Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#ДХА_назорати

Аттанг!
Яна қонун бузилишлари...

Бу сафар айбдор ким?

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/attang-jana-onun-buzilishlari-bu-safar-ajbdor-kim

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_назорати

ДХА назоратининг самараси

Ўтказилаётган назорат тадбирлари давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш билан биргаликда, ушбу соҳада қонун бузилиши ҳолатларининг йилдан-йилга камайишига ҳам хизмат қилмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг шу даврига нисбатан ҳуқуқбузарликлар 43 фоизга камайган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxa-nazoratining-samarasi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_назорати

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятида давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда Санэпидхизмат томонидан муддатларни бузиш, асоссиз рад этиш, ортиқча ҳужжат талаб қилиш ҳолатларидан иборат бўлган 603 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

БАТАФСИЛ👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_назорати

Тиббиёт бирлашмалари томонидан ортда қолган 6 ой давомида 327 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Кундалик турмушимизда тезкор, қулай ва шаффоф каби сўзлар бугун тез-тез учраб турибди. Авваллари фуқаролар бир ҳужжат ортидан бир неча давлат идораларига бориб ўз юмушларини бажарган бўлсалар ҳозирга келиб, кўплаб давлат хизматларидан бир жойнинг ўзида фойдаланиш имконияти мавжуд. Жумладан, 2019 йилнинг
1 январидан бошлаб ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашишни йўлга қўйилиб, шунингдек туғилиш ва ўлим ҳақида ягона ноёб кодли унификацияланган электрон маълумотнома беришнинг ягона тартиби жорий қилинган.

Хизмат кўрсатиш сифатини мониторинг қилиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан тиббиёт бирлашмаларининг тиббий маълумотларни белгиланган муддатда ва тартибда киритилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Унда, тиббиёт муассасалари томонидан тиббий маълумотларни электрон тизим орқали ФҲДЁ органларига юборишда жорий йилнинг ўтган даврида 327 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тиббиёт муассасаларининг 5 нафар масъул ходимларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси, 6 нафар масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_назорати

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти доимий назоратда.

Бугун Давлат хизматлари агентлиги масъуллари томонидан Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Мақсад - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини ўрганиш.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·