Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Давлат_тили

Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Давлат хизматлари агентлиги директорининг маслаҳатчиси З.Ҳакимова Самарқанд вилояти Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида бўлиб, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш юзасидан мониторинг ишларини олиб борди.

Мониторинглар натижасида бинолардаги пешлавҳалар, тарғибот материалларида йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

ДХА ходимлари чегараолди ҳудудда сайёр хизмат кўрсатди.

Хусусан, Чортоқ туман давлат хизматлари маркази ходимлари тумандан 40 километр узоқда жойлашган «Хазратшох» ҳудудидаги «Занги обод» маҳалла фуқаролар йиғинига истиқомат қилаётган аҳоли ва тадбиркорлик фаолиятни йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар билан давлат хизматлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашилди. Шундан сўнг, маҳалла аҳлига сайёр хизмат кўрсатилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

“Ҳалоллик вакцинаси — маънавий касалликлар даъвосидир”

Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Мазкур ҳамкорлик доирасида 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ва Давлат хизматлари агентлиги тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган иш режасига кўра, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасида Агентлик фаолиятида ҳалоллик, салбий ҳолатларга қарши курашиш муҳитини шакллантиришга қаратилган “Ҳалоллик вакцинаси — маънавий касалликлар даъвосидир” мавзусида семинар ташкил этилди.

Батафсил

https://telegra.ph/%D2%B2alollik-vakcinasi--manavij-kasalliklar-davosidir-08-06-2

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

Инсон қайси касбда бўлмасин, меҳнати ва салоҳияти билан доимо халқ эътиборида бўлади.

ДХА Навоий вилояти бошқармасида олий маълумотли ҳуқуқшуносларнинг аксарияти тинимсиз ўқийди ва изланади.

Шу ўринда, Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармасида Навоий шаҳар ва Кармана туманларида фаолият юритган Дилобар Пардаева жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида судьялик лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда, ДХА Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Сафаров Д.Пардаеванинг соҳадаги фаолиятини эътироф этиб, тайинланган маъсулиятли вазифа - судьялик лавозимида фаолиятини давом эттиришда муваффақият тилади.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

Бугун Юнусобод тумани “Боғубўстон" ва "Акборобод” маҳаллаларида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан туман Давлат хизматлари маркази ходимлари "Боғубўстон" ва "Акборобод” маҳаллаларига махсус хизмат автобуси билан етиб келди.

Тадбирда фуқароларга тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш, кадастр, муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатилиди.

Шунингдек, фуқароларга давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш афзалликлари, жорий этилаётган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на третьей Консультативной встрече глав государств Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter