Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.91K photos
897 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
#Оила_куни

ИБРАТ МАКТАБИ

Бугун
Оила куни. Оила жамият - негизи. Унинг мустаҳкам бўлиши эса, кўп жиҳатдан ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ва уларнинг панду насиҳатларига боғлиқ.

Катта ҳаётий тажрибаси, меҳнатсеварлиги билан юртдошларимизга ўрнак бўлиб келаётган Сурхондарё вилояти Ангор тумани "Кайран" маҳалласида истиқомат қилувчи 85 ёшли пиллакор Менгал Холлиева хонадонига туман Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари ташриф буюриб, сайёр давлат хизматларини кўрсатди.

Менгал она 12 нафар фарзанди, 5 нафар келин, 7 нафар куёв, 53 нафар невара, 54 нафар чевара, 5 нафар эвара ардоғида.

Менгал онанинг китобсеварлигидан хабар топган туман Давлат хизматлари маркази ходимлари хонадон эгаларига китоб совға қилишди.

Бугунги кун муносабати билан, жамиятимизда ҳар бир оила мустаҳкам бўлишини, оилаларимизда тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик бардавом бўлишини тилаймиз.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Оила_куни

15 май Халқаро оила куни муносабати билан Давлат хизматалари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Оила мустаҳкамлиги-юрт фаравонлиги” шиори остида ёш оилалар ўртасида тренинглар бошланди.

Тренингларга малакали психолог жалб этилиб, ёш оилалар ва оила қуриш истагида бўлган жуфтликлар билан интерфаол суҳбатлар ўтказилмоқда.

Мақсад- ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда ота-оналик масъулиятини шакллантириш ва энг муҳими оилавий ажримларнинг олдини олиш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Оила_куни

ДХМда "
Оила куни" тадбири ўтказилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Давлат хизматлари агентлиги, Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида “
Оила куни” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимларининг
оила аъзолари, фарзандлари таклиф этилди. Тадбирдан турли викториналар, бадиий чиқишлар, шунингдек, китоблар кўргазмалари ўрин олган.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад — оиладаги қадрият ва анъаналарни улуғлаш, оиладаги маънавий-маърифий илдизларни мустаҳкамлаш, фарзандларимиз тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda