Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.91K photos
897 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
#Тайинлов

Матрасулов Давлатназар Раҳимберганович Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази директори лавозимига тайинланди.

Д. Матрасулов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Юридик бюро бошлиғи, Тошкент шаҳар Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Д.Матрасуловни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Цитата

Министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов участвует в открытом совещании министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом»

Русланбек Давлетов, министр юстиции:

Почему в первую очередь говорим о пересмотре правовой базы? Потому что цифровизация сама по себе не даст никаких результатов, без реинжиниринга, уменьшения регуляторной нагрузки и оптимизации бюрократических процедур. Просто перевод существующих процедур в цифровой формат сохранит прежнюю волокиту и барьеры для развития.

@adliyangiliklari
#Цитата

Министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов участвует в открытом совещании министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом»

Русланбек Давлетов, министр юстиции:

Оптимизация бюрократических процессов в госуправлении предполагает сквозную межведомственную цифровизацию и создание комплексной платформы «Электронное правительство» для предоставления госуслуг.

К примеру, отмена истребования госорганами только лишь 18 видов справок позволяет ежегодно экономить около 15 млн долларов и положительно скажется на жизни более 12 млн граждан (35 % населения).

@adliyangiliklari
Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби ўзгарди

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_хабари

Бугун Давлат хизматлари агентлиги ҳамда KOICA ташкилоти вакилларининг видеоконференцалоқа шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан жорий йил 16-25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари учун ўтказиладиган "Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш" бўйича тренингларнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Лицензиялар ва рухсатномаларни олиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

НАВБАТДАГИ ТРЕНИНГ ТИЗИМДАГИ РАҲБАР КАДРЛАР УЧУН

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги тизимида раҳбар кадрлар учун ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Тренингда психолог Исакова Дилором Хожиевна масъуллар билан интерактив усулда мулоқот қилмоқда.

Янгиланишлар суръати ва кўлами, белгиланган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши кўп жиҳатдан барча бўғиндаги раҳбарларнинг салоҳияти ҳамда маънавиятига боғлиқдир.

Раҳбардан ўз зиммасидаги вазифаларни самарали бажариши, қўл остидагиларни ҳам шунга сафарбар этиши, жамоани қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиб, мақбул ечимини топиши, муаммоли вазиятларни донолик билан бартараф этиши, ўз ишига танқидий қараш қобилиятига эга бўлишни талаб этади.

Етакчилик, ҳалоллик, самимийлик, ҳурмат-эътибор, қатъият, ишонч, камтарлик, меҳнатсеварлик ва қўл остидагиларга ғамхўрлик раҳбарнинг зарур хусусиятларидандир.

Семинар-тренингда малакали мутахассис Д.Исакова айнан шу жиҳатларга эътибор берган ҳолда иштирокчиларга зарур маълумотларни етказди. Ўз навбатида, иштирокчилар ҳам тренерга фаолияти давомида юз бериши мумкин бўлган масалалар, вазиятлар ҳақида саволлар билан мурожаат қилдилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_конференция

ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ХАЛҚАРО ҲАМЖАМИЯТ ЭЪТИБОРИДА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори жаноб Маттео Мекаччи ташаббуси билан "Барқарор ривожланиш мақсадларида идентификациялаш тамойиллари, рақамли давр йўлида, Марказий Осиёда долзарблик ва илғор тажриба" мавзусида онлайн анжуман бўлиб ўтди.

ФҲДЁ органлари, шахсни идентификациялаш билан шуғулланувчи давлат идоралари билан ҳамкорлиги, амалга оширилаётган
чора-тадбирлар, истиқболдаги режалар борасида Ўзбекистон тажрибаси ҳақида маъруза билан Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси Мадина Маҳмудова иштирок этди.

Шунингдек, мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасидаги барча шахсларга истисноларсиз шахсни тасдиқловчи ва бошқа муҳим ҳужжатлар бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни рағбатлантириш, бу борада илғор тажриба ва амалиёт юзасидан фикр алмашилди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda