Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Аввалроқ хабар берганимиздек,
Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н. Мухаммадиев бошчилигидаги Адлия вазирлиги ва ДХА ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Global Horizon Training Center" ташкилоти томонидан ўтказилаётган "Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR)" мавзусидаги
халқаро тренингда иштирок этмоқда.

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ходимлари мазкур тренингда BPR ва давомли тузатиш ёндашувлари ўртасидаги фарқ билан таништирилдилар. Давомли тузатиш майда камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш бўлган бир пайтда, BPR усули мавжуд тартибни янгисига ўтказиш учун тўлиқ қайта кўриб чиқишни назарда тутади.

BPR тизими ISO 9001 тизими билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли ташкилот томонидан сифат менежменти талабларига риоя этмасдан туриб бизнес жараёнларини тўлақонли BPR қилишнинг имкони йўқ.

BPRни самарали қўллашнинг энг ёрқин намуналаридан бўлган Amazon ва Texas Instruments каби йирик компаниялар мисоллари кўриб чиқилди. Хусусан, Texas Instruments томонидан калькулятор ишлаб чиқаришдан машинасозликда қўлланувчи чиплар ишлаб чиқаришгача бўлган улкан йўл босиб ўтилган бўлиб, машҳур “Жараённи ўзгартирмасдан туриб натижалар ўзгаришини кутиш керак эмас” жумласи ушбу ташкилотга тааллуқлидир.

Асосий BPR мисоллари махсус дастурий маҳсулотларнинг (ягона моделлаштириш тили) мавжуд ресурслар, ахборот технологиялари ривожланиш даражаси, инфратузилма, миллий ривожланишнинг ўзига хосликларини ҳар тарафлама таҳлил қилиш билан бирга қўлланилишини ўз ичига олади.

Шунингдек, спиралли усул, “fishbone” усули, хатоларни бартараф этиш усули ҳамда муаммонинг ўзини эмас, унинг асл сабабларини аниқлаш ва йўқ қилиш усули каби BPR қилиш усуллари ҳақида тренинг давомида ахборот берилди.

Тренинглар 5 кун давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

ТРЕНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Аввалроқ
хабар берганимиздек,
Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н. Мухаммадиев бошчилигидаги Адлия вазирлиги ва ДХА ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Global Horizon Training Center" ташкилоти томонидан ўтказилаётган "Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR)" мавзусидаги
халқаро тренингда иштирок этмоқда.

Бугун тренинглар ўз якунига етди. Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR) бўйича ташкил этилган тренинглар иштирокчиларга тренингларни муваффақиятли якунлангани ва фаол иштироки учун сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тренингни ўтказилишидан мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат хизматчиларининг иш жараёнларини қайта ташкиллаштириш соҳасидаги малакаларини ошириш, тегишли тренерлар салоҳиятини ривожлантиришни таъминлашдан иборат.

Ўз навбатида, Туркияда малакасини оширган тренинг қатнашчилари юртимизга қайтгач, ҳамкасбларига олган билим ва кўникмаларини етказади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев ўзининг дастлабки иш фаолиятини PricewaterhouseCoopers (PwC) компанияси масъул ходимлари билан учрашишдан бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида PricewaterhouseCoopers (PwC) компанияси масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи ва PricewaterhouseCoopers (PwC) масъул ходимлари қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни сифатин янада такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Компания масъул ходимларига Давлат хизматлари марказларидаги иш жараёни тақдимот қилинди.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live
#Халқаро_ҳамкорлик

ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ РАИСИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ҳамда Озарбайжон Республикаси Нотариал палатаси раиси Г. Мамедов бошчилигидаги делегация билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази биносида учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Делегация таркибида Озарбайжон Республикаси Нотариал палатаси раиси Гусейн Мамедов, Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлигининг Рўйхатга олиш ва нотариат бош бошқармаси маслаҳатчиси Заур Гасанов, нотариал идора нотариуси Даянат Тагиев ва "АСАН” Сумгаит хизматлар марказидаги нотариал идора нотариуси Амирали Амиралиевлар иштирок этмоқда.

Делегация Ўзбекистоннинг нотариат сохасидаги амалиётини ўрганиш хамда "Нотариус’' фаолияти билан, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси билан яқиндан танишишни мақсад қилган.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live #Халқаро_ҳамкорлик

ДХА ҳамда Қозоғистон Республикасининг "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси вакиллари учрашди.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва Қозоғистон Республикаси "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад - Давлат хизматлар агентлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар билан танишиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Учрашув давомида икки давлат тизими бир бирига яқинлиги қайд этилди ва келгусида ташкилотлар ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги масъуллари БМТ Тараққиёт дастури ходимлари билан ҳамкорликда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик масаласида мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассис Мариус Бирсан билан учрашишди.

Учрашувда махсус тайёргарликдан ўтган агентлар томонидан хизматлар кўрсатиш, давлат хизматларини кўрсатувчи органлар маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор томонидан маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев Халқаро Нотариуслар Иттифоқи (ХНИ) ташкилотининг вакили Ричард Бок билан учрашди.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва Халқаро Нотариуслар Иттифоқи (ХНИ) ташкилотининг Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси (CCNI) президенти Ричард Бок бошчилигидаги делегацияси ўртасида икки томонлама учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад - миллий нотариат тизимини ислоҳ қилиш доирасида умум эътироф этилган халқаро нотариат стандартлар моделидаги давлатларнинг илғор тажрибаси, нотариат соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш масалалари, шунингдек, соҳадаги ислоҳотлар ва унинг халқаро миқёсида тан олиниши орқали Ўзбекистонни Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиши масалаларини муҳокама қилиш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

Туркманистон Республикаси делегацияси аъзолари Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Туркманистон Республикасининг Лебап вилояти делегацияси аъзолари Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказида бўлишди. Қардош халқ вакиллари давлат хизматини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, марказда жисмоний ва юридик шахслар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар билан танишдилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

Туркий Кенгаш Котибияти ташкилотига аъзо давлатларнинг электрон ҳукумат бўйича мутасадди идоралари вакиллари учрашди.

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Астана Хаб (Нур-Султон) фаолияти билан танишув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Унда Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчилари А.Зиядов ва И.Атажановлар иштирок этмоқда.

Мақсад - Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, рақамли трансформация, янги технологияларни жорий этиш ва инновацияларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилиш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА вакили Гаага конференциясининг 12 -Халқаро форумида иштирок этди.

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходими А.Кешфетдинова электрон апостилни жорий этишга бағишланган Гаага конференциясининг 12 -Халқаро форумида иштирок этди.

Форум видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Ушбу форумда АҚШ, Ҳиндистон, Исроил, Арманистон, Люксембург, Туркия, Болгария, Буюк Британия, Венесуэла, Чили, Перу ва бошқалар каби дунёнинг 14 мамлакатидан 90дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Иштирокчилар Гаага конвенциясида иштирокчилар томонидан барча мамлакатларда электрон шаклда апостил беришга босқичма -босқич ўтиш, пандемия шароитида қай даражада зарур эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга ваколатли органлар томонидан анъанавий тарзда апостиль қўйиш тартибини сақлаб қолган ҳолда электрон тарзда “Apostille” махсус штампини қўйиш тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·