Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Давлат_тили

Тизимда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ўрганилмоқда

Давлат хизматлари агентлиги директорининг маслаҳатчиси З.Ҳакимова томонидан Қашқадарё вилоятидаги Давлат хизматлари марказларида ҳамда уларнинг олис ҳудудлардаги филиалларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мақсад - тизимда давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этиш, давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини ўрганиш, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Мониторинг натижасида марказ ва филиаллардаги пешлавҳаларда аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Бу каби ўрганишлар республика бўйлаб давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Давлат_тили

Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Давлат хизматлари агентлиги директорининг маслаҳатчиси З.Ҳакимова Самарқанд вилояти Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида бўлиб, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш юзасидан мониторинг ишларини олиб борди.

Мониторинглар натижасида бинолардаги пешлавҳалар, тарғибот материалларида йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda