davletovuz
83K subscribers
7.26K photos
1.81K videos
138 files
10.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Yuridik_va_jismoniy_shaxslarga_soliq_solish_hamda_bojxona_imtiyozlarini.pdf
209.1 KB
Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида ахборот
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод дарсликлари кўргазмасидаги иштироки ва ўқитувчилар билан учрашувига бағишланган махсус репортажни бугун соат 20:30 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилинг.

Смотрите сегодня в 20:30 на телеканале "Ўзбекистон 24" специальный репортаж, посвященный ознакомлению Президентом Шавкатом Мирзиёевым с выставкой учебников нового поколения и его встрече с учителями.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги йил билан!
Қатор кафе/магазинларда тўлов тизимларининг "Жойида тўлаш" сервиси ишламаяпти, етказиб бериш хизматларида ҳам айрим емакхоналар маҳсулот/хизматларига тўғридан-тўғри карта орқали тўлаш имконияти йўқолиб қолди, курьер етиб келгандан сўнггина нақд пулда тўлаш кераклигини биляпмиз. Бир яхши ривожланиб бораётганди, етиб келдик, шекилли.
"Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди — ФВВ
Тўғри. Аввало, ишончли бошқарувнинг қонуний асосларини яратиш, давлат хавфсизлиги ва миллий манфаатлар устуворлиги қатъий белгиланиши, жавобгарлик масалалари ҳал этилиши лозим. Унгача давлат активлари ишончли бошқарувга берилмаслиги керак. Иккинчидан, ишончли бошқарувга берилган барча давлат активларида тафтиш ўтказилиши, тафтиш натижалари асосида кўрилган зарар қопланиши, сиёсий жавобгарлик бўлиши зарур. Учинчидан, ўзини оқламаган ишончли бошқарув ташкилотлари ва уларнинг бенифициарлари бирор давлат активига яқинлаштирилмаслиги, хусусийлаштириш жараёнида қатнашмаслиги, давлат харидларида иштирок этмаслиги керак.
UZEX биржасининг 2022 йилдаги TOP-10 энг муҳим воқеалари:

1. Президент раислигида биржа фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
2. Маҳаллий ғалла ва ун маҳсулотлари биржа орқали сотила бошлади.
3. Биржада маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг иштироки кенгайтирилди.
4. Давлат харидлари бўйича янги хизматлар жорий этилди.
5. Биржа товарларининг логистикаси рақамлаштирилди.
6. Биржанинг хорижий савдо майдончалари сони ошмоқда.
7. Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.
8. Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар кенгайтирилди.
9. Давлат захиралари бўйича ихтисослаштирилган платформа ишга туширилди.
10. Биржа савдолари бўйича кенгроқ тушунтириш берилди.

Батафсил | Реклама
UzAutoMotors бугундан шартнома бериш, автомобилларни топшириш ва тўловларни амалга оширишни вақтинча тўхтатибди. Компания бу ҳолат 4-5 кун давом этишини билдирган.
Ғаниев Шуҳрат Мадаминович Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
2019 йил 26 июн куни 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров бундан бир неча кун аввал шартли равишда озодликка чиқарилган.

Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орзуингизни куттириб қўйманг: Алоқабанкдан инновация ва стартаплар учун ажойиб ечим

Алоқабанк билан ҳамкорлик қилиб, орзулари ушалган стартаплар сони кундан кунга ортиб бормоқда.
Сиз ўз стартапингизни қачон бошлайсиз?

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube | Реклама
Кейинги ҳафта аномал совуқ бўлиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуқгача, кундуз кунлари 5-8 даража совуқгача; шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
Кейинги ойдан Хитойнинг BYD компаниясининг расмий дилерлик марказлари фаолияти йўлга қўйилар экан.

Кейинги ойдан электрокарларни харид қилиш мумкин бўлар экан.
Қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.


ЎзА
Ўзбекистон ҳудудида 3-4 баллик зилзила қайд этилди.
Ўзбекистон афғон хотин-қизларининг олий таълим олиши тақиқланиши ҳақида хабарларни чуқур ташвиш билан қабул қилиб, ушбу қарорнинг қайта кўриб чиқилишига умид билдирган.
Кредит картадан хорижда фойдаланинг

Илк маротаба "Aгробанк" AТБ Humo-Visa кобейж карталари орқали кредит ажратиш имконияти пайдо бўлди.

Картанинг афзалликлари:
- HUMO, VISA вa UZCARD тўлов тизимларида тўловларни амалга ошириш;
- Хорижда Visa тўлов тизимида кредит карталардан тўловларни амалга ошириш имконияти;
- Humopay тизимида тўловларни амалга ошириш;
- Ҳар қандай мобил илова орқали онлайн тўловлар амалга ошириш;
- NFC ёрдамида контактсиз тўлов.

Батафсил | YouTube | Facebook | Instagram | Реклама
«Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати
“AктиVISAция”: янги йилни ажойиб совринларни қўлга киритишдан бошланг

Mi электр самокати, iPhone 14 Pro ёки MacBook Pro совринларидан бирига эга бўлиш учун SQB VISA картаси билан онлайн ёки терминаллар орқали умумий суммаси 100 000 сўмдан ортиқ камида 3 харидни (товар ёки хизматлар учун) амалга оширинг.

Aкция уч босқичда ўтказилади:
2022 йил 15 декабрдан 2023 йил 31 январгача
2023 йил 1 февралдан 28 февралгача
2023 йил 1 мартдан 31 мартгача

Ҳар бир босқичда банк Инстаграм саҳифасида 12 нафар ғолиб тасодифий равишда аниқланади.

Батафсил sqb.uz сайтида | Реклама
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А. Оринбаевнинг кўрсатмалари эшитилди.

“Судланувчилар қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдириб, кечирим сўрадилар ва ҳурматли Президентимизга етказишни илтимос қилдилар”, дейилади Олий суд хабарида.

А. Оринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканлигини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўради.