Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Гендер_тенглик

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Оилавий ажримлар профилактикаси ҳамда алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича оилавий низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини кенг татбиқ этиш ва уни босқичма-босқич никоҳдан ажратиш шарти сифатида белгилаш вазифаси юзасидан экспертларнинг фикр ва мулоҳазалари муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда иштирок этган Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М. Маҳмудова томонидан ажралиш истагида ФҲДЁ органларига ариза берган эр-хотинни аввал медиаторга йўналтириш тартибини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ижобий натижага эришилгандагина медиацияни никоҳдан ажратиш шарти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Гендер_тенглик

Гендер тенглиги соҳасида миллий қонунчиликни мониторинг қилиш ва қўллаш масалалари.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Франциянинг Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (АСТЕD) Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда “Гендер тенглиги соҳасида миллий қонунчиликни мониторинг қилиш ва қўллаш” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тренингда Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М.Махмудова Агентлик фаолиятида гендер тенглик масалалари бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида ўз фаолиятини бошлайдиган Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи ҳамда Латвиянинг МАРТА маркази ҳамкорлигида Давлат хизматлари маркази ҳузурида ташкил этилаётган Хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари фаолияти, лойиҳанинг мақсади ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида маълумотлар берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик
#Гендер_тенглик

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Латвияга ташриф буюрди. Мақсад нима?

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида танлаб олинган 7 та пилот ҳудудларнинг Давлат хизматлари марказлари ҳузурида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларини тузиш масаласи муҳокама қилинган эди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида ДХА ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари Рига шаҳрида бўлиб турибди.

Мақсад - хотин-қизларга давлат хизматларини тақдим этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини ошириш масаласида Латвия тажрибасини ўрганиш.

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари Латвияда гендер тенглик сиёсати масаласи билан танишиш учун Латвия гендер тенгликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланадиган Фаровонликни таъминлаш вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазирликнинг Ижтимоий сиёсат ва ривожланиш департаменти бошлиғи Диана Якайта томонидан мамлакатда гендер сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти, қабул қилинган стратегия ва режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Учрашув давомида Ўзбекистонда гендер сиёсати, амалга оширилаётган ишлар, хусусан ҳар бир вазирлик ва идораларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти ҳақида тақдимот қилинган маълумотлар латвиялик мутасаддиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куни, делегация аъзолари Латвия Республикасининг МАРТА марказига ташриф буюрди. Бу ерда Давлат хизматлари маркази ҳузуридаги Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи (WАG - ХМК) фаолияти бўйича халқаро тажриба билан танишилди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик
#Гендер_тенглик

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Латвияда.

Латвияга ташрифнинг иккинчи куни Парламент ҳамда Ҳукумат вакиллари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Дастлаб делегация аъзолари Латвия Республикаси Парламентига (Saema)га ташриф буюрди. Латвия Парламенти депутати, Гендер тенглик масалалари бўйича гуруҳ раҳбари Aнда Чакша (Anda Čakša) хоним билан учрашув давомида парламентда гендер тенглиги ва аёлларнинг ўрни, жинси, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар инсонларга тенг муносабатда бўлишнинг энг мақбул усулларини амалиётда самарали тадбиқ этилиши бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Самарали мулоқот давомида аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳлари учун сифатли давлат хизматларини таыдим этишни таъминлаш, бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Делегация аьзолари шунингдек, Латвия Республикаси Ички ишлар вазири Marija Goluboje хоним ҳамда Латвия Ташқи ишлар вазирлиги маьсул ходимлари билан учрашиб, гендер тенглик соҳасида фикр алмашди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Гендер_тенглик

Марказий Осиё аёллари иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалалари

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Марказий Осиёда аёлларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва минтақада “электрон ҳукумат” тизими жорий қилинишини муҳокама қилиш мақсадида “Марказий Осиё аёллари иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси (WEE) ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзолари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мамлакатимизда “электрон ҳукумат” ҳамда гендер тенгликни таъминлаш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.

Йиғилишда Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходими М. Маҳмудова Давлат хизматларидан фойдаланувчилар ўртасида гендер статистикаси мониторинги масалаларига оид маълумотлар ҳақида маълумот берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·