Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма эълон қилди.

1️⃣ Уйдан чиқмаслик;

2️⃣ Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

3️⃣ Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;

4️⃣ Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;

5️⃣ Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;

6️⃣ Оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

7️⃣ Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;

8️⃣ COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​❗️Касаллик аломати бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак? Эксперт тавсиялари

Кун.уз сайти мухбири Аброр Зоҳидов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан суҳбатлашди:

Бемор барча кўрсаткичлар бўйича уйда даволанишга мос деб топилди. Энди унга қандай тавсиялар берилади?

Бунда бемор ва унинг қариндошлари қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:

☑️ Биринчи навбатда бемор алоҳидаланиши, хонага кириш ва чиқиш қатъий чегараланиши керак.

☑️ Иккинчидан, ажратилган хона деразалари бор, шамоллатиш имконияти бўлиши шарт. Бу хона кунига 3-4 маҳал шамоллатилиши ёки дераза ойнаси кўп вақт очиқ бўлиши керак. Кондиционерлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур, чунки улар хонадаги ҳавони қуритиш билан бирга, нотўғри фойдаланилганда шамоллашга сабаб бўлиши мумкин.

☑️ Учинчидан, хонада ҳар 2-3 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши зарур. Бу билан бемордан ҳаво томчи йўли билан ажралган вирусни турли сатҳларга ўтириб қолиши ва шу орқали оиланинг бошқа аъзоларига юқишининг олди олинади.

☑️ Тўртинчидан, беморнинг шахсий буюмлари (идиш-товоқ, сочиқ, кийим-кечак) 60 даражадан юқори ҳароратдаги сувда алоҳида ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

☑️ Бешинчидан, ҳаво иссиқлигини аҳамиятга олган ҳолда, кунига 3-5 литргача илиқ ҳолдаги суюқлик ичилиши керак. Бунда совуқ ва газли, ширин ичимликлар қатъий ман қилинади. Суюқликлар асосан минерал сув, илиқ чой (лимонли, занжабилли, қоқили чой), компот, турли доривор ўсимликлар дамламаси бўлиши мумкин.

🥃 Суюқликнинг кўп миқдорда берилиши вируснинг таъсиридаги заҳарланиш — интоксикацияни камайтириш билан бирга, қоннинг қуйилиб қолишига йўл бермайди. Суюқ қон орқали шифобахш ўтлар, озиқ-овқат орқали олинган витамин ва минераллар ҳар бир органга тўлиқ етиб боради.

☑️ Олтинчидан, бемор кунига камига 5 маҳал овқатланиши зарур, бунда соат 11:00 ва 16:00да толма чой берилади. Асосан суюқ овқатлар, кунига 400 граммдан кам бўлмаган мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва кўкатларни истеъмол қилиши зарур. Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр ва ярим ҳолда тайёр овқатлар (ҳот-дог, гамбургер, чипс ва бошқалар) хамир таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

🍏🥕 Бахтимизга ҳозир айни пишиқчилик мавсуми. Мева ва сабзавотларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, чунки улар табиий витаминлар манбайи ҳисобланиб, айниқса вирус юққан даврда таркибида С витамини кўп бўлган наъматак, олма, петрушка, укроп, қизил булғор қалампири, карам каби дармон бўлувчи маҳсулотлар ҳамма учун муҳим.

🚶🏻‍♂️Шунингдек, бемор ўринда узлуксиз ётмасдан, эрталабки бадантарбия ва кун бўйи 10 дақиқадан бир неча марта осон жисмоний машқларни бажариши керак. Бу машқлар орқали организмда қон айланиши яхшиланади ва органлар тўлақонли ишлаши таъминланади.

🚫 Бемор бу даврда алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсири яна ҳам кўп бўлишини унутмаслиги керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
ДАВОМИ ҚУЙИДА👇

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​ДАВОМИ👆
〰️〰️〰️〰️〰️

Кун.уз сайти мухбири ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан уйда даволанувчи беморларга бериладиган тавсиялар бўйича суҳбатлашди:

Дейлик, касалликка хос айрим белгилар пайдо бўлди, бунда нима қилинади? Ҳозир ҳамма жойда турли-туман тавсиялар кўпайиб кетди, уларнинг қай бири тўғри?

Биринчи эътибор қилишимиз керак бўлган жиҳат — ҳар бир организм ва касаллик кечиши ўзига хос ва шунга қараб даво услуби танланади. Шунинг учун шифокор назорати бежиз олиб борилмайди.

Умумий тавсияларга келсак — белгилар пайдо бўлганидан кейин, уларнинг яққоллик даражасига кўра шифокор беморнинг назорат тактикасини ўзгартиради. Бунда тана ҳарорати кўтарилса (38,5 даража ва ундан юқори ҳолатда) иситма туширувчи аспирин ва унинг муқобилларини, томоқ ва бўғимларда оғриқлар, йўтал каби белгилар пайдо бўлганда антибиотик ёки вирусга қарши препаратларни тавсия қилади.

💊 Билиб-билмай дори-дармонларни қабул қилиш орқали беморларда касалликнинг асоратланишига олиб келиши эҳтимоли бор. Масалан, иситма ёки томоқдаги оғриқни тўлиқ даволамай оғриқнигина вақтинча қолдириш ҳисобига касаллик янада чуқурроқ илдиз отиши, ёки антибиотиклар қабул килсак у вирусга таъсир қилмай, жигар, ичаклар ёки буйракка ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор маслаҳатига қулоқ тутиш, оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаол бўлиш муҳим.

Гигиеник талаблар қандай?

Вируснинг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида бемор тез-тез қўлини совунлаб ювиши, кунига имкон қадар 2 марта чўмилиши зарур. Шунингдек, қўринадиган шиллиқ қаватлар — оғиз ва бурунни илиқ ҳолдаги тузли эритма билан кунига 4-5 марта чайиб туриш муҳим, томоқни чайишда йод томизилса ҳам бўлади.

Беморда коронавирус касаллигига таалуқли бўлган ҳеч қандай белгилар бўлмаса-да, ўзида аввалдан касалликлари мавжуд бўлса, бу касалликларни даволаш муҳим, бунда доимий ичиб юрган дориларни шифокор тавсиясига кўра қабул қилишда давом этиши керак.

Касаллик аломати бўлмаса ҳам, амбулатор шароитда қолдирилган бундай беморлар оила шифокорлари томондан тизимли назоратда бўлади. Яъни оила шифокори кунига 1-2 марта бемор ва унинг қариндошлари билан телефон орқали боғланиб, унинг ҳолидан хабар олади. Мазкур ҳолатда бемор ўзида пайдо бўлган оддий белгилардан, гарчи улар аҳамиятсиз туйилса ҳам тиббиёт ходимини воқиф қилиши зарур.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

〰️〰️〰️〰️〰️

б) фуқароларга:

💍 тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

🎡 парклар
ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

🥊 🏊🏻‍♀️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари
(ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш хизмати (курьер, доставка, кейтеринг) бундан мустасно);

🙋🏻‍♂️ мактабгача таълим
ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🛏 🏖 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

💇🏻‍♀️ сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

🚕 🚫 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🚫 Шунингдек, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ.

📋 Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

📗 Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, шунингдек, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига«ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Эслатма: Ўзбекистонда қатъий карантин 15 августга қадар давом этади

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автомобиллар ҳаракати чекланиши муносабати билан ўрнатилган айрим блок-постлар олиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

🚧 Эслатиб ўтиш жоиз, республика бўйича қатъий карантин 15 августгача узайтирилган. Бу вақт давомида кўплаб чекловлар амалда бўлиб турибди.

Бугун — душанба, 3 августдан бошлаб жума, 7 августгача транспорт воситаларига куннинг муайян соатларида ҳаракатланишига рухсат берилади:

Автотранспортда эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки вақт соат 17:00 дан 20:00 гача ҳаракатланиш мумкин.

📍Фуқаролар белгиланган вақтда транспорт воситаларидан фақатгина ўз ҳудуди доирасида фойдаланишлари мумкин. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириш ва аксинча йўналишдаги транспорт ҳаракати бундан мустасно.

🚦Фақат 2 тоифа автотранспорт воситалари сутка мобайнида тўсиқсиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга:

👉 махсус рухсатномаси бор машиналар
👉 махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга машиналар (рўйхат)

🚫 Автотранспортда ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ 8-9 август (шанба-якшанба) кунлари ҳам жорий этилиши белгиланган.

📖 15 августгача тўхтатилган фаолият турлари рўйхати билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 17 августдан бошлаб:

✔️ ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

✔️жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔸ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔸жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔸транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

✔️ диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️ 2020 йил 20 августдан бошлаб:

✔️ буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти (санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда). Бунда, супермаркет ва бошқа йирик дўконлар:

🔹кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек, ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш талаб этилади;

🔹ишчи, хизмат, умумий санитар-гигиеник узел хоналарини, йирик сиғим майдонларини (хоналарини) ва ҳаво айлантириш тизимини ультрабинафша зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш чораларини кўриши лозим.

✔️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти. Ушбу объектлар фаолиятини амалга оширишда:

🔹уларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

🔹ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади
.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг