davletovuz
82.9K subscribers
7.27K photos
1.81K videos
138 files
10.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Январнинг учинчи декадаси ҳалокатли келди

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ 21—31 январь кунлари давомида мамлакат ҳудудида юз берган йўл транспорт ҳодисалари бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

Бошқарма маълумотларига кўра, 10 кун ичида жами 125 ЙТҲ содир этилган, уларда 54 киши ҳалок бўлган, 93 нафари турли даражада тан жароҳатлари олган. 11—20 январь кунлари эса 141 ЙТҲ содир этилиб, уларда 25 нафар одам ҳалок бўлган эди.
Иқтисодиётдаги эркин рақобат шароитидан ҳар икки томон ҳам ютади. Тадбиркор кўпроқ мижоз йиғиш мақсадида маҳсулот ва ҳизмат сифатина яхшилашга мажбур, бу эса унинг ривожланишига олиб келади. Харидор эса, тадбиркорлар орасидаги рақобатдан фойдаланиб, арзонроқ ва сифатлироқ маҳсулотни сотиб олиш имконига эга бўлади.

Рақобат нафақат маҳсулот нархи ва сифатида, балки харидорларга яратилаётган қулайликларда ҳам бўлади. Турли маркетлардаги мижоз карталари ҳам шулар жумласидандир.
@korzinka_uz ушбу карталардаги бонуслар ҳақида осон маълумот олиш, назорат қилиш учун яна бир қулайликни тақдим этмоқда – энди мобил илова орқали, ҳаммасини кузатиб, керакли операцияларни амалга ошириш имкони туғилди. Ҳатто бепул янги карта очиш имкони ҳам иловада мавжуд. Динамикали QR-код орқали кириладиган илова хавфсиз ҳамдир.

Иловани қўйидаги ҳаволадан юклаб, ишлатиб кўришингиз мумкин.
Энг кўп бериладиган саволлар.
Реклама
Дарвоқе, Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи февралдан июлга кўчирилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилган эди. "Яхшилаб тайёргарлик кўриш керак. Кун тартиби мукаммал бўлиши" мақсадида шундай қарорга келинган. https://www.youtube.com/watch?v=juM-ouzLmbo&app=desktop
Яқинда твиттерда қирғизистонлик журналистлардан бири Тошкентдан Бишкекка автобусда боргани ҳақида ёзиб қолди. Ёзишича, у автобусда Қирғизистонда ишлаш учун кетаётган ўзбекистонликлар билан бирга кетган. У, айниқса, Қозоғистон чегарасидан ўтаётганда тил билмайдиган ёшларимизга нисбатан чегарачиларнинг муносабатидан дили оғриганини ёзган.

Дарвоқе, Қирғизистонда ишлаш учун Ўзбекистон ва Тожикистондан меҳнат мигрантлари ташриф буюради. Уларнинг аксарияти мавсумий ишларда — қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳаларида ишлашади. Қирғизистонга, норасмий маълумотларга кўра, ҳар йили 150-200 минг атрофида меҳнат мигрантлари ташриф буюради. Айниқса, чегаралар очилгач Фарғона водийсидаги чегарадош ҳудудлардан кунлик, бир неча кунлик ишлаш учун қатнашлар анча кўпайган.

Шундан бўлса керак, Қирғизистон парламентида меҳнат мигрантлари учун патент жорий қилиш ҳақида қонун лойиҳасини кўриб чиқиш бошланган. Ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, ҳужжат асосан юртдошларимизга қаратилган, деса ҳам бўлади. Қонунга кўра, агар мигрант жисмоний шахслар қўлида, томорқа ёки далалаларда ишласа, 500 сом (7$) атрофида патент ҳақи тўлаши керак бўлади. Агар юридик шахслар ёллайдиган бўлса, корхона 57$, мигрант эса 28,5$ атрофида ҳақ тўлаши керак бўлади.

Кимдир юртдошларимизнинг йўлдаги азобларидан дили оғрийди. Кимдир юртдошларимизнинг узоқ ва яқин юртларда ҳақ-ҳуқуқсиз насибасини териб юрганидан дили оғрийди. Кимдир ғурури топталаётганидан нолийди. Лекин нолишлар, дили оғришлар муаммони ҳал қилганида эди...

Нимагадир халқимизнинг тадбиркорлигига жуда ишонаман. Бу халққа имтиёз, кредит ёки ёрдам керак эмас. Фақат тегинилмаса бўлди. Ўзимизни ҳам боқади, ўзгараларга ҳам сотади. Давлатнинг иш ўринларини яратиш дастурлари эса шунчаки қуруқ гапдан бошқа нарса бўлмай қолди. Балки шунчаки халқимизга умуман халақит бермайдиган тизимни йўлга қўярмиз.
Рақобат бор жойда ўсиш бўлади, деб бекорга айтишмайди. Қайси соҳа бўлмасин, савдо-сотиқми, хизмат кўрсатишми ёки бошқа соҳа мижозларни жалб қилиш мақсадида максимал даражада уларга енгиллик яратиш ва имтиёзлар тақдим этишга уриниш бўлади.

Бугунги кунда банклар ўртасида ана шундай кураш кечмоқда десак хато бўлмайди. Чунки банклар томонидан турли янги хизматлар ва аҳоли учун қулайлик ва имтиёзлар тақдим этилмоқда. Бу борада Халқ банки анча илдамлаётганга ўхшайди. Ҳар қалай улар аҳоли учун кўпроқ фойдали хизматларни таклиф қилмоқда.

Биргина мисол, миллий валютадаги “Совринли” муддатли омонат тури қаранг, ҳам пулингизни кўпайтириб оласиз, ҳам машинали бўлишингиз мумкин. Бунда фақат фойда қиласиз, айтайлик 2 миллион сўмдан кўп пулингизни (чунки ютуқлар танловида 2 миллион сўм ва ундан юқори қолдиққа эга бўлган ҳисобварақалар иштирок этади) “Совринли” муддатли омонатига қўйидингиз, сиз супер ютуқ NEXIA-3 ва SPARK автомобилидан бирига ёки 106 та турли қийматдаги пул ютуқларидан бирига эга бўлишингиз эҳтимоли катта. Ютуқ чиқмаган тақдирда ҳам банк сизнинг пулингизга 6 ой муддатга йиллик 17 фоиз устама қўшиб беради.

Хуллас, ҳеч иккиланмай пулни Халқ банки омонатига қўйиш керак, ажабмас омадингиз келиб машинали бўлиб қолсангиз.

https://t.iss.one/xalqbankinfo/814
Реклама
АҚШ ажратган 1 миллион доллар нимага сарфланади?

AҚШ ҳукумати Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини ислоҳ қилишда ёрдам бермоқчи. Ушбу мақсадда АҚШ томонидан Агентликга биринчи босқичда 1 млн АҚШ доллари миқдорида техник кўмаги ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда AҚШ Давлат котиби Майкл Помпео жорий йилинг 2-3 феврал кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, бугунги кунда ушбу соҳа 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлиб, эндиликда уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри амал қилувчи “Капитал бозори тўғрисидаги” ва “Капитал бозори регулятори тўғрисидаги” қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш режалаштирилган.

AҚШ томонидан тақдим этилаётган техник кўмаги асосида Агентлик томонидан ушбу қонун лойиҳаларини тайёрлашга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳам назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Капитал бозори агентлиги ва AҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси ўртасида Комиссия институтида агентлик ходимларининг малакасини ошириш тўғрисида келишувга эришилди. https://t.iss.one/CMDAuz/230
Тошкент халқаро аэрпортидан тўғридан-тўғри эфир https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/2763914706980173/
Қишлоқ хўжалигида экинларни мажбурий жойлаштириш тартибидан 2023 йилгача босқичма-босқич воз кечилади.
​​Тўрт йилдан буён энг яхши филиал бўлиб турган “Ucell-Бухоро” ҳақида

Куни кеча “Ucell” Бухородаги минтақавий филиали “Ucell-Бухоро” ўзининг 20 йиллигини нишонлади. Тантанали сана муносабати билан компания тадбир ташкил қилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ҳам иштирок этишди.

“Ucell-Бухоро” компаниясининг савдо менежери Меҳридин Мухамедовга кўра, Ucellнинг Бухородаги биринчи филиали 2000 йил 2 февралда Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида очилган ва ўша вақтларда офисда атиги саккиз нафар ходим ишлаган экан.

“Ўшанда битта асосий сигнал қабул қилувчи станция (БТС) фойдаланишга топширилган эди. Уни шаҳар ҳокимлиги томига ўрнатганмиз. Бугунги кунда Бухоро филиалида 40 нафар ходим ишлайди, улардан 19 нафари техник хизмат кўрсатувчи ходимлардир. 2020 йилнинг бошида минтақада 300 дан ортиқ БТС ва 160 савдо нуқталари мавжуд, уларнинг 30таси – Ucell моно-бренд пунктлари. Абонентлар сони 430 мингдан ортиқ”, дея гапириб ўтди Мухамедов.

Маълумотларга кўра, фақатгина ўтган йилнинг ўзида Бухоро вилоятида юқори тезликдаги маълумотларни узатиш учун 4G стандартидаги 60 станция ўрнатилган ва фойдаланишга топширилган. Филиал бир неча бор энг яхши минтақавий офис унвонига сазовор бўлган. Тўрт йилдан бери “Ucell-Бухоро” ходимлари call-марказ операторлари ўртасида малака сифатини текшириш учун ўтказиладиган “Quiz” тест синовларида энг яхши кўрсаткич ва биринчиликни сақлаб келмоқда.

Тарихий сана муносабати билан компания томонидан хайрия акцияси ҳам ўтказилди ва унда Бухоро вилоятидаги реабилитация марказларига Интернетга уланган 12 та USB-модем совға қилинди. “Бахт уйи” мажмуасида жойлашган реабилитация марказида бўлиб ўтган маросимда Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг барча туман бўлимлари вакиллари иштирок этди.

Модемлар Ucell SIM-карталари билан жиҳозланган ва электрон кутубхонага, шу жумладан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг расмий саҳифаларига ва ўз бизнесингизни очиш ва юритиш учун юридик, ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатишга қаратилган бошқа сайтларга киришлари мумкин. Бу орқали ёлғиз одамлар, кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарзандлари, ёлғиз оналарни қўллаб қувватлаш ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган ижтимоий реабилитация марказлар ишини осонлаштириш кўзда тутилган.

Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари “Аsia Bukhara” меҳмонхонасининг томида жойлашган асосий станциясига ҳам ташриф буюришди. “Ucell-Бухоро” компаниясининг бош муҳандиси Фирдавс Имамов асосий станцияни ишга тушириш бўйича саволлар ва компаниянинг келгуси йил учун режалари ҳақида батафсил маълумот берди.

2020 йилда “CОSCОМ” МЧЖ (Ucell савдо белгиси) компаниясининг барча ҳудудий бўлимларига ташриф буюриш режалаштирилган.
Реклама
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг тарғиботи, Давлат солиқ инспекторларининг фаолияти ҳамда “Ишонч телефони”нинг самарадорлигини баҳолаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда!

Барча солиқ тўловчиларни мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чорлаймиз!

👉https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

------------------------------
​​Айтишларича Ўзбекистондаги энг катта суғурта компанияларидан бири «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти суғурта соҳасида Жаҳон бозорига чиқиш бўйича халқаро рейтингни қўлга киритибди.

Президентимизнинг 2019 йил 2 августдаги қарорида суғурта ташкилотларига халқаро рейтинг олиш масаласи қўйилган эди. Мана «Ўзагросуғурта» буни уддалабди. Бунинг устига жамият тарихида бу рейтинг биринчи бор қўлга киритилиши экан.
Бу қанақа рейтинг ўзи дейишингиз мумкин, бу «Fitch ratings» томонидан суғурта компанияларига бериладиган рейтинг баҳодир. Унинг хулосасига кўра «Ўзагросуғурта» АЖга «ВВ-» (барқарор) рейтинги, яъни молиявий барқарор фаолият олиб бораётган суғурта компанияси мақоми берилибди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, “Ўзагросуғурта” АЖ шўъба компанияси бўлган “AgrosHayot” масъулияти чекланган жамияти ҳаёт суғурта соҳасида биринчилардан бўлиб қайта суғурталаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бу нафақат миллий суғурта бозорида, балки жаҳон суғурта бозорида ҳам фаолият юритиш имкониятини яратади деганидир.
Реклама
Яхши янгилик

2020 йилдан Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади ва ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев маълум қилди.
⚡️Пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган

Молия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқилмоқда. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш 2020 йил 1 апрелга қадар якунланиши керак.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу концепция лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган. Концепция лойиҳасида асосий эътибор пенсия миқдорини оширишга, иқтисодий фаол аҳолини ижтимоий суғурта тизими орқали қамровини кенгайтиришга қаратилади. — Пенсия жамғармаси
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Мусаев буйруғи билан ходимларнинг иш вақтидан сўнг қолиши, шанба-якшанба куни ишга чиқиши тақиқланибди. Иш вақти тугагач, ходимлар бинодан чиқиб кетиш бўйича огоҳлантирилар экан. Дам олиш кунлари ва байрам кунлари, агар махсус фармойиш асосида ишга жалб қилинмаган бўлса, ишхонага киритилмайдиган бўлибди.

P.S.: Гарчи меҳнат қонунчилигида бу талаблар қатъий ёзиб қўйилган бўлса-да, бундай буйруқлар жуда муҳим. Чунки ҳамма раҳбарлар ҳам бу талабга амал қилавермайди.
Аниқлаштириш

Ҳукумат томонидан барча бўғиндаги ижро органларига меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиш тайинланибди. Шундай қилиб, юқоридаги талаб фақатгина Давлат солиқ қўмитасигагина тааллуқли эмас.
Kapitalbank’нинг Apelsin иловаси орқали барча банклар UzCard карталаридан Humo карталарига P2P пул ўтказиш имконияти йўл қўйилибди.

Синаб кўрдик - ишлаяпти. Дарвоқе, Apelsin иловасини ишлатиш учун Капиталбанк картаси бўлиши шарт эмас.

Humo’дан фақатгина Капиталбанк карталарига ўтказиш имконияти бор.

Комиссия: 0,5%


https://t.iss.one/gsadigital/98
ОТМ талабаларига стипендия тўлашнинг янги тартиби белгиланди

“Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (59-сон, 31.01.2020 й) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан:

👉 давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);

👉 семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;

👉 семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳуқуқий информацион ахборот ва таҳлилий материаллар улашишга мўлжалланган hudud24.uz сайти иш бошлабди.

Ушбу сайтдан умидимиз катта. Ўйлашимизча, ушбу сайт кенг аудиторияни муҳим ҳуқуқий маълумотлар билан тезкорлик билан таъминлаб боради.

Телеграм каналига аъзо бўлиб, сайтни фаол кузатувчиси бўлинг. 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA