davletovuz
84K subscribers
7.18K photos
1.79K videos
136 files
10.3K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Полковник Мадумаров Мирзаакбар Мадаминович Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.
Бахтиёр Саидов Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон билан учрашибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diskont дўконларидан Мега Акция

Энди барча маҳсулотларни -50% гача чегирмаларда, муддатли тўловга ва бошланғич тўловсиз харид қилишингиз мумкин.

🔻Samsung кир ювиш машинаси ойига атиги - 279 минг сўмдан;
🔻Premier телевизори ойига атиги - 79 минг сўмдан;
🔻Samsung Galaxy А23 смартфони ойига атиги - 149 минг сўмдан;

Шошилинг, акция 25-30 ноябр кунлари, фақатгина 6 кун бўлиб ўтади.

Филиаллар: Манзиллар

📲 +998712077788

Telegram | Instagram | Реклама
2016-2017 йилларда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Миллий телерадиокомпанияни рақамли форматга ўтиши учун 10 йил муддатга икки йиллик имтиёзли давр билан "ноль" фоизлик устамада 22,5 млн евролик кредит ажратилган эди. Кредит талабларидан бири — асосий қарзнинг ярми давлат бюджети (11 млн 250 минг евро), яна ярми (11 млн 250 минг евро) МТРКнинг ўз маблағларидан қопланиши керак эди.

Президент қарори билан кредит муддати яна 3 йилга узайтирилиб, асосий қарзнинг катта қисми — 21 млн 100 минг евроси бюджетдан, бир млн 400 минг евроси эса МТРК ҳисобидан қайтариладиган бўлди.
UzAuto Motors шартнома беришнинг тўлиқ онлайн шаклига ўтади. Қачондан бу тартибга ўтилиши ҳақида расмий каналлар орқали қўшимча ахборот берилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетига ташрифи давомида профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган музокаралар, шунингдек, бир қатор тақдимотлар билан танишишган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг долзарб муаммолари бўйича фикр алмашилибди. Музокаралар натижасида ИҲМА, Колумбия университети ижтимоий иш мактаби ва UNICEF ўртасида «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш Маркази» ташкил этишни назарда тутувчи уч томонлама ўзаро Англашув меморандуми имзоланган.
Ўзбекистонда биринчи бор — Ria пул ўтказмалари TBC UZ иловасида

Сизга Ria орқали пул жўнатишдими? Пулни олиш учун энди банкка боришингиз шарт эмас. TBC Bank Ўзбекистонда биринчи бўлиб Ria пул ўтказмаларини тўлиқ онлайн шаклда олиш имконини беради.

Сайтга кириб, TBC UZ иловасини юклаб олинг ва рақамли банк хизматларидан фойдаланишни бошланг.

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир Абдулла Арипов Навоий вилоятида қурилаётган шамол электростанциясини бориб кўрди.

2024 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.
Humo Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Президент қарори билан 2024 йилнинг 1 июлидан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларини ташкил қилиш ҳамда фаолият юритиши учун акциядорлик жамияти бўлиши керак.

Тўлов тизими операторларининг устав фонди 2024 йилнинг 1 июлидан 50 млрд сўм, тўлов ташкилотиники эса 10 млрд сўм бўлиши лозим (2025 йил 1 июлидан 20 млрд).

Humo (Миллий банклараро процессинг маркази)устав капиталидаги давлат улуши эса Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади - президент қарори
Perfectumдан янги йил совғалари

Perfectum мобил оператори янги абонентлар учун MaxVoice янги чексиз* овозли тарифини, шунингдек, ярим йиллик Қулай NEW тарифлари учун рақамларга 90% чегирма ва “2024” Янги йил пакетлари ҳақида маълум қилди.

Мулоқот ихлосмандлари учун - янги MaxVoice тарифи - Ўзбекистон бўйлаб чексиз* овозли алоқа, 10 Гб ойлик Интернет-трафик ва Ўзбекистон бўйлаб 5000 SMS!
MaxVoice тарифининг абонент тўлови ойига 40 000 сўм!
Perfectum махсус таклифи фақат янги абонентлар учун 2023 йил 31 декабргача амал қилади.
Батафсил

Perfectum тармоғининг ҳозиргача мавжуд абонентлари учун эса 24 минг сўмдан бир марталик пакетларни жорий йил охиригача улаш мумкин (30 кун давомида):
"2024 дақиқа" — 7*2024*1 📞
"2024 Мб" — 7*2024*2 📞
"2024 SMS" — 7*2024*3 📞
Батафсил

2023 йил 31 декабргача Қулай NEW линиясининг ярим йиллик тарифларида рақамларга 90% чегирма!
Батафсил

*Техник чеклов - 45000 дақ./ойига

Тел.: +998 98 3051111, 077 (Perfectum абонентлари учун)
Сайт|Телеграм |Facebook|Instagram|OK|Linkedn|Реклама
Банк карталари орқали фирибгарликка қарши кураш кучайтирилади

Марказий банк антифрод тизимларини ҳаётга татбиқ этиш, кетма-кет уч ёки ундан ортиқ ўтказмалар назоратини автоматлаштириш, банк карталаридан фойдаланишни ҳамда жисмоний шахслар ўртасида катта миқдордаги пул ўтказмаларини қўшимча биометрик ва бошқа ҳимоя чораларини қўллаган ҳолда назорат қилиш механизмларини жорий этади — президент қарори
Суд блогер Олимжон Ҳайдаровга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги О. Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчирилиши (блокланиши)ни таъминлаш юклатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов:

“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида фото ва видео тасвирларни Интернетга жойлаштирганлик учун жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланишга оид норма бугунги очиқлик сиёсатига зид. Бизнингча, бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатга путур етказади”

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Asl Baraka" савдо белгиси бозорда кўп йиллар мобайнида мавжуд бўлиб, шу йиллар давомида бренд бутун Республика бўйлаб мижозларнинг ишончини ва меҳрини қозонишга муваффақ бўлди.

Ушбу видеода компаниядаги ишлаб чиқариш жараёни, замонавий асбоб-ускуналарда колбаса маҳсулотлари тайёрланиши, ўзгача ёндашув билан ишлаб чиқилган маҳсулотлар кенг ассортименти намойиш этилган.

Видеони янада сифатли тарзда ва бошқа тилларда "Asl Baraka"нинг YouTube кaнaлидa томоша қилиш мумкин.

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент яшил иқтисодиётга ўтишда ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини инобатга олишга чақирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг глобал иқлим саммитида сўзга чиқиб, бир нечта таклифларни илгари сурди. Мирзиёев нутқидан иқтибослар:

- Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишиш тарафдоримиз. Биз Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида Адаптация стратегиясини ишлаб чиқмоқдамиз. “Йўқотиш ва зарарлар” жамғармасини ташкил этиш бўйича қабул қилинган муҳим қарорни юксак баҳолаймиз.

- Глобал миқёсда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш адолатли, шаффоф ва инклюзив бўлиши шарт. Бунда ривожланаётган давлатларнинг манфаатлари албатта инобатга олиниши жуда муҳим. Бу муаммо “Катта eттилик” ва “Катта йигирмалик” форматларида доимий кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.

- Биз БМТ резолюцияси асосида Оролбўйи ҳудудини экологик офат зонасидан “инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақаси”га айлантирмоқчимиз. Бу ерда Иқлим технологиялари халқаро экспо-ҳабини яратишда яқин ҳамкорликни таклиф этамиз.

- Иқлим ўзгаришига қарши курашда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланишимиз лозим. Тошкентдаги “Яшил университет” негизида ташкил этилаётган “Иқлим илмий форуми”да давлатларингиз етакчи олим ва экспертларини иштирок этишга чақираман. Ер деградацияси, сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари форум кун тартибидан жой олади, деб ишонаман.

Манба
7 баллик кучли геомагнит бўрони кузатилмоқда

Қуёшдаги чақнашдан ажралиб чиққан плазма кечроқ бўлса-да сайёра атмосферасига етиб келди.

Манба