#ДХМ_Сайёр_хизматлар
#ДХА_ҳудуд
Ёшлар кичик саноат зонасида сайёр хизматлар кўрсатилди.
Юртимизда тадбиркорларга яратилган қулай шарт-шароитлар сабаб кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарига асос солиниб, янгидан-янги иш ўринлари яратилмоқда. Бундай эзгу ташаббусларга Давлат хизматлари агентлиги ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мазкур соҳага Наманган вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ишбилармонлар қўллаб-қувватланмоқда.
Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги Ёшлар кичик саноат зонасида тадбиркорларга ер ажратилиб, ўз меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жой ҳозирланаётган эди. Ишбилармон соҳа вакиллари қисқа фурсатларда бир-биридан шинам бино-иншоотларни қуриб битказдилар. Мазкур объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳамда қуриб битказилган бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича зарур сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Давлатобод тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ташкил этилган сайёр хизматлар тадбири давомида юридик шахслар томонидан қурилиш соҳасига оид архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича 7 та, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 2 та, кадастр паспортини тайёрлаш учун 23 та, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 7 та, муҳандислик-комуникация тармоқларига уланиш бўйича 36 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Сайёр хизмат тадбирини айнан янги қуриб битказилган кичик саноат зонасида ўтказишдан асосий мақсад - ишбилармон соҳа вакилларини вақти ва нақди тежалишига ҳисса қўшишдан иборат.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро
#ДХМ_Сайёр_хизматлар
“СИЗ КЕЛМАНГ, ЎЗИМИЗ БОРАМИЗ!”
Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилаётган сайёр давлат хизматлари ҳамда сайёр қабуллар фуқароларнинг узоғини яқин қилиш баробарида, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда соҳадаги янгиликлар билан яқиндан таништириш имконини бермоқда.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдаги манзили Каттақўрғон туманидаги “Шўрак” ҳамда “Янгиқўрғонча” маҳаллалари бўлди.
Каттақўрғон тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ муаммолари, мавжуд масалалари ўрганилди ҳамда талаб ва эҳтиёжга қараб шу жойнинг ўзида сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.
Жумладан, 12 нафар фуқаро кадастр паспортини шакллантириш, 26 нафар фуқаро фарзандини боғчага жойлаштириш, 8 нафар фуқаро кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, 6 нафар фуқаро пенсия миқдори ҳамда шу сингари бошқа хизматлардан ўз қишлоғидан чиқмаган ҳолда фойдаланди.
— Давлат хизматчиларининг бу тарзда қишлоғимизга келиб хизмат кўрсатиши мен каби оналарга жуда катта ёрдам бўлди, — дейди М.Исақова. — Рўзғор ишларидан ортиб, 2016 йилда туғилган ўғлимни боғчага жойлаштириш борасида туман марказидаги Давлат хизматлари марказига боришга ҳеч вақт тополмаётгандим. Уларнинг ўзлари келишди, мен каби кўплаб қишлоқдошларим шундан фойдаланиб, муаммоларимизни ҳал қилиб олдик.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·