Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#ДХА_сайёр_хизматлар

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида "Ватанпарварлик ойлиги" ўтказилаётганлиги муносабати билан ташкил этилган тадбирлар давомида Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳарбийлар ва ҳудуд ахолисига "сайёр" хизматлар кўрсатилди.

Маълумот учун: 2020 йилда олис ҳудудлар аҳолисига жами 166 433 "сайёр" давлат хизматлари кўрсатилди.
#ДХА_сайёр

Сайёр хизматдан мингбулоқликлар ҳам бебаҳра қолмади.

Эрта тонгдан, Агентликнинг аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш учун ажратилган махсус автобуси деҳқончилик ва балиқчиликда донғи кетган Мингбулоқ тумани томон йўлга отланди. Мақсад эса битта – аҳолига енгиллик ва қулайлик яратиш. Дастлаб, соҳа ходимлари давлат хизматларидан уйда ўтириб ҳам фойдаланиш мумкинлиги ҳақида йиғилганларга тушунтириш олиб борди.

Шу куни ҳудуд аҳолиси фарзандини мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларига уланиш, кадастр паспортини шакллантириш, солиқдан қарзи бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот олиш каби 20 дан ортиқ хизматлардан фойдаландилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_сайёр

Навбатдаги манзил —Ниязхон.

Қашқадарё вилояти Муборак тумани "Ниязхон" МФЙда истиқомат қилувчи 20 нафар фуқароларга "сайёр" хизматлар кўрсатилди. Муҳими, мазкур маҳалла фуқароларига масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича "маҳорат" дарслари ўтказилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Sevara Zakirova
#ДХА_сайёр

Сайёр хизматлар Норин тумани "Кемабоши" маҳалласида.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган сайёр хизмат тадбирларида фуқароларнинг соҳага доир ҳуқуқий саводхонлиги ҳам ошириб борилмоқда. Айниқса, мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, шунингдек ДХМ-маҳалла-фуқаро тамойили асосида аҳолини масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Норин туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманинг “Кемабоши” маҳалласининг 100 га яқин хонадонларида давлат хизматлари соҳасига доир мурожаатлари ўрганилди.

Шу куннинг ўзида 1-гуруҳ ногирони Р. Бга кадастр паспортини тайёрлаш бўйича сайёр хизмат кўрсатилди.

Ҳудуддаги 29-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган
11- синф ўқувчиларига давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш тартиби ўргатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda