Davlat xizmatlari yangiliklari
50.5K subscribers
9.87K photos
884 videos
8 files
8.31K links
Download Telegram
#Танлов_натижалари

Аввалроқ маълум қилганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги томонидан намунали Давлат хизматлари маркази танлови эълон қилинган эди.

Танлов 2 босқичда ўтказилди.

1-босқичда бевосита Марказларга ташриф буюрган фуқароларимиз иштирокида;

2-босқичда эса ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сўров орқали овоз берган.

Танлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази "Намунали Давлат хизматлари" деб топилди.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси, Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимларини муборакбод этади.

Халқ хизматида куч-ғайрат, шижоат, фидойилик доимий ҳамрохингиз бўлсин!