davletovuz
81K subscribers
7.78K photos
1.96K videos
156 files
10.9K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Дарвоқе, бугун депутатлар фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига номзодни муҳокама қилмаган ва маъқулламаган. https://uza.uz/oz/society/nomzodi-k-rsatilgan-vazirlar-deputatlar-tomonidan-ma-ullandi-22-01-2020
Forwarded from Daryo — LIVE
​​The Economist Intelligence Unit демократия индексини эълон қилди. Ўзбекистон 167 давлат орасида 157-ўринда

Ҳар йили жаҳон мамлакатларининг демократия индексини тайёрлаб борадиган Британиянинг The Economist Intelligence Unit тадқиқотлар ташкилоти 2019 йил учун давлатлар рейтингини эълон қилди.

Рейтингга жами 165 та мамлакат ҳамда Гонконг ва Фаластин автоном ҳудудлари киритилган.

«Демократия индекси» рейтингини 9,87 балл билан 2019 йилда ҳам Норвегия бошқарган. Кейинги ўринлар Исландия (9,58 балл) ва Швецияга (9,39 балл) насиб қилди. Рўйхатнинг сўнгги поғонасидан 1,08 балл билан КХДР ўрин эгаллаган.

Ўзбекистон ушбу рейтингда 2018 йилда қайд этган 2,01 баллик (бир йил аввал 2018 йилда 156-поғонани банд этганди) натижасини такрорлаб 157-ўринда қайд этилди.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан юқори ўринларда Қирғизистон (4,89 балл, 101-ўрин), Қозоғистон (2,94 балл, 139-ўрин) ва Афғонистон (2,85 балл, 142-ўрин) қайд этилган. Тожикистон 160-ўринни, Туркманистон эса 162-ўринни эгаллаган.

Россия (134-ўрин) ва Хитой (153-ўрин) каби катта мамлакатлар ҳам рейтингда қуйи поғоналарда қайд этилган. Дунё етакчилари орасида АҚШ 25, Франция 20, Буюк Британия 14 ва Германия 13-ўринларни банд қилган.

The Economist Intelligence Unit «Демократия индексини» 2006 йилдан бери эълон қилиб келади. 2019 йилда бутун дунёдаги ўртача демократия индекси сўнгги 13 йилликда энг ёмон натижа — 5,44 балл рейтингга эга деб топилди.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Президент қарори билан Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилибди. Ҳозирча вакант. Бунгача ушбу соҳалар Азиз Абдуҳакимов қарамоғида эди.
Ўзбекистон коррупция рейтингида 5 поғонага юқорилади

Transparency International
ташкилоти дунё мамлакатларида коррупция бўйича рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистон 153-ўринни эгаллаган. 2018 йилги Ўзбекистоннинг рейтинги 158-ўринда эди. https://www.transparency.org/files/content/pages/2019_CPI_Report_EN.pdf
Ўзбекистон коррупция бўйича халқаро рейтингда 6 поғонага юқорилади ва 153-ўринни эгаллади. Сизнинг-ча, коррупция бўйича сўнгги бир йилда ижобий тарафга ўзгариш бўлдими?
Anonymous Poll
29%
Ҳа
55%
Йўқ
16%
Билмадим.
Бош прокуратура томонидан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳада қуйидаги процессуал ҳаракатларни амалга оширишда видеоёзувдан фойдаланиш мажбурийлигини белгилаш назарда тутилган:

1) гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоячидан воз кечиш жараёни;
2) шахсни ушлаш жараёни;
3) шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш.


Юқоридаги жараёнлар видеоёзув орқали қайд этилганлиги ҳақида тегишли баённомага ёзиб қўйилади ҳамда унга видеоёзув материаллари илова қилинади.

Шахсни ушлаш жараёнида видеоёзувни қўллаш имконини бермайдиган кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина (жиноят содир этилган жойда шахсни ушлаш, қидирувда юрган шахсни ушлаш ва бошқалар) процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этмасдан ўтказишга йўл қўйилиши мумкинлигини белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бироқ, бундай ҳолатларда ҳам ушланган шахс давлат органи биносига олиб келинганидан сўнг унинг ҳуқуқларини видеоёзувга қайд қилган ҳолда тушунтириш мажбурияти белгиланмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳа билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари зиммасига улар томонидан шахс ушланганидан сўнг унинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида ушбу шахснинг оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига дарҳол хабар бериш мажбурияти юклатилмоқда.
2019 йилда хорижда ишлаш чоғида вафот этган 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади Ўзбекистонга олиб келинган.
Бош вазирнинг иккита ўринбосари лавозими вакант қолмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаати бошланди.
«Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир.

«Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган янги ғоя, кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда» —
Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатидан.

Шуни айтиш керакки, бизда ҳар доим бош ислоҳотчи — давлат бўлиб келган ва бу сиёсат даражасига кўтарилган, барчаси «юқори»дан белгиланар эди. Энди эса ислоҳот жамиятдаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади. Халқни қийнаётган муаммолар эса ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги кайфиятлар, халқ қабулхоналари ва бошқа «барометрлар» орқали аниқланади.
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни таклиф қилди.
Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади. Қизлар учун олий ўқув юртларида алоҳида грант ўринлари ажратилади. — Шавкат Мирзиёев
Олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар қисқартирилади.
Олий таълим муассасаларига молиявий ва академик мустақиллик берилади.
Рақамли Ўзбекистон — 2030 дастури ишлаб чиқилади. Рақамлаштириш, ахборот технологиялари бўйича Бош вазир ўринбосари лавозими, ҳар бир вазирлик ва идораларда ҳам ҳамда ҳокимликларда раҳбар ўринбосари лавозимлари жорий этилади
Шавкат Мирзиёев:

Барча халқаро кузатувчиларга, сайлов жараёнлари ҳақидаги холис фикрлари ва тавсиялари учун, бутун халқимиз номидан самимий миннатдорчилик билдираман.

Биз албатта, ушбу тавсияларнинг ҳар бирини чуқур ўрганиб, тегишли дастур қабул қилиб, амалиётга кенг жорий этамиз.
Президент банк тизими ислоҳоти ҳақида

Банк тизимини ривожлантириш бўйича қатъий чоралар кўрилиши керак. Банк тизими рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича 10-15 йил ортда қолмоқда. Давлат банклари босқичма-босқич халқаро инвесторларга сотилади. Жорий йилда Миллийбанк ва Ипотека-банк ҳам ўз евробондларини чиқаради. Кредит тарихи ахборот тизими тўлиқ ишга туширилади. Ҳечким — на Вазирлар маҳкамаси, на ҳокимият банк ишига аралашиши керак эмас.
Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада давлат улушига эга бўлган банклар босқичма-босқич стратегик инвесторларга сотилиши ҳамда соҳа учун замонавий кадрлар тайёрлаш мақсадида, Банк-молия академияси хорижий мутахассислар билан биргаликда тўлиқ қайта ташкил этилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда Экспорт-кредит агентлиги ташкил этилади. Шунингдек, экспорт қилишда замонавий суғурта хизматлари жорий қилинади, автомобиль ва ҳаво транспорти харажатларини қисман давлат томонидан қоплаб бериш механизми жорий қилинади.

Кўп илғор давлатларда (Жанубий Корея, Хитой, Россия ва бошқалар) Эксимбанклар фаолият кўрсатишади. Уларнинг асосий вазифаси – экспорт қилувчи корхоналарга молиявий ёрдам кўрсатиш. Худди шундай ташкил қилинаётган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси экспортёрларнинг харажатларини қисман қоплаш ёки экспорт шартномаларида кафил сифатида иштирок этади.

Экспорт кредит агентлиги эса экспорт ва экспортолди жараёнларни молиялаштириш билан шуғулланади.
Аъзолик эмас, ҳамкорлик ҳақида гап кетмоқда

Шавкат Мирзиёев:


Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш масалаларини Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари масъулиятни ўз зиммасига олиб, муҳокама қилиб, хулоса бериши керак. Халқ вакиллари нима деса шу бўлади. Маъқул деса — маъқул, номаъқул деса — номаъқул.

Биз Жаҳон савдо ташкилоти билан бошланган мулоқотимизни ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигимизни давом эттирамиз
Миллий иқтисодиётимизни минерал хомашё ресурслари билан таъминлаш, геология соҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва давлат харажатларини камайтириш мақсадида фойдали қазилмаларни қазиб олишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Президентнинг айтишича, Давлат геология қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бирга камида 20 та кон бўйича тайёр лойиҳалар тўпламини шакллантириб, салоҳиятли инвесторлар жалб этилади.