davletovuz
82.7K subscribers
7.28K photos
1.81K videos
138 files
10.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан ўзбекистонликларни ўзбек тилида Навоий мисралари билан қутлади.
Саакашвили Грузияда ҳокимиятга келганда, биринчи ойлиги 41 доллар бўлган, президент аппарати жойлашган бинода кечқурун соат 22.00 дан кейин сув таъминоти тўхтатилган. Ҳожат учун челакда сув жамлаб қўйилган.

«Почему у Грузии получилось» китобидан.
Арқадағ ўғли Сердарни иқтисодиёт ва қурилиш вазири этиб тайинлади. У бунгача вилоят ҳокими эди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик блогер Ярослав Левашов Америкада таксистлик қилаётган самарқандлик амаки билан суҳбатлашибди.

Кунига кўпи билан 300-500 долларгача ишлаб топиши, аёли билан Самарқандга ойига 4500 доллар юбориши, йилига икки марта дам олиши, кредит олиш осонлиги ҳақида тўхталибди.

Видео сифатли эмас.
Халқ банки томонидан пенсионерлар учун яхши имконият жорий қилинибди“Пенсия овердрафт карта”си. Бу яна қандай карта бўлди дейишингиз мумкин, бу жуда зўр қулайлик дегани. Ҳозир қулайликларини изоҳлайман.
Биринчидан, ҳар ойнинг бешинчи санасигача пенсиянгиз пластикка тушади. Пенсия пули келишини кутиш, бориб олиб келиш, навбат кутиш, деган муаммолар сизда бўлмайди.
Иккинчидан, дейлик ойнинг охиригача пенсия пулини ишлатиб бўлдингиз, пул керак бўлиб қолди, пенсия маблағлари молиялашгунга қадар банк томонидан пенсия маблағининг 50 фоизи миқдорида овердрафт кредитини 12 ой муддатга ажратади. Ишлатган пулингиз учун ойлик 1,33 фоиз миқдорида фоиз тўланади халос.
Учинчидан, нақд пул муаммоси бўлмайди, Халқ банкининг кассаларида ва банкоматларида “Пенсия овердрафт карта”сидан нақд пул ечиб олсангиз ҳеч қандай фоиз тўламайсиз.
Тўртинчидан, картангизда ишлатилмай қолган пулга банк томонидан йиллик 8 фоиз миқдорида даромад тўланади. Бу – плстик картангизда маблағингиз қанча кўп турса, шунча пулингиз кўпайиб бораверади, дегани.
Бир нарсани айтишни унутибман, “Пенсия овердрафт карта”сидан ҳар қандай тўловни амалга оширишингиз мумкин.
Реклама
Кеча Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида оммавий муштлашув юз берган. 300 дан ортиқ киши иштирокида юз берган можаро оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 40 га яқин киши турли даражада тан жароҳати олган.

Расмийларнинг маълум қилишича, воқеа безорилик ортидан юз берган, аммо миллий адоват уйғотишга қаратилган провокацион ҳаракатлар ҳам кўзга ташланган.

Воқеа юз берган қишлоқда асосан дунганлар истиқомат қилади. Қозоқ ижтимоий тармоқларининг ёзишича, вазият кескинлашишидан хавотир олиб, юзлаб дунганлар Қирғизистон ҳудудига ўтишга ҳаракат қилмоқда, чегара постларида тирбандлик юзага келган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди. Махсус комиссия тузилган.


https://t.iss.one/AQOSlive/55
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирликдаги манба GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.


@gosportuz
​​Айтишларича, Микрокредитбанк бошқарув Раиси лавозимига, Саноатқурилишбанк бошқарув Раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ориф Бўтаев тайинланган.
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Тошкентнинг 8 та туманида тергов бўлинмаларига аёллар раҳбар этиб тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида раҳбарлик лавозимларига аёллар тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Тайинланганлар:

👉 Подполковник Светлана Ярочкина — Сирғали тумани 3-сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи;

👉 Подполковник Дилором Абдурахманова — Яшнобод тумани 4-сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи;

👉 Подполковник Қундуз Жўраева — Олмазор тумани 1- сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи;

👉 Подполковник Раъно Ниязханова — Бектемир тумани 1-сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи;

👉 Подполковник Лола Содиқова (Жўрабаева) — Мирзо Улуғбек тумани 8-сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи;

👉 Подполковник Дилфуза Тошхўжаева — Шайхонтоҳур тумани 6-сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи;

👉 Подполковник Фотима Тўлаганова — Яккасарой тумани 3-сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи;

👉 Подполковник Камола Ҳикматова — Миробод тумани 1-сонли ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Viloyat hokimi Shahrisabz tumanining Tojikiston Respublikasi bilan chegaradosh qismida joylashgan "Sarchashma" qishlog‘ida.
Давлат ташкилотларида ишлайдиганлар, бугун ишга чиқмадингизми?
Anonymous Poll
47%
Чиқмадим, дам олиш
24%
Чиқдим, ўша-ўша гап
30%
Натижани кўриш
Россиялик машҳур травел-блогер Илья Варламов Самарқандда экан.
Оскар тарихида илк марта асосий совринни инглиз тилида бўлмаган фильм олди. Корейсларга тасанно!
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1, 3 ва 5 граммли олтин ва ҳамда кумуш ёмбиларини ишлаб чиқариш ҳамда махсус аппаратларда сотишни йўл қўйишни таклиф қилаяпти. Жорий йилнинг 1 июлидан Тошкент шаҳри, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида, 2021 йилнинг 1 январидан бошқа ҳудудларида ҳам йўлга қўйилади.

Дарвоқе, тегишли қарор лойиҳаси яна давлат тилида жойлаштирилмаган. https://regulation.gov.uz/uz/document/13507
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан олинган маълумотларга кўра, пахтачилик кластерларининг 2019 йил пахта хом ашёси етиштириш учун фермер хўжаликларидан якуний ҳисоб-китоби бўйича умумий қарздорлиги 897,8 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

Салкам бир триллион сўм.
Эртадан бир АҚШ доллари:

9539,16

-2,58
Айтишларича, бир неча соатлардан сўнг Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили бўйича давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилади.
​​Инсон саломатлигида танаввул қилинадиган маҳсулотлар муҳим аҳамият касб этади. Агар бир одам ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув ичишини инобатга олсак, сувнинг аҳамияти кўпроқдек назаримда.

Ишда, офисда, бугунги кунга келиб уйда ҳам асосий эҳтиёжларимиздан бири тоза ичимлик суви бўлиб қолмоқда. Ичимлик сувининг сифати билан боғлиқ гап-сўзларнинг кўпайиши ортидан бу янада муҳимроқ масалага айланади. Бугунги кунда бунинг энг яхши ечимларидан бири бу кулерлар орқали уйга ёки ишхонангизга ўрнатиладиган фильтрдан ўтказилган сифатли сувлардир.

LaVita бренди нафақат сифатли сувларни етказиб беради, балки кулерларни сотиб олишда катта акция эълон қилади. Эндиликда ҳар бир мижоз LaVita бренди остидаги кулерларни харид қилиш орқали 20та капсуладаги (1та капсула 20 литр) сувни БЕПУЛГА қўлга киритади.

Кулерларнинг ҳар хил кўринишдаги ранглари мавжуд. Кулернинг нархи 1 мил. 300 минг сўм бўлса, 20 та сувни олиб келиб бериши билан ҳисобласангиз пулингизни ярми ўзингизга қайтади дегани.

ТОШКЕНТ БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

☎️ 95 1705858
☎️ 71 2035858
Реклама
⚡️Бош прокуратурада янги тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё вилояти халқ қабулхонаси раҳбари Абдуҳалим Холмахматов Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Шуҳрат Узоқов эса Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори этиб тайинланган. Эслатиб ўтаман, Шуҳрат Узоқов аввал ҳам худди шу лавозимда ишлаган эди.