Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Бизнинг_лойиҳалар

ДХА: ОАВ фаолиятини юритиш янада соддалаштирилади

https://regulation.gov.uz/uz/document/6184 порталида оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳа билан оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланмоқда.

❗️Ҳужжатга кўра, энди айтиб ўтилган давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали кўрсатилиши тартиби жорий этилмоқда.

Лойиҳа тасдиқлангач, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари 30 кундан 15 кунга қисқаради, талаб этиладиган ҳужжатлар сони эса 3 тадан 2 тага камайтирилади.

Бундан ташқари, агар аввал матбаа корхоналарини рўйхатга олиш бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилган бўлса, эндиликда ушбу ваколат унинг ҳудудий бошқармаларига берилмоқда.

Шунингдек, энди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбаа соҳасини назорат қилиш функцияси чиқариб ташланмоқда.

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш муддатлари 15 кундан 5 кунга қисқармоқда, талаб этиладиган ҳужжатлар сони эса 4 тадан
3 тага камайтирилмоқда.

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ, лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олган ҳолда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб 20 кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинган бўлса, эндиликда ноширлик фаолиятига лицензия беришда марказ хулосасисини олиш тартиби чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, болалар адабиётлари, норматив маълумотномалар, илмий-техника адабиётлари, маълумотнома-қомусий китоблар, шунингдек ногиронлар учун мўлжалланган адабиётлар нашр этишга ихтисослашаётган нашриётлар давлат божининг 50 % миқдорида тўлаган бўлсалар, эндиликда давлат божи тўлашдан тўлиқ озод қилинмоқда.

Бундан ташқари Ноширлик фаолияти лицензиясини олиш муддати 20 кундан 5 кунга қисқартирилди ҳамда талаб этиладиган хужжатлар сони 5 тадан 2 тагача камайтирилди.
#Бизнинг_лойиҳалар

Яна бир турдаги давлат хизматини кўрсатиш тартиби соддалаштирилмоқда.

https://regulation.gov.uz/uz/document/13664 порталида Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/projects/OzR-sanitariya-epidemiologiya-tizimida-ruxsat-berish-boyicha-xizmatlar
#Бизнинг_лойиҳалар

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси https://regulation.gov.uz/uz/document/16173 га жойлаштирилди.

Лойиҳа муҳокамасида иштирок этинг ва ўз таклифларингизни баён этинг.
#Бизнинг_лойиҳалар

Эндиликда, никоҳни экстерриториаллик тамойили асосида, исталган ФҲДЁ органида қайд этишни назарда тутувчи тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси https://regulation.gov.uz/uz/document/16262 га жойлаштирилди.
#Бизнинг_лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/document/18412

❗️Лойиҳага кўра, Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бизнинг_лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
"Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/document/18401

❗️Лойиҳага кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туғилиш билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.

Яъни 1 гина ариза юбориш орқали 6 та хизматдан фойдаланиш мумкин бўлади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бизнинг_лойиҳалар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/document/19603

❗️Лойиҳага кўра, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда сўровномани электрон равишда тўлдирадилар.

Лойиҳага кўра, йўлланмаларни бериш даврийлиги (бирламчи мурожаат этганлар бундан мустасно) қуйидагилардан иборат бўлади:
ҳар йили – навбат асосида:
уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;
икки йилда бир маротаба – навбат асосида:
уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);
I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
фуқаролар йиғинлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган фаол кексалар.

❗️ Фаол кекса авлод вакиллари учун санаторияларга йўлланмалар олиш мақсадида тавсияномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

уч йилда бир маротаба – навбат асосида:
ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга, шунингдек, умумий пенсия ёшига етган боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларга.

❗️Лойиҳа муҳокамаси 22 июлга қадар давом этади. Таклифларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube