Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
877 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА бошқарма бошлиғи У.Содиқов: "Автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш бўйича тартибни белгиловчи ҳужжат лойиҳаси тайёрланган."

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "ФҲДЁ соҳасидаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали тўлиқ жорий этиш режамизда бор. Бунинг учун халқаро тажриба, қонунчилик асосларини мукаммал ўрганиб чиқишимиз, кейингина амалиётга татбиқ этишимиз керак."

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "Давлат хизматларини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия устида ишлаяпмиз. "

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "Бугунги кунга қадар 1 млн.га яқин хизматлар сайёр тартибда тақдим этилди. "

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "Давлат хизматлари марказларида "Саломатлик бурчаклари" ташкил этилди. "

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик
#Гендер_тенглик

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Латвияга ташриф буюрди. Мақсад нима?

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида танлаб олинган 7 та пилот ҳудудларнинг Давлат хизматлари марказлари ҳузурида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларини тузиш масаласи муҳокама қилинган эди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида ДХА ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари Рига шаҳрида бўлиб турибди.

Мақсад - хотин-қизларга давлат хизматларини тақдим этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини ошириш масаласида Латвия тажрибасини ўрганиш.

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари Латвияда гендер тенглик сиёсати масаласи билан танишиш учун Латвия гендер тенгликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланадиган Фаровонликни таъминлаш вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазирликнинг Ижтимоий сиёсат ва ривожланиш департаменти бошлиғи Диана Якайта томонидан мамлакатда гендер сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти, қабул қилинган стратегия ва режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Учрашув давомида Ўзбекистонда гендер сиёсати, амалга оширилаётган ишлар, хусусан ҳар бир вазирлик ва идораларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти ҳақида тақдимот қилинган маълумотлар латвиялик мутасаддиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куни, делегация аъзолари Латвия Республикасининг МАРТА марказига ташриф буюрди. Бу ерда Давлат хизматлари маркази ҳузуридаги Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи (WАG - ХМК) фаолияти бўйича халқаро тажриба билан танишилди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўйича ўтган 9 ойдаги фаолият таҳлили

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари “Zoom” дастури орқали йиғилиш бўлиб ўтаётган йиғилишда масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Бунда, давлат хизматлари кўрсатилиши сифатига салбий таъсир этаётган омиллар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

9 ойлик фаолият таҳлили
.

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2021 йилнинг шу даврига қадар адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари муҳокама қилинмоқда.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари (ХМГ)нинг самарали фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тренинглар ўз ишини бошлади.

Тадбирда ДХА директори ўринбосари Улуғбек Мамаражабов иштирок этмоқда.

Тренинглардан мақсад — ХМГнинг ДХА ва хотин-қизлар, ёшлар ва болалар, кексалар, имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бор аҳолининг заиф қатламларига давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият, маҳалла ва оила, ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

ДХА масъуллари ҳоким ёрдамчиларини давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси бўйича ўқитади.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Ҳоким ёрдамчиси ва "маҳаллабай" ишлаш маркази ходимлари" учун вазирлик, идора ва масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган республика тренерлари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув машғулотларида Давлат хизматлари агентлигининг 9 нафар масъуллари ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари ўз фаолият йўналиши бўйича иштирок этмоқда.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·