Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#ДХА_дан_қулайлик

⚡️Энди эски ҳайдовчилик гувоҳномасини Гулистон шаҳар давлат хизматлари марказида ҳам ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш мумкин.

Бугундан бошлаб Гулистон шаҳар Давлат хизматлари марказига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун ташриф буюришингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат экстерриториаллик тамойили асосида, яъни рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар махсус ускуна ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида кўрсатилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича доимий иш олиб боради.

❗️Тасаввур қилинг! Навбатингизни мобил телефонингиз орқали https://mticket.davxizmat.uz ёки телеграм бот @davxizmat_queuebot ёрдамида олишингиз мумкин.

❗️Ёки Давлат хизматлари марказига ташрифингизни режалаштирган ҳолда ўзингизга қулай ихтиёрий кун ва вақтда (ташрифдан камида 3 соат олдин, дам олиш кунларидан ташқари) https://entry.davxizmat.uz ёки телеграм бот @davxizmat_queuebot ёрдамида навбатга олдиндан ёзилишингиз мумкин. Бунда Марказга белгиланган вақтда ташриф буюриб, инфокиоскка тизим орқали олинган махсус код киритилади (мобил телефонингизга смс ва электрон почтага юборилган), тизим автоматик тарзда биринчи бўшаган операторга сизни навбатингизни белгилайди.

Бу эса вақтингизни сезиларли даражада тежашга имкон беради!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматларидан фойдаланишда фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида доимий равишда изланишда.

Хусусан, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини жорий қилишда кўрсатиладиган муддатлар, талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш билан бирга, улар учун белгиланган тўловлар миқдорини ҳам камайтирмоқда.

❗️Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганидан буён, давлат хизматлари учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 221 тадан 95 тага, хизмат кўрсатишнинг умумий муддати қарийб 499 кундан 271 кунга қисқартирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

ЭНДИЛИКДА ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИДА ҲАМ ЭКСТЕРРИТОРИАЛЛИК АМАЛДА

Бугун 1 июндан бошлаб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, никоҳ, ўлим ва никоҳдан ажратиш)ни қайд этиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

❗️Маълумот учун: экстерриториал тамойил - бу яшаш жойингиздан қатъий назар, юқорида қайд этилган давлат хизматларини исталган ФҲДЁ бўлимидан олиш имконияти.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

ФҲДЁ бўлимларида экстерриториаллик тамойили амалда

Эндиликда фуқаролик ҳолатларини қайд этиш учун рўйхатда турган жойингиз бўйича мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ! Бунинг учун Сизга яқин жойдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Давлат хизматлари марказларидаги каби ФҲДЁ бўлимларида ҳам экстерриториаллик тамойили асосида ҳуқуқий хизматлар тақдим этилади.

Бугунги кунга қадар 100дан ортиқ фуқароларимиз ушбу қулайликдан фойдаланиб улгурди.

Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини соддалаштиришда давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

ЭНДИ ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН ТЎЛОВЛАР БИР ИШ КУНИДА ҚАЙТАРИЛАДИ

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш мақсадида давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси соддалаштирилган тартибда бир иш куни ичида қайтарилади.

Хўш, ушбу қулайликдан фойдаланиш тартиби қандай?

БАТАФСИЛ

📣📣📣ФҲДЁ бўлимларида экстерриториаллик тамойили амалда

Эндиликда фуқаролик ҳолатларини қайд этиш учун рўйхатда турган жойингиз бўйича мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ! Бунинг учун Сизга яқин жойдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Давлат хизматлари марказларидаги каби ФҲДЁ бўлимларида ҳам экстерриториаллик тамойили асосида ҳуқуқий хизматлар тақдим этилади.

Бугунги кунга қадар 500 га яқин фуқароларимиз ушбу қулайликдан фойдаланиб улгурди.

Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини соддалаштиришда давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Davlat xizmatlari yangiliklari
ФҲДЁ бўлимларида кўрсатиладиган ҳуқуқий хизматлардан экстерриториаллик тамойили асосида фойдаланиш мумкинлигидан хабрингиз борми?
#ДХА_дан_қулайлик

ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИДА ЭКСТЕРРИТОРИАЛЛИК ТАМОЙИЛИ АМАЛДА

❗️Экстерриториаллик тамойили - бу яшаш жойингиздан қатъий назар, туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлимни қайд этиш, далолатнома ёзувларини ўзгартириш каби давлат хизматларидан Сизга яқин жойлашган, исталган ФҲДЁ бўлимида фойдаланишингиз мумкинлигини англатади.

Дейлик Сиз Нукусда доимий рўйхатдан ўтгансиз, лекин хизмат сафари ёки бирор юмуш билан Тошкентга келдингиз. Шу вақт давомида Сизга юқоридаги ФҲДЁ хизматларидан бирортасига зарурат туғилди. Бунинг учун Сиз вақтингиз ва маблағингизни сарфлаб, Нукусга боришингизга ҳожат йўқ.

2021 йил 1 июндан бошлаб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, никоҳ, ўлим ва никоҳдан ажратиш)ни қайд этиш экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади.

Давлат хизматлари агентлиги, Сизларга хизматлардан фойдаланишингизда қулайликларни яратишда давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

ЭНДИ ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН ТЎЛОВЛАР БИР ИШ КУНИДА ҚАЙТАРИЛАДИ

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш мақсадида давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси соддалаштирилган тартибда бир иш куни ичида қайтарилади.

Хўш, ушбу қулайликдан фойдаланиш тартиби қандай?

БАТАФСИЛ👇👇👇
https://davxizmat.uz/uz/news/endi-ortiqcha-tolangan-tolovlar-bir-ish-kunida-qaytariladi

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_дан_қулайлик
#Янги_хизмат
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари РЎЙХАТИ тасдиқланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

Шунингдек,

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш;

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш;

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб,

алоҳида фанлар бўйича чуқур ўргатиш мақсадида 5-синф ўқувчиларини ихтисослашган давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза олиш ;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар болаларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda