Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Мен дорихонада мудир лавозимида ишлаб келаман. Ҳозирда бизнинг дорихонада дори-дармон воситаларига талаб кескин ошганлиги учун дори-дармон билан тўлиқ таъминлай олмаяпмиз. Дори-дармон омборига дори-дармон олиб келиш учун бора олмаяпмиз. Дори-дармон Аж рахбарлари айтишларига қараганда давлат ташкилоти ходимлари ДХМ дан махсус стикер олишлари шарт эмас экан. Бизга берилган ички рухсатнома амал килиш кучига эга экан. Шу тўғрими?

❗️ Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартибига 1-илованинг 1-бандига мувофиқ Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига махсус рухсатномалар талаб этилмайди. Ходимлар ушбу рўйхатда кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Рухсатнома олиш учун онлайн ариза топширинглар дейишмоқда. Лекин Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ариза юборишда муаммо бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳам бир тизим. Бир вақтнинг ўзида минглаб одамлар мурожаатни юклаганда тизимга юклама (нагрузка) бўлиши табиий. Масалан, ҳозиргача 90 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Буларни кўриб чиқиб, қайта ишлашга ҳам вақт талаб этилади.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари куну-тун (круглосуточно) ишламоқда. Барчаси кўриб чиқилиб, тизимда Сиз юборган ариза бўйича рухсатнома берилиши ҳақидаги хабарнома шакллангандан кейингина Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришингизни илтимос қиламиз. Тушунишингизга умид қиламиз.
#Савол_Жавоб

Савол: Мен Давлат хизматлари марказига стикер олиш учун ҳужжат топширдим. Кўчага чиққандим, ички ишлар ходими машинамни тўхтатди. Стикерим йўқ, лекин ариза топширдим десам ҳам, жаримага тортди. Бу тўғрими?

❗️Рухсатномангиз тайёр бўлганидан сўнг, my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетингизга хабар келади, ёки Давлат хизматлари маркази ходими Сизга қўнғироқ қилади.

Ариза ҳолатини текшириш учун мустақил равишда, қуйидаги ҳаволадан ўтсангиз, бас https://my.gov.uz/uz/site/task-view

⚠️ ДХМ томонидан юборилган хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида ДХМгача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Савол: Мен дорихонада мудир лавозимида ишлаб келаман. Ҳозирда бизнинг дорихонада дори-дармон воситаларига талаб кескин ошганлиги учун дори-дармон билан тўлиқ таъминлай олмаяпмиз. Дори-дармон омборига дори-дармон олиб келиш учун бора олмаяпмиз. Дорихонамиз Дори-дармон АЖга қарашли. Айтишларига қараганда биз ДХМ дан махсус стикер олишимиз шарт эмас экан. Бизга берилган ички рухсатнома амал қилиш кучига эга экан. Шу тўғрими?

❗️ Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартибига 1-илованинг 1-бандига мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига махсус рухсатномалар талаб этилмайди.

⚠️Ходимлар ушбу рўйхатда кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланади.

⚡️⚡️⚡️Қолган барча дорихоналар Махсус комиссия томонидан белгиланган вақтинча тартибга мувофиқ, Давлат хизматлари марказларига my.gov.uz портали орқали электрон мурожаат қилган ҳолда стикер олишлари назарда тутилган. Бунда дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Стикер учун электрон аризага қандай ҳужжатлар илова қилинади?

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартибига кўра, сўровномага:

рухсатнома олиш учун асос бўлган ҳужжат нусхаси (лицензияланадиган фаолият тури бўйича лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат, ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ, автотранспорт воситаси ижара ёки ишончнома асосида фойдаланилганда ижара шартномаси ёки ишончнома) илова қилинади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Наркологик диспансердан олинадиган маълумотномалар Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади деб эшитгандим. Ҳозирда Марказга бориш имконимиз йўқ, маълумотномани қандай олсам бўлади?


Сиз уйдан чиқмасдан туриб маълумотномани олишингиз мумкин, бунинг учун my.gov.uz сайти орқали ариза юборишнинг ўзи кифоя. Бунда тизим орқали маълумотнома шакллантирилиб, юклаб олишингиз учун шахсий кабинетингизга юборилади.


Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Яқинда фарзандим 3 ёшга тўлади. Боғчага қўйишим керак, йўлланма олиш учун эса Давлат хизматлари марказига боришим керак экан. Карантин вақтида буни қандай амалга оширса бўлади ?

Сиз уйдан чиқмасдан туриб фарзандингизни боғчага қўйиш учун йўлланма олишингиз мумкин, бунинг учун my.gov.uz сайти орқали ариза юборишнинг ўзи кифоя. Бунда болаларга йўлланма навбатга асосан шакллантирилади. Агар боғчада бўш ўрин мавжуд бўлмаса фарзандингиз навбатга қўйилади.

Бироқ, коронавирус пандемияси тарқалиши муносабати билан юртимизда эълон қилинган чекловларни инобатга олиб жорий йилнинг 16 март кунидан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза қабул қилиш вақтинча тўхтатилган.
#Савол_Жавоб

Мени опамнинг келини доимий яшаш жойи бўйича Бухоро вилояти, меҳмон бўлиб Тошкентга келган вақтида фарзандли бўлди энди унинг фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қандай олсам бўлади?

Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги ФХДЁ органига бир ой муддат ичида мурожаат қилиш лозим.

Бунда бола туғилганлиги тўғрисидаги ариза ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари ёки ота-онаси ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахслар, шунингдек тиббиёт муассасаларининг, ички ишлар ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан берилиши мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фуқароларимиздан келиб тушаётган, кўп учраётган саволларга жавоблар билан таништиришда давом этамиз.

Мен, укам билан биргаликда Тошкент шаҳрида фирма ташкил этиш ниятидаман. Лекин шаҳарда карантин муносабати билан фирмани қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

❗️Сиз карантин даврида МЧЖни fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн давлат рўйхатидан ўтказишингиз мумкин.

Бунда МЧЖни рўйхатдан ўтказиш электрон рақамли имзо олган ҳолда, мазкур сайтда сўровномаларни тўлдириш орқали амалга оширилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фуқароларимиздан келиб тушаётган, кўп учраётган саволларга жавоблар билан таништиришда давом этамиз.

Мен зарурат туфайли корхонамни ёпмоқчи эдим. Шунга кўра корхона таъсисчисининг корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорида қандай маълумотлар бўлиши лозим?

❗️Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

тугатилаётган корхона тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);

тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);

тугатилаётган корхона бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;

корхонани тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_жавоб

Яқинда фарзандли бўлдим. Суюнчи пулини қандай олсам бўлади?

Суюнчи
пулини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари хизматлари порталидан (my.gov.uz) рўйхатдан ўтишингиз ҳамда тегишли хизмат турини танлаб ариза юборишингиз мумкин.

Шунингдек, карантин тадбирлари тугагач тегишли туман пенсия бўлимларига бориб мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Ҳужжатларга апостиль қайси органлар томонидан қўйилади?

❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 307-сон қарорига асосан ҳужжатларга апостиль:

тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан;

❗️Бугунги кунда ушбу турдаги хизматдан фойдаланиш учун ариза берувчилар туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) борган ҳолда мурожаат этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарорига мувофиқ,

-ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
-хорижий давлат — хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат, расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхалари тақдим этилади.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати: 5 иш куни;
Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 20 % миқдорида тўлов ундирилади.

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўйилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали фуқароларимиздан электрон рақамли имзонинг муддати тугаган калитини янгилашни қандай қилиб амалга ошириш мумкинлиги ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

❗️Бунинг учун, ЭРИ калитлари эгалари e-imzo.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига кириши ва менюдан “ЭРИ калитини яратиш”ни танлаш керак.

Операцияни тасдиқлаш учун телефон рақамини киритиш лозим.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/elektron-raqamli-imzoning-muddati-tugagan-kaliti-endi-onlayn-ravishda-yangilanishi-mumkin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Қандай ҳолларда никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Кадастр паспортини олиш учун топширган аризам кўриб чиқиш муддати 5 иш кунига кечикди. Тўловларнинг 50 фоизини қандай қайтариб олишим мумкин?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилади.

Тўловнинг 50 фоизини қайтариб олиш учун Сиз Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Давлат хизматлари маркази ходими кўрсатилаётган давлат хизмати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганлигини аниқлагач, Сизнинг пластик картангизга ёки Сизга қулай бўлган банк (❗️бунда Сиз банк ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишингиз керак бўлади) ҳисоб рақамига пулни қайтариш чорасини кўради.

Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·