Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Диққат #Эълон

Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

Ҳурматли фуқаролар! Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан аҳолига қулай шароитларга эга бўлган бинода хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида

Янгийўл тумани ФҲДЁ бўлими — Янгийўл тумани Давлат хизматлари маркази биносининг 2-қаватида;

Ўрта Чирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими — Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази биносининг 2-қаватида;

Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими—
Қибрай тумани Давлат хизматлари маркази биносининг 2-қаватида;

Нурафшон шаҳар ФҲДЁ бўлими—
Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази биносининг 1-қаватида фаолият юритади.

❗️
Қўшимча маълумот учун👇🏻
@toshvilagent_bot

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат_муҳим_лойиҳа

⚡️Қонун ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталида жисмоний ва юридик шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича янги маъмурий регламент лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш Махсус онлайн платформа, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинган ҳолда 3 тоифага бўлинади:

қуввати 20 кВтгача – фақат Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК) томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридаги тўлов эвазига 10 иш куни муддатда;

қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача – фақат ҲЭТК томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдоридаги тўлов эвазига 20 иш куни муддатда;

қуввати 50 кВтдан юқори – ҲЭТК ишлаб чиққан техник шартлар Онлайн платформага қўйилиб, тадбиркорлик субъектлари ва ҲЭТК ушбу техник шартга кўра ўзларининг тайёр ҳолда улаш шартномаларини истеъмолчига тақдим этади – тўлов ва муддатлари истеъмолчи томонидан танланган ва офертага мувофиқ имзоланган шартномада кўрсатилади.

Эътиборлиси шуки, амалдаги маъмурий регламентга кўра техник шарт учун БҲМнинг 10 фоизи тўланганидан сўнг созлаш-ишга тушириш нархлари келиб тушадиган тижорат таклифлари асосида истеъмолчи томонидан мустақил танланади – ва ҲЭТКда ўз таклифини истеъмолчига киритиш ҳуқуқи мавжуд холос.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/d/32219

Қонунчиликдаги ўзгаришларда фаол иштирок этинг!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
📣📣📣#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Ушбу форум 22—23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Дастурдан 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, жумладан, "Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт" мавзусида давра суҳбати, маҳорат дарслари ва тақдимотлар, халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Тадбирга барча маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини ва блогерларни таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун: 0 (371)-207-04-54
E-mail: [email protected]

❗️Тадбирни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони ҳам мавжуд.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

❗️Бугун, 27 апрель куни АОКАда матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган:

Мавзу: "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби"

🕓 Вақти: 16:00

📍 Жойи: АОКА мажлислар зали

📝Иштирок этади: Давлат хизматлари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Халқ банки", Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъуллари

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Диққат #Эълон

Самарқанд шаҳри ва Термиз шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳри ва Термиз шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.

❗️Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#Диққат

Азиз фуқаролар!

Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимида техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Техник ишлар якунланиши билан бу ҳақида хабар берамиз.

Тушунишингизга умид қиламиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлиги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни навбатдаги матбуот анжуманига таклиф этади!

Анжуманда биргаликда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш: долзарб муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида мулоқот қурамиз.

❗️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган саволларга жавоб беради!

📍🕟 Матбуот анжумани 2021 йил 2 июль куни 12.00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат_муҳим_хабар

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар вақтинча тўхтатилди

2021 йил 1-9 июль кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш хизмати фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда «Пенсия» дастyрий мажмуаси фаолиятида техник ишларни якунлаш мақсадида вақтинча тўхтатилди.

Қайд этилган хизмат ишга туширилганидан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

Тушунганингиз учун миннатдормиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат #Эслатиб_ўтамиз

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлиги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни навбатдаги матбуот анжуманига таклиф этади!

Анжуманда биргаликда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш: долзарб муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида мулоқот қурамиз.

❗️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган саволларга жавоб беради!

📍🕟 Матбуот анжумани БУГУН соат 12.00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат #ДХА_хабари

❗️Cолиқ хизмати органлари серверларида профилактика ишлари олиб борилаётгани сабабли, юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, юридик ва жисмоний шахсларга электрон рақамли имзо олиш хизматларидан фойдаланишда вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda