 12 нафар фуқаро кадастр паспортини шакллантириш, 26 нафар фуқаро фарзандини боғчага жойлаштириш, 8 нафар фуқаро кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, 6 нафар фуқаро пенсия миқдори ҳамда шу сингари бошқа хизматлардан ўз қишлоғидан чиқмаган ҳолда фойдаланди.

— Давлат хизматчиларининг бу тарзда қишлоғимизга келиб хизмат кўрсатиши мен каби оналарга жуда катта ёрдам бўлди, — дейди М.Исақова. — Рўзғор ишларидан ортиб, 2016 йилда туғилган ўғлимни боғчага жойлаштириш борасида туман марказидаги Давлат хизматлари марказига боришга ҳеч вақт тополмаётгандим. Уларнинг ўзлари келишди, мен каби кўплаб қишлоқдошларим шундан фойдаланиб, муаммоларимизни ҳал қилиб олдик.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Жиззахда бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви”да аҳолига бир қатор давлат хизматлари кўрсатилди.

Зомин тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғинида фуқароларга сайёр тартибда 57 та давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, фуқаролар кадастр, нафақа пулини тайинлаш, тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш каби хизматлардан фойдаланди.

Тадбирда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев иштирок этиб, ҳудудда яшаб келаётган фуқаролар билан мулоқот қилди ва соҳага оид фикр-мулоҳазарини тинглади.

Ўтказилган тадбирда меҳмон бўлиб келган Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Иброҳим Жунусов ҳудудда истиқомат қилувчи Музаффар Қодиров ҳамда Юлдуз Бакироваларга уларнинг никоҳи расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини топширди.

Меҳмонлар томонидан ёш оилага самимий тилаклар билдирилиб, Ўзбекистон Республикаси тараққиётига ҳисса қўшиш ва соғлом фарзандларни тарбиялаш тилаги билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·