📌 Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси (HMC) абитуриентларга Тошкент давлат тиббиёт университети Чирчиқ филиалида таълим олмасликни тавсия этди. Сабаб сифатида олийгоҳнинг Ҳиндистон тиббий таълим стандартларига жавоб бермаслиги кўрсатилган. The New Indian Express хабарига кўра, рўйхатга Белиздаги учта университет ҳам киритилган. Хавотирлар қуйидагилар билан боғлиқ:
— Академик ва клиник стандартлар етишмаслиги
— Инфратузилманинг етарли эмаслиги
— Талабалардан ортиқча тўлов олиниши
— Ўқишни ташламоқчи бўлган талабаларга босим бўлган ҳолатлар
🏛 ТошДТУ Чирчиқ филиали бу билдирувларга муносабат билдириб, ўз таълим тизими Ўзбекистон ва WFME стандартларига тўлиқ мос эканини маълум қилди. Филиалда ҳозирда Ҳиндистон, Покистон, Миср ва Иорданиядан келган 20 га яқин хорижий талабалар таҳсил олмоқда.
#ТошДТУ #ЧирчиқФилиали #HMC #ТиббиётТаълими #Ҳиндистон #WFME #ТалабаларХавотири
Каналимизга уланинг:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1🤔1🤯1😱1