Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.91K photos
897 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
#Хизматлар

Турли маълумотномаларни олиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди

Бунда, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошланади.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

❗️Ариза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Ушбу давлат хизмати учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилиниши мумкин бўлади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Наманганда Давлат хизматлари марказининг яна бир филиали иш бошлади.

Энди, «Бунёдкор» ва унга ёндош бўлган маҳалла аҳли 2 та транспортга миниб, 18 километр йўл босиб давлат хизматларидан фойдаланишларига чек қўйилди. Фуқаролар ўзларига қулай вақтда филиалда кўрсатилаётган хизматлардан ўз маҳалласида фойдаланишлари мумкин.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДXA_ҳудуд #Вакансиялар

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси тизимида бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-khorazm-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Инвестиция муҳитини гендер нуқтаи назаридан баҳолаш

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссияси ташаббусига кўра, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлигида "Инвестиция муҳитини гендер нуқтаи назаридан баҳолаш" мавзусида бўлиб ўтаётган семинарда ДХА директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Ҳакимова иштирок этмоқда.

Тадбир мамлакатда тадбиркор хотин-қизлар фаолияти давомида дуч келадиган муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотлар имкониятларини белгилашда гендер омиллар таъсирини ўрганишга қаратилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни жорий этишда аввалги тартибни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат хизматларидан фойдаланиш қай даражада енгиллашди?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/surxondaryo-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Ҳар_бир_мурожаат_эътиборда

БИР МУРОЖААТ — БИР ТАҚДИР

— Эътиборсизлик туфайли гувоҳномани йўқотиб қўйган эдим, — дейди Д. Хосилова. — Қизим 1-гуруҳ ногирони. Тошкентга даволаниш учун олиб кетаётган вақтим шу кўнгилсизлик содир бўлди. Туман ФҲДЁ бўлими ходимлари қўнғироқ қилиб, гувоҳномани топилгани ҳақида айтишиб, уйимга олиб келиб беришди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/navoiy-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
⚡️Президент тиббиёт соҳасида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини айтди

Айни вақтда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев: «Халқимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳолатидан норози. Ҳар бир раҳбар тиббиёт бўйича аҳоли олдида ҳисобдор бўлиши керак»,— деди.

🔎 Маълум қилинишича, жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган. Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан қониқмаяпти.

Президент соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

📌 Биринчиси — бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

📌 Иккинчиси — ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

📌 Учинчиси — рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

📌 Тўртинчиси —
тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

📌 Бешинчиси — тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Президент бу ишларни вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт раҳбарларининг ҳаммаси ҳам аниқ тушуниб ишламаётганини таъкидлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисида биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

На очередном пленарном заседании 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН первым вопросом рассмотрен предложенный Узбекистаном проект резолюции об объявлении региона Приаралья зоной экологических инноваций и технологий.
Инициатива о разработке и принятии резолюции была выдвинута Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым.
Документ был одобрен государствами-членами ООН единогласно.

#Mirziyoyev #BMT #rezolyutsiya #Orolbuyi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз учун қуйидаги видеоқўлланма сизга услубий кўмак беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДXA_ҳудуд #Вакансиялар

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси тизимида бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-namangan-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-urinlari

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Олис ҳудудларда давлат хизматлари кўрсатиладиган почта шохобчалари қамрови ортади.

Жорий йилда Самарқанд вилоятининг "Жонбулоқ", "Саҳоба", "Олтиқаҳрамон", "Қайнама", "Ингичка" ҳамда "Жартепа" қишлоқларида жойлашган Давлат хизматлари марказларининг филиаллари қаторига "Имом ал-Бухорий" ва "Қарнаб ота"каби қишлоқларда ишга тушириладиган филиаллар ҳам қўшилади.

Одамларга янада қулайлик яратиш мақсадида чекка ва олис ҳудудлардаги почта алоқа бўлимларида ҳам электрон давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда Қўшработ туманидаги 2 та, Пахтачи туманидаги 4 та ҳамда Пайариқ туманидаги 3 та почта алоқа бўлимларида фуқароларимизга 10 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Мақсад вилоят ва туман марказларидан олисда истиқомат қилувчи аҳолига давлат хизматларини яқинлаштириш, уларга қулайликларни яратиш.

Маълумот учун: почта шохобчалари орқали 17 турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda