Davlat xizmatlari yangiliklari
50.4K subscribers
9.87K photos
886 videos
8 files
8.31K links
Download Telegram
#Малака_ошириш

Навбатдаги тренинглар сифатни оширишга қаратилган

Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари учун ISO 9001:2015 халқаро стандарти асосида сифат менежменти тизимини яратиш ва ички аудит мавзусида тренинглар бошланди.

Мақсад - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш.

Тренинглар босқичма-босқич ҳудудий бошқармалар, ФҲДЁ органлари ва давлат хизматлари марказлари масъуллари учун ташкил этилади.

Тренинглар давом этмоқда...
#Малака_ошириш

Эътиборда — ахборот хавфсизлиги

Давлат хизматлари агентлигида “CERT Academy” тренинг марказининг Белоруссиядан малакали устозлар жалб қилган ҳолда ISO 27001:2013 ахборот хавфсизлик тизимини такомиллаштириш юзасидан онлайн машғулотлар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/etiborda-axborot-xavfsizligi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴 #Live
#Малака_ошириш

Навбатдаги вебинар

Давлат хизматлари агентлигида тизим ходимлари учун ISO 9001:2015 халқаро стандарти асосида сифат менежменти тизимини яратиш ва ички аудит масаласида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган вебинар бўлиб ўтмоқда.

Унда интеграциялашган менежмент тизимини жорий қилишда тасдиқланган зарур ҳужжатлар, мақсадлар моҳияти ходимларга таништирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ДХАда самарали иш фаолиятни таъминлаш мақсадида ISO 9001:2015 ва ISO 27001:2013 халқаро стандартлар талабларига мувофиқ интеграциялашган менежменти тизими жорий қилинмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Малака_ошириш

Навбатдаги тренинг Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ва Давлат хизматлари марказлари директорлари учун бўлиб ўтмоқда.

Тренингдан кўзланган асосий мақсад - ҳудудий бошқармалар ходимлари ўртасида тармоқли мулоқотни кучайтириш, тажриба алмашиш, давлат хизматларини жорий қилиш жараёнларида чет эл тажрибасида қўлланилаётган замонавий услуб ва усулларни ўргатиш, аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини аниқлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим омилларни аниқлаш, таснифлаш ва ўрганиш.

Тренингнинг илк машғулотларини Марат Рахимов муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш сессияси билан бошлаб берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·