Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Диққат_муҳим_лойиҳа

⚡️Қонун ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталида жисмоний ва юридик шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича янги маъмурий регламент лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш Махсус онлайн платформа, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинган ҳолда 3 тоифага бўлинади:

қуввати 20 кВтгача – фақат Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК) томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридаги тўлов эвазига 10 иш куни муддатда;

қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача – фақат ҲЭТК томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдоридаги тўлов эвазига 20 иш куни муддатда;

қуввати 50 кВтдан юқори – ҲЭТК ишлаб чиққан техник шартлар Онлайн платформага қўйилиб, тадбиркорлик субъектлари ва ҲЭТК ушбу техник шартга кўра ўзларининг тайёр ҳолда улаш шартномаларини истеъмолчига тақдим этади – тўлов ва муддатлари истеъмолчи томонидан танланган ва офертага мувофиқ имзоланган шартномада кўрсатилади.

Эътиборлиси шуки, амалдаги маъмурий регламентга кўра техник шарт учун БҲМнинг 10 фоизи тўланганидан сўнг созлаш-ишга тушириш нархлари келиб тушадиган тижорат таклифлари асосида истеъмолчи томонидан мустақил танланади – ва ҲЭТКда ўз таклифини истеъмолчига киритиш ҳуқуқи мавжуд холос.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/d/32219

Қонунчиликдаги ўзгаришларда фаол иштирок этинг!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·