Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.86K photos
880 videos
8 files
8.3K links
Download Telegram
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Жиззах вилояти Фориш туман Давлат хизматлари маркази томонидан цемент ишлаб чиқариш фаолият тури билан шуғулланадиган Сингапур Республикасининг "ЭНТЭР CЭМЭНТ" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу корхонанинг устав фонди 600 миллион сўмни ташкил қилади.

Корхона янги ишчи ўринлар яратиш ҳамда цемент экспортини ривожлантиришни мақсад қилган.
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Хитой Халқ Республикаси фуқароси Tong Fenfei ва SARBON МЧЖ иштирокида яхна ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган GUZOR CHIN TECHNOLOGY қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан таъсисчиси Қозоғистонлик юридик шахс бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "ECOTON-SHARQ" хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Корхонанинг устав фонди 400 000 000 сўм сифатида белгиланган ва бетон-блок ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.

Корхона биринчи босқичда 100 та иш ўрни яратиб кейинчалик иш ўрнини 300 тагача оширишни мақсад қилган.

Марказ томонидан кўрсатилган хизмат сифати ва тезкорлиги учун хорижлик меҳмонлар марказга ташаккурини изҳор этишди.
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ДХМ томонидан “N P M TRADE GROUP” номли хорижий инвестиция иштирокидаги МЧЖ рўйхатдан ўтказилди.

Ташкилот устав фонди 180 000 000 сўмни ташкил этади.

Асосий фаолият тури эса, темир қувурлар ишлаб чиқариш .
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Ангрен шаҳрида 2 та қўшма корхона ташкил этилди.

"CHINA SANAY STROY" МЧЖ ва "BEIJING SANAY INDUSTRY AND TRADE" МЧЖлар қайта рўйхатдан ўтказиш натижасида хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналарга айлантирилди.

Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ма Ли ва Ўзбекистонлик таъсисчилар иштирокидаги МЧЖ шаклидаги "CHINA SANAY STROY" қўшма корхонаси устав фонди 6 000 000 000 сўмдан ортиқ миқдорда шакллантирилган бўлиб, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.

Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганидан сўнг 100 дан ортиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Хитой Халқ Республикаси фуқароси Лиу Чангжун ва Ўзбекистонлик таъсисчилар иштирокидаги МЧЖ шаклидаги "BEIJING SANAY INDUSTRY AND TRADE" қўшма корхонаси устав фонди 3 500 000 000 сўмдан ортиқ миқдорда шакллантирилган бўлиб, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганидан сўнг 70 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Жиззах вилоятида инвесторлар сони сезиларли даражада ошиб бормоқда.

Куни кеча Россия билан ҳамкорликда "JIZZAKH HIMPLAST" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан тадбиркорларнинг вақтини тежаш мақсадида сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қўшма корхонанинг устав фонди 425 млн 934 минг сўм бўлиб асосан ҳар хил турдаги пластик буюмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Энг муҳими 100 нафар маҳаллий ахоли доимий иш ўрнига эга бўлади.
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Қорақалпоғистонда яна бир сайёҳлик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида, 40 га яқин туристик хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар фаолият юритмоқда.

Бугун Нукус шаҳри Давлат хизматлари марказида таниқли хонанда Жаҳонгир Позилжонов “BOJALAR-TOUR" номли туристик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилишни мақсад қилганмиз - дейди хонанда Жаҳонгир Позилжонов.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_тадбиркорга_хизмат
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Қизилтепа тадбиркорлар юрти.


"Тавоис" қишлоғида истиқомат қилаётган Ф. Қаландаров "GRAND KONDITER TRANS SERVIS" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари. Тадбиркор маҳалласи ҳудудида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси, савдо мажмуаси ва кондитер цехида 50 нафардан ортиқ ёшларни иш билан таъминлади. У янги бир соҳани давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қизилтепа тумани Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди.Тадбиркор фикрича, авваллари мавжуд бўлган сарсонграчиликлар ва бюрократия бартараф этилгани тадбиркорларнинг вақтини югур-югурларга эмас, бизнесини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Маълумот учун, Қизилтепа тумани Давлат хизматлари маркази орқали 2 380 та юридик корхона, 3 115 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Жорий йилнинг ўзида 326 та оилавий корхона ҳамда 291 нафар якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорларга гувоҳномалар тақдим этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_ҳудуд
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Мен 20 дақиқа ичида давлат рўйхатидан ўтдим. Бундан жуда ҳам мамнунман.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан Косонсой туманида Фармацевтика (дори воситаларини) ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун Покистон Республикаси фуқароси Аҳмад Ризвон таъсисчилигида "Citi Pharma Namangan" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мен Ўзбекистонда ўз фаолиятимни бошлашимга сабабчи бўлган муҳим омиллардан бири юртингизда биз инвесторларга яратилган шароит ва қулайликлар бўлди. Тўғриси барча соҳалар қатори аҳоли ва тадбиркорларга тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган тизим йўлга қўйилганидан жуда мамнунман. Авваллари бир корхона очиш учун кўплаб идоралардан рухсат олишга тўғри келарди. Ўзбекистонда иш бошламоқчи бўлган инвесторлар рўйхатдан ўтишнинг ўзига бир неча кунлаб, ойлаб вақт сарф этилган. Мана ҳозир барчаси оддий айтилган ҳужжатлар тақдим этилади ва орадан кўп вақт ўтмай давлат рўйхатидан ўтказилади. Бундай қулайликлар учун ўз ташаккуримни айтаман. Ҳозирда 3 миллион доллар инвестиция киритган бўлсак, келгусида янада кўпроқ маблағ киритиб, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилганмиз дейди Покистон фуқароси Аҳмад Ризвон.

Маълумот ўрнида Косонсой туманида 11 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз фаолиятини олиб бормоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda