Davlat xizmatlari yangiliklari
50.4K subscribers
9.87K photos
886 videos
8 files
8.31K links
Download Telegram
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Тезкор, осон ва қулай. Бугун туман марказларидан анча олисда бўлган ҳудудларда ташкил этилаётган Давлат хизматлари марказларининг филиалларига ташриф буюрган юртдошларимиз борки бунга амин бўлишяпти.

Зеро, улар эндиликда маҳалласидан чиқмаган ҳолда 140дан ортиқ давлат хизматларидан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз, беминнат фойдаланишлари мумкин.

5,5 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Шеробод тумани «Ойинли» маҳалласида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/surxondaryoda-dxm-filiallari-soni-6-taga-yetdi
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Филиал деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида марказдаги қулайликлар ва шароитлари билан фарқ қиладиган мажмуа ёки бино гавдаланди. Аммо, давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудларда жойлашган филиаллари вилоят ёки туман марказидаги билан айни.

Куни-кеча Бухоро вилояти Когон туман Хўжаякашаба қишлоғи ҳамда Жондор туманидаги Лоло маҳалла фуқаролар йиғинида туман Давлат хизматлари марказларининг филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/filiallar-dxmlardan-kam-emas
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Чўл бағрида жойлашган «Баҳористон» маҳалласи Сирдарё вилояти Мирзаобод туманининг энг чекка ҳудудларидан саналади. Туман марказидан 45 километр олисда жойлашган бу ҳудуд аҳолиси бирор юмуш билан туман марказига боришга тўғри келса, бир эмас, икки уловга миниб, анча вақтни йўлга сарфлайдилар. Ҳадемай бошланадиган ёғингарчилик кунлари эса аҳолининг мушкулини ошириши турган гап.

Аммо, «Баҳористон»га туташ «Йўлдошобод», «Навбаҳор» маҳаллаларининг 11 мингдан зиёд аҳолиси энди давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига қатнаб овора бўлмайдилар. Чунки юқори сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида маҳалла биносида Давлат хизматлари маркази шохобчаси фаолиятини бошлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/chekka-hudud-aholisiga-madad

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Наманган вилоятининг Поп туманида Давлат хизматлари маркази биноси ҳудудда биринчилардан бўлиб фойдаланишга топширилган.

Тумандан узоқликдаги «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига беминнат хизмат кўрсатиш, уларнинг вақтини тежаш учун янги филиал иш бошлади.

Мазкур филиал туманнинг тоғли ва баҳаво маскани саналган Чодак қишлоғи ва унга яқин бўлган 11 та МФЙда истиқомат қилувчи 32 минг нафарга яқин аҳолига 140 дан ортиқ хизматларни кўрсатади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/90-mingdan-ortiq-odamga-komakdosh

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Кушек филиали нима иш қилади?

2019 йилда Қуйи Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази «Кушек» филиали фаолиятининг йўлга қўйилиши эса ҳудуд аҳолисини йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ечими йўлидаги муҳим қадам бўлган, десак хато бўлмайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/kushek-filiali-nima-ish-qiladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ҳамда Жарқўрғон туманларида Давлат хизматлари марказларининг «Арчали» ҳамда «Порлоқ юлдуз» номли филиаллари ишга тушди.

Ушбу икки филиаллар жойлашган маҳаллалар туман марказидан 25-30 километр узоқликда жойлашган бўлиб, у ерда 6 минг зиёд аҳоли яшайди.

Ушбу икки филиалнинг эътиборга молик жиҳати шундаки, филиаллар жойлашган маҳаллалар туманнинг норасмий марказлари бўлиб, аҳоли гавжум ҳамда турли хизмат кўрсатувчи шаҳобчалар бисёр.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Сайроб деганда фақат мактаб бўлган азим чинор эмас, балки ДХМ филиали ҳам кўз олдингизга келсин?

Куни-кеча Сурхондарё вилоятида Бойсун тоғининг энг баланд қисмида жойлашган Сайроб қишлоғида Бойсун туман Давлат хизматлари марказининг «Сайроб» филиали ишга тушди.

Шу билан Бойсун туманининг ўзида филиаллар сони иккитага етди.

Эндиликда ҳафтанинг ҳар якшанбасида 7 500 аҳолига эга Сайроб қишлоғига ДХМ ходимлари келиб фуқароларга шу ернинг ўзида давлат хизматларини кўрсатади.
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада яхшилаш учун марказдан олис ҳудудларда филиаллар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Рапқон қишлоғини Фарғона вилояти Бешариқ туманининг иккинчи маркази дейиш мумкин. Бу қишлоқ туман марказидан 20 км узоқликда жойлашган. Бу ерда Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

Шохобча 6 та қишлоқ — Рапқон, Янгирапқон, Деҳқонобод, Қўрғонча, Қашқар, Янгиқўрғон, Ворриғдашт қишлоқларининг 25 мингга яқин аҳолисига хизмат кўрсатади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fargonada-yana-2-ta-yangi-dxm-filiali-ish-boshladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Чортоқ туман Давлат хизматлари маркази ходимлари тумандан узоқда жойлашган аҳоли хонадонларини уйма-уй юриб, давлат хизматлари соҳасига оид мурожаатларни ўрганиш асносида фуқароларни хизматлардан фойдаланишда қандай қийинчиликларга дуч келаётгани юзасидан сўровнома ўтказди.
 
Аниқланишича, тумандан 30-40 километр узоқликдаги аҳоли марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб келмоқда. Шу боис, халқимизни оғирини енгил, узоғини яқин қилиш учун Балиқкўл маҳалласида Чортоқ туман Давлат хизматлари маркази филиали очилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sulton-uvays-qaraniyda-davlat-xizmatlari-markazining-filiali-ish-boshladi
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ўзининг географик жойлашуви жиҳатидан ҳам, аҳолисининг урф одатлари ва турмуш тарзи жиҳатидан ҳам бошқа ҳудудларда ажралиб туради.

Қанчалик баланд тоғларда, узоқ чўлларда, даштларда яшамасин ҳар бир юртдошимиз ҳеч бўлмаганда давлат хизматларидан камида 3-4 марта фойдаланишига тўғри келган.

Айнан ушбу ҳудудда, 2020 йилнинг декабрь ойида «Қарши тажрибаси» доирасида Теракли маҳалласида Деҳқонобод туман Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлаган бўлиб, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ёндош ҳудудлар аҳолиси учун филиал орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Батафсил

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча #Маҳаллабай

Аҳоли талабларига биноан: Сирдарёда «Бахт» филиали иш бошлади

Энди Бахт шаҳарчасининг 13,5 нафардан ортиқ, яқин атрофдаги Орзу, Аҳиллик, Бешбулоқ, Туркистон, Янгиобод, Навоий, Деҳқонобод ва Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинларининг 33 мингга яқин нафар аҳолиси Давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига қатнаб овора бўлмайдилар.

Батафсил 👈🏼📖

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda