Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Эълон

ОАВ вакиллари ва блогерларни "онлайн" режимида ўтадиган пресс конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз

📌 Жорий йилнинг 22 май куни 15:00 да видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Спикерлар қаторидан Ўзбекистон нотариал палатаси раҳбарияти, Адлия вазирлиги масъуллари ўрин олган. Улар соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хатарлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Конференция идентификатори: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Матбуот анжумани ,шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
_________________________________________________

#Объявление

Приглашаем представителей СМИ и блогеров принять участие в пресс-конференции в режиме «онлайн»

📌 22 мая текущего года в 15:00 в формате видео-конференц-связи состоится пресс-конференция, посвященная изменениям в сфере нотариата и правовым услугам в условиях пандемии.

В числе спикеров — руководство Нотариальной палаты Узбекистана, специалисты Министерства юстиции. Они проинформируют о последних трансформациях в сфере, вызовах в контексте распространения COVID-19 в стране и практических мерах для обеспечения потребностей и запросов граждан в правовых услугах, а также ответят на вопросы общественности и СМИ.

Для участия в пресс-конференции пройдите по следующей ссылке:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Идентификатор конференции: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Пресс-конференция также будет транслироваться на официальном веб-сайте Министерства юстиции и его страницах в социальных сетях.

Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 17 август куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти иштирокида “Пандемия даврида ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатиш тартибини соддалаштиришда рақамлаштиришнинг аҳамияти” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Фуқаролик ҳолатлари далолатнома ёзувларини рақамлаштиришнинг аҳамияти.
2. Бу борада амалга оширилган ишлар.
3. Блокчейн тизимини жорий қилишнинг қулайликлари.

Мулоқот доирасида ФҲДЁ соҳасига оид саволлар ва таклифларингизни Давлат хизматлари агентлигининг Телеграм мессенжеридаги @davxizmataloqa_bot орқали йўллашингиз мумкин.
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 21 август куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти иштирокида "Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга доир янгиликлар" мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Мавзуга оид саволлар ва таклифларингизни тайёрлаб қўйинг!

Виртуал маконда кўришгунча!
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 4 сентябрь куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари иштирокида ижтимоий соҳага оид "Архив иши ва иш юритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибига доир янгиликлар" мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Мулоқот давомида:

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш;

таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил маълумот берилади.

Мавзуга оид саволлар ва таклифларингизни тайёрлаб қўйинг!

Виртуал маконда кўришгунча!

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон
Бугун соат 15:00 да Давлат хизматлари марказлари фаолиятига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- Марказлар фаолиятини ташкил этиш;

- ходимлар томонидан халқ билан мулоқот қилиш тамойиллари;

- коррупциянинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ва бошқалар муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча!
#Эълон #Эфирда_ДХА! #Эшитмадим_деманглар

– Субсидия ўзи нима?

– Субсидия ва ипотека олиш тартиби қандай бўлади?

– Субсидия олишда ўзгаришлар борми?

🔗 Ушбу ва мавзуга оид бошқа саволларга оид маълумотни Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасидаги жонли эфир орқали олишингиз мумкин.

📆 Жонли мулоқот 16 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

💻📲 Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат #Эълон

Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

Ҳурматли фуқаролар! Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан аҳолига қулай шароитларга эга бўлган бинода хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида

Янгийўл тумани ФҲДЁ бўлими — Янгийўл тумани Давлат хизматлари маркази биносининг 2-қаватида;

Ўрта Чирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими — Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази биносининг 2-қаватида;

Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими—
Қибрай тумани Давлат хизматлари маркази биносининг 2-қаватида;

Нурафшон шаҳар ФҲДЁ бўлими—
Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази биносининг 1-қаватида фаолият юритади.

❗️
Қўшимча маълумот учун👇🏻
@toshvilagent_bot

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
📣📣📣#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Ушбу форум 22—23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Дастурдан 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, жумладан, "Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт" мавзусида давра суҳбати, маҳорат дарслари ва тақдимотлар, халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Тадбирга барча маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини ва блогерларни таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун: 0 (371)-207-04-54
E-mail: [email protected]

❗️Тадбирни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони ҳам мавжуд.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон

Эртага соат 15:00 да Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш тартибига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун қаерга мурожаат қилишлари кераклиги;

- мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари;

- cертификатнинг ҳақиқийлигини верификацияси ва бошқалар муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

❗️Бугун, 27 апрель куни АОКАда матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган:

Мавзу: "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби"

🕓 Вақти: 16:00

📍 Жойи: АОКА мажлислар зали

📝Иштирок этади: Давлат хизматлари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Халқ банки", Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъуллари

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Диққат #Эълон

Самарқанд шаҳри ва Термиз шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳри ва Термиз шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.

❗️Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат #Эълон

Тошкент шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Тошкент шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.

❗️Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·