davletovuz
82.3K subscribers
7.6K photos
1.9K videos
151 files
10.7K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасидаги совғалар карвонимиз анъанага кўра, яна вилоятларга чиқди. Бу сафар Жиззахдаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари билан учрашдик ва жуда самимий суҳбатлашдик».

Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корзинкада байрам – тармоқнинг 100-супермаркети очилди

"100-юбилей супермаркетимизнинг очилиши биз учун шунчаки сон эмас. Ҳар куни биз умуммақсадимиз сари ҳаракат қилиб, елкама-елка меҳнатдамиз. Сизга одатдагидан яқинроқ бўлишга. Сизга қувонч, меҳр ва илиқлик улашишга ошиқамиз. Янги марралар сари, қадрдонлар томон ва сизга 100 карра яқинроқ бўлишга интиламиз. Мана дўконларимиз сони ҳам 100 тага етди, уларнинг ҳар бирида азиз меҳмонимиз бўлинг!" – демоқда Корзинка.

Тармоқ супермаркетлари сони 2025-йилгача 140тага етиши режаланган. 2022-йил охирида филиаллари сонини 100га етказиб олган Корзинка савдо аравачаси бу йўлда шиддат билан кетаётгани сезилмоқда.

App | Telegram | Facebook | Instagram | Реклама
Марказий банк Тошкент шаҳрида “SMART BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Давлат раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишиб, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилади. Мактаб ўқитувчилари билан норасмий муҳитда мулоқот қилади.
4К – бўлажак таълимни белгилайди

Янги авлод дарсликлари тақдимотида таништириладиган ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини Танқидий фикрлаш, Жамоавий ишлаш, Ижодкорлик (Креативлик) ва Мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш (4К) тамойили ташкил этади.

Уларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар томонидан ўқувчиларнинг муваффақиятларини баҳолашда қўлланиладиган намунавий топшириқлар ўрганиб чиқилди ва асос қилиб олинди (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA).
Янги ўқув-методик комплекслари мобиль илова шаклида ҳам чиқарилади. Улар ўзбек ва рус тилларида онгни ўстирадиган ўйинлар тўпламига эга интерфаол ўқув дастурини ҳам ўз ичига олади.
Улуғбек Ботирович Азизов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимидан;

Нусратулло Ражабович Баракаев Бухоро муҳандислик технология институтининг ректори лавозимидан озод этилди.
Ўқитувчиларни пахтага чиқаришни бутунлай тақиқлаганимизда кўпчилик "биз 6 миллион теримчини йўқотяпмиз" дейишганди. Ўшанда айтгандим "болаларимизни таълимсиз, қашшоқлаштириш эвазига келадиган бундай пахта, бунақа "миллий бойлик" менга керак эмас дегандим. Мана ўқитувчисиз, шифокорларсиз ҳам пахтани йиғиб олса бўларкан", Шавкат Мирзиёев.
Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси Ўзбекистонда болалар ўлимидан сўнг Док-1 Макс сиропини ишлаб чиқаришни тўхтатган, Ҳиндистон ҳукумати суриштирув бошлаган.